Севаман тупроқлар остида қолиб севги хакида шеър
Севгига дард қўшиб куйлаганимда,
Кўнглим сендалигин сезиб яшайсан.
Тунлари яширин йиғлаганимда,
Биламан, сен мени севиб яшайсан.
Балки ўладирман сендан аввалроқ,
Келмасанг майлига ёдингга олиб.
Уйғонишимга халал берсада тупроқ,
Севаман тупроқлар остида қолиб.
Бахорлар ўтади, ўтади йиллар,
Қалбингга бир ҳузур топади йиллар.
Ўшанда бизлардан қолса кўнгиллар,
Севаман тупроқлар остида қолиб.
Қабристон ичида кутиб яшайман,
Гоҳида бориб тур бир даста гул олиб.
Мен билан сухбат қур соатлаб қолиб,
Севаман тупроқлар остида қолиб.
Севги хакида шерлар, Шерлар
Севаман тупроқлар остида қолиб севги хакида шеър