Фақат сизни сизни севаман севги хакида шеър

Фақат сизни сизни севаман севги хакида шеър

Фақат сизни сизни севаман

Нега ахир кечишим керак
Керак эмас сиздан бошқаси
Қилолмайман ўзгани эрмак
Қалбимга жо бўлмас бошқаси

Нега ахир кечишим керак
Кўзларимда кўзингиз акси
Фақат сиз деб уради юрак
Қулоғимда сўзингиз саси

Нега ахир кечишим керак
Қўлларимни тутган ўзингиз
Сиз томонга чорлайди бешак
Биттагина севдим сўзингиз

Нега ахир кечишим керак
Кечмаганку Лайли мажнундан
Деманг ахир бу ёлғон эртак
Қайтаролмас хеч ким йўлимдан

Нега ахир кечишим керак
Ўзлигимдан кечиб севаман
Келсам хамки етти хаётга
Фақат сизни сизни севаман.

Севги хакида шерлар, Шерлар
Фақат сизни сизни севаман севги хакида шеър