Тўйларимга бош бўлинга онам келиб ота-она хакида шеър
Бола эдим кечагина шу ховлида
Тўлдирардим онам бағрин чопиб келиб
Нега йўқсиз бугун она шу ховлида
Тўйларимга бош бўлинга онам келиб
Тўйда кўйлак олиб берай кийинг она
Дўст ёрингиз келди мана кўринг она
Сизни кўрган дўстларингиз қучиб она
Йиғлаяпман мениям бир қучинг она
Рўмолларин чаккасига туйган онам
Райхонларни хидларини суйган онам
Менинг учун хаммадан кўп куйган онам
Тўйларимга бош бўлмаган жоним онам
Қулоғимда Хазиломус сўзларингиз
Кўз ўнгимдан кетмас сира кўзларингиз
Ётиб қучиб ўпар эдим изларингиз
Тўйларимга бош бўлмаган жоним онам
Мусофир юрт сарғайтирди юзларимни
Кўрмай кетган менинг ўгил қизларимни
Суратингиз қувонтирар кўзларимни
Тўйларимга бош бўлмаган жоним онам
Шунча аёл келди менинг тўйларимга
Йўқлигингиз сиғмайди хеч ўйларимга
Бўй туморлар бўлардингиз бўйларимга
Тўйларимга бош бўлмаган жоним онам
Нега уйим тўрларини тўлдирмайсиз
Она келиб армонларим ўлдирмайсиз
Фарзандларим қучоғини тўлдирмайсиз
Тўйларимга бош бўлмаган жоним онам
Лағзаланар фалаклари мен ох чексам
Қани эди сиздек бирон инсон топсам
Бағрингизда бир сония ўзим ётсам
Тўйларимга бош бўлмаган жоним онам
Сочингизни оқларини кўролмадим
Бошингизга харир рўмол ўролмадим
Сизсиз тешик юрагимни ямолмадим
Тўйларимга бош бўлмаган жоним онам
Ёдимдадир ёпган иссиқ нонларингиз
Унутмайди сизни хечам болларингиз
Жаннат бўлсин хозир ётган жойларингиз
Тўйларимга бош бўлмаган жоним онам
Ота-она хакида шерлар, Шерлар
Тўйларимга бош бўлинга онам келиб ота-она хакида шеър