Кенгуру ва шифокор Лайлак

Кенгуру ва шифокор Лайлак

Кенгуру ва шифокор Лайлак

Кенгуру ва шифокор Лайлак

Қадим замонларда кичкина кенгуру яшаган экан. У ота-онаси билан яшар экан. Кенгурулар туғилганда жуда кичкина бўлар экан. Улар олти ойлик бўлгунча онасининг қорнидаги халтачада юрар, она сути билан овқатланишар экан. Кангу ҳам туғилгандан бери онасининг халтасида яшар экан. Бу ерларга баҳор келибди. Ҳамма ҳайвонлар табиат қўйнида ўйинлар ўйнай бошлашибди. Аммо кичик Кангу онасининг халтасидан чиқишни истамас эди. Кангу, сен қачон ташқарига чиқасан Қара, қуёнлар ва олмахонлар чиройли ўйинлар ўйнашяпти, дебди онаси. Кангу эса халтанинг ичидан. Ҳаво совуқ, эртага чиқаман, дебди. Эртаси куни яна шу гапни айтибди. Бир куни кичкина олмахон она кенгуру ва Кангуни кўриб:

— Сен ҳали ҳам онангнинг халтасида яшайсанми ташқарига чиқсангчи, ҳаво жуда яхши, дебди.
Кангу фақат бошини чиқариб: — Йўқ, мен совқотяпман, — деб жавоб берибди. Шу пайт уларни олдига кичкина қуён ҳам келибди. У ҳам Кангу билан ўйнамоқчи бўлибди. Қуён ҳам ундан илтимос қилибди. Аммо бефойда экан. Улар гапирган сари Кангу онасининг халтасига тиқилиб олаверибди.
Она кенгуру хафа бўлиб: — Нима гапирсам ҳам фойдаси бўлмаяпти. Совқотишини айтяпти, — дебди.
Қуёнча ҳайрон бўлибди: — Совқотишини? Лекин бугун қуёшли ва иссиқку! Орадан бир неча кун ўтибди. Она кенгуру айланиб юрганида олмахон хоним ва сичқон хонимга дуч келибди. — Болангнинг ранги бунча сўлғин — дебди олмахон хоним. Сичқон хоним ҳам: Ҳа, Кангунинг кўриниши бироз ғалати, касалга ўхшайди, — дебди. Она кенгуру уни шифокор лайлакка олиб бришга қарор қилибди. У тез-тез сакраб, дарё

d0bad0b5d0bdd0b3d183d180d183 d0b2d0b0 d188d0b8d184d0bed0bad0bed180 d0bbd0b0d0b9d0bbd0b0d0ba 660e1d80eb7fc
d0bad0b5d0bdd0b3d183d180d183 d0b2d0b0 d188d0b8d184d0bed0bad0bed180 d0bbd0b0d0b9d0bbd0b0d0ba 660e1d8110be5
қирғогига кетибди. Лайлак бу ерда кекса қуённи даволаётган экан. Она кенгуру уларни бир чеккада кутиб турибди. Анчадан кейин лайлак кенгурунинг олдига келиб: Нима бўлди деб сўрабди. Менга ҳеч нарса бўлмади. Аммо Кангунинг ранги бироз сўлғин кўриняпти, дебди она кенгуру. Лайлак Кангуқа қарабди. Қани, оғзингни оч, томоғингни бир кўрай. Энди нафас ол, чиқар, деб уни яхшилаб текширибди. Сўнг Она кенгуру ўгирилиб: Кангу жуда соғлом. Фақат онасининг халтасидан ташқарига чиқиб қуёшда юриши керак. У халатада кўп қолиб кетибди. Шунинг учун ранги сўлғин. Она кенгуру шифокорга раҳмат айтиб, Кангуни ташқарига чиқарибди. Қани, ҳозир мен билан баравар юрасан, деб сакрай бошлабди. Унда эртага чиқаман, демоқчи бўлган экан ўзини халтадан ташқарида кўрибди. Сўнг ғудраниб онасининг кетидан сакрай бошлабди. Бу пайтда қуёш тупроқни қиздирган, ҳаво жуда яхши экан. Кангу онасига етиб олишга ҳаракат қилар экан, бирдан қуёшнинг тафтини, ҳавонинг мусаффолигини ҳис қилибди. Ўзича кулиб: — Вой, ташқарида юриш жуда ёқимли экан! — дебди.

Эртаклар
Кенгуру ва шифокор Лайлак