Ари билан Капалак

Ари билан Капалак

Ари билан Капалак

Ари билан Капалак

Ари билан ипак қурти бир боғда яшайдиган иноқ дўстлар экан. Улар кунларни шу боғда ўйнаб ўтказаишар экан. Лекин охирги кунларда ипак қурти ари билан ўйнамай қўйибди. Ари қачон ипак қуртининг олдигакелса: — Чарчаганман, уйқум келяпти, — дер экан. Бир куни ари ипак қурти ётган дарахт япроғига қўниб хафа бўлган оҳангда: Сен нега бунчалар ҳорғин ва уйқучи бўлиб қолдинг? — деб сўрабди. Ипак қурти эснаб: — Ҳа, ўзимни жуда беҳол ҳис қиляпман. Қуёшданми, билмадим, — дебди ва яна уйқуга кетибди. — Уф, яна ухлаб қолди. Мен ўз ишимга бора қолай, — деб учиб кетибди ари. У анча учибди, гуллар орасига борибди. Ҳаммасидан асал йиғибди. Тушдан кейин яна ипак қуртининг ёнига келибди. Аммо дўсти ухлаган жойида йўқ эди. Ари ҳайрон бўлиб атрофига қарабди: — Ипак қурти қаерга кетиб қолди, тавба?- дебди. У қоронғи тушгунча визиллаб учиб, дарахтларнинг тагини, баргларнинг устини, гулларнинг орасини қидирибди. Лекин ипакқуртини ҳеч қаердан топа олмабди. Сўнг ҳорғин ва ғамгин бўлиб, уясига қайтибди. Чарчоқдан тез ухлаб қолибди. Тонг отганда ари уяси олдида, барглар орасида кичкина ғалати думалоқ нарсани кўриб қолибди. У учиб дарҳол ғумбакнинг олдига борибди. Бу нима экан? — дебди ҳайрон бўлиб.

d0b0d180d0b8 d0b1d0b8d0bbd0b0d0bd d0bad0b0d0bfd0b0d0bbd0b0d0ba 660e1d6b3eafc
Орадан бир неча кун ўтибди. Ари ҳали ҳам ипак қуртининг қаерга кетиб қолганини билмас, ундан хавотирда эди. Бир куни ари уяси олдидаги ғумбак
тўсатдан қимирлай бошлабди. Ари ҳайрат билан унга қараб: — Ким бор бу ерда? — деб бақирибди. Сўнг учиб ғумбакнинг ёнидаги баргга қўнибди. У ердан ҳеч қандай жавоб бўлмабди. Фақат орқага, олдинга ҳаракат қилармиш. Ниҳоят ғумбак очилибди ва ичидан рангли, жуда чиройли капалак чиқибди. У ташқарига чиқиб, аввал чиройли қанотларини ёзиб, дарахт атрофида айланибди. Сўнг арининг ёнига қўниб: Салом, ари дўстим,— дебди. Ари лол бўлиб унга қарабди: — Сен кимсан? Мени танийсанми? — деб сўрабди.
Капалак кулиб: Мени танимадингми? Мен ипак қурти, сенинг дўстингман,- деб жавоб берибди. Арининг жаҳли чиқиб кетибди. «Бу капалак мен билан ҳазиллашяптими?» деб ўйлабди.

d0b0d180d0b8 d0b1d0b8d0bbd0b0d0bd d0bad0b0d0bfd0b0d0bbd0b0d0ba 660e1d6b55014
— Мени битта дўстим бор. У ҳам бўлса, ипак қурти эди. Ҳозир йўқолиб қолди, — деб бақирибди. Капалак ари дўсти учун қанчалар хавотир олганини билибди. Унинг хафагарчилигини аритиш учун дарҳол бўлган воқеаларни тушунтира бошлабди: — Мен ростдан ҳам сенинг дўстинг ипак қуртиман. Анча олдин ухлаб қолгандим. Сен мени узоқ чақирдинг. Эсладингми? — дебди. Ари индамай уни тинглабди. Капалак давом этибди: Уйғонганимдан сўнг балки хафа бўлгандирсан деб сенинг уянг олдигача келдим. Сени кута бошладим, табиийки, яна ухлаб қолибман. — Лекин сен ғумбаккақандай қилиб кирдинг? Қандай қилиб капалакка айландинг? — Мен ухлаётиб атрофимга пилла ўрабман ва унинг ичида ухлаб қолибман, — дебди у ҳаяжон билан. Ўзгариб қолганингни кўриб қўрқмадингми? — деб сўрабди ари. Капалак маънодор оҳангда: — Аслида бу ҳодиса бир куни содир бўлишини билардим. Бу ҳамма ипак қуртлари билан юз беради. Агар менга ишонмасанг, бошқа капалаклардан сўрашинг мумкин…
Ари табассум билан: — Ҳожати йўқ. Дўстни қайта топишнинг ўзи бахт. Ҳа, — дебди капалак. — Энди бирга уча оламиз. Сўнг иккаласи баравар ҳавога кўтарилибди ва гуллар орасида уча бошлашибди.

Эртаклар
Ари билан Капалак