Армонга солиб севги хакида шеър айрилик хакида шеър
Мен сизни севар эдим дунёга сиғмай,
Орзуларим боғида очилган гулдай,
Сиз мени юрагимни сира ҳам билмай,
Кетяпсиз сиз мени армонга солиб.
Майлига сиз мени ҳеч ҳам эсламанг,
Юрагиздан ўчириб ёдда сақламанг,
Тушларимга кириб сиз ҳар кун йўқламанг,
Кетяпсиз сиз мени армонга солиб.
Розиман орзуларим ушалмаса ҳам,
Юракдаги чўғларим ёнмай қолса ҳам,
Яна мен сизни эслаб гуллар олсам ҳам,
Кетяпсиз сиз мени армонга солиб.
Эҳ қанчалар севардим қандай тарифлай,
Нега мени севмадиз қандайин чидай,
Мени ҳам севиб қолар бир банда нетай,
Кетяпсиз сиз мени армонга солиб.
Aкбаржон Обиджонов, Айрилик хакида шерлар, Севги хакида шерлар
Армонга солиб севги хакида шеър айрилик хакида шеър