Кет десангиз, кетаман тамом айрилик хакида шеър

Кет десангиз, кетаман тамом айрилик хакида шеър

Кет десангиз, кетаман тамом

Кет десангиз, кетаман тамом,
ўчираман барини дилдан.
Кунлар ўтиб, билинса қадрим,
Тополмайсиз мени ҳеч ердан…

Ҳижрон болин яшайсиз тотиб,
Гоҳ алам, гоҳ ғамларга ботиб,
Кетар чоғи кетсам  уйғотиб,
Тополмайсиз  мени ҳеч ердан…

Сўнг узрингиз бўлар бефойда,
Кўз ёшингиз оқсада сойда,
Яшайман бир  ҳолироқ жойда,
Тополмайсиз мени ҳеч ердан…

Қадрим билинг кетганим ҳамон,
Йиғланг излаб тўрттала томон,
Билинг аҳир жудолик ёмон,
Тополмайсиз мени ҳеч ердан…

….Кет десангиз….кетаман тамом….

Айрилик хакида шерлар, Шерлар
Кет десангиз, кетаман тамом айрилик хакида шеър