Китоб чоп этиш — кўпкари мусобақаси эмас
Ўроз Ҳайдарнинг “дарди”га қулоқ тутиб турган кунларимизнинг бирида китоб чоп этиш жараёнининг “бош фигураси”дан бири, яъни муҳаррир Шариф Холмуродни учратдим, у: “Бу китобни… кўрган эмасман” деб турса-я! Воажаб! Наҳотки, шундай ҳам бўлиши мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2017 й. Ф-4789-сон “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши
Муста қ иллик йилларида мамлакатимизда таълим муассасалари учун ў қ ув адабиётлари яратиш ва ў қ увчиларга етказишнинг муста ҳ кам тизими яратилди, бунда Ўзбекистонда таълим берилаётган еттита тилда дарслик ва ў қ ув қ ўлланмалари нашр этилмо қ да. Ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техника базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар тизимлари фаолият кўрсатмо қ да.
Матбуот, ноширлик ва ахборот со ҳ асида тегишли ҳ у қ у қ ий асос яратилган бўлиб, 10 дан орти қ қ онун ва 30 дан орти қ қ онуности ҳ ужжати қ абул қ илинган. 1 677 та матбаа корхонаси, 118 та нашриёт давлат рўйхатига олинган. Замонавий технологиялар билан жи ҳ озланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 14 та вилоят ахборот-кутубхона маркази, туман марказлари ва ша ҳ арлардаги таълим муассасаларида 200 га я қ ин ахборот-ресурс маркази томонидан а ҳ олига ахборот-кутубхона хизматлари ҳ амда “Китоб олами”, “Шар қ зиёкори” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” мажмуалари томонидан китоб савдоси хизмати кўрсатиш йўлга қ ўйилган.
Ёзувчилар уюшмаси ҳ узурида ташкил этилган “Ижод” жамоат фонди томонидан ёзувчи ва шоирлар, айни қ са, ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари кўп минг нусхада нашр этилмо қ да.
Шу билан бирга, ушбу му ҳ им со ҳ а ривожи билан бо ғ ли қ а ҳ оли, хусусан, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда бир қ атор муаммолар мавжудлигини қ айд этиш лозим.
Аввало, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал сало ҳ иятини оширишга қ аратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ва жа ҳ он адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қ илиш ишлари пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмаган.
Чоп этиладиган китобларни нашриётлардан ҳ удудларга арзон нархларда етказиш, онлайн буюртма бериш ва манзилга етказиш тизими суст ривожланган, шунингдек, а ҳ олига хизмат кўрсатишда электрон китоб шаклларидан кенг фойдаланиш яхши йўлга қ ўйилмаган.
Таълим ва маданият муассасалари учун китоб харид қ илишга мабла ғ лар етарли даражада мавжуд бўлган манбалар ҳ исобидан жалб этилмаяпти, китоб сотишга ихтисослашган корхоналар томонидан таълим муассасалари, кутубхоналар ва ма ҳ аллаларда янги китоблар та қ димотини ўтказиш, мутолаа маданиятини ошириш, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ор қ али тар ғ ибот-ташви қ от қ илишга қ аратилган тадбирлар етарли эмас.
Ушбу со ҳ адаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, а ҳ олининг китобхонлик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклифларни тайёрлаш ма қ садида:
1. Китоб ма ҳ сулотларини чоп этиш ва тар қ атиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳ амда тар ғ ибот қ илиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чи қ иш бўйича ишчи гуру ҳ ва кичик ишчи гуру ҳ лар таркиби иловага мувофи қ тасди қ лансин.
2. Ишчи гуру ҳ (А. Арипов)га бир ой муддатда со ҳ а мутахассислари ва экспертларини кенг жалб қ илган ҳ олда, ил ғ ор хорижий тажрибаларни инобатга олиб, қ уйидаги масалаларни атрофлича ўрганиш ва чу қ ур та ҳ лил қ илиш асосида тегишли таклифларни ишлаб чи қ иш топширилсин:
а ҳ оли, айни қ са, ёшлар орасида бадиий жи ҳ атдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қ иладиган китобларга бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан, ижтимоий сўровлар ор қ али ани қ лаш, нашриётлар томонидан чи қ ариладиган бадиий, маърифий, ёшларнинг дунё қ арашини кенгайтиришга доир адабиётларнинг (шу жумладан, электрон шаклда) умумий буюртма рўйхатини шакллантириш тизимининг ҳ олати;
китобларни чоп этиш ҳ амда а ҳ олига етказиб беришни ўз ичига олган бош қ арув тизимининг, шунингдек, жа ҳ он адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ва ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини чет тилларига таржима қ илиш ишларининг тан қ идий та ҳ лили;
ноширлар ва адибларни молиявий ра ғ батлантириш, болалар адабиётига ихтисослашган нашриётларга молиявий имтиёзлар бериш ва моддий қ ўллаб- қ увватлаш тизимини шакллантириш, матбаа корхоналари ва нашриётларга китоб ишлаб чи қ ариш учун сифатли қ о ғ оз ва матбаа хом ашёларини четдан харид қ илиш тартибини такомиллаштириш;
китоб тар қ атиш тизимини янада ривожлантириш ва а ҳ олининг кенг қ атламини қ амраб олиш, китоб ма ҳ сулотларининг нархини шакллантириш ва сотиш бўйича ани қ механизмларни ишлаб чи қ иш;
ихтисослашган китоб дўконлари учун вилоят, туман марказлари ва ша ҳ арларда ҳ амда қ ишло қ ларда а ҳ оли гавжум ва қ улай ҳ удудлардан жой ажратиш ёки ижарага бериш масалаларини қ айта кўриб чи қ иш, сотув айланмасида китоб улушининг ҳ ажми 70 фоиздан кўп бўлган тадбиркорлик субъектларини ало ҳ ида статистик ҳ исобга олиш ва уларга тегишли соли қ имтиёзлари қ ўллаш;
мавжуд ахборот-кутубхона муассасалари а ҳ олининг кенг қ атламларига хизмат кўрсатиши зарурлигидан келиб чи қ иб, уларнинг вилоятлар, ша ҳ арлар ва туманлар бўйича жойлашиш ва бўйсуниш тартибини қ айта кўриб чи қ иш, фаолияти ҳ амда ўзаро ҳ амкорлигини такомиллаштириш;
ахборот-кутубхона муассасаларининг, айни қ са, таълим со ҳ асидаги ахборот-ресурс марказлари фондларини шакллантиришда ў қ ув адабиётлари билан бир қ аторда, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп адабиётлар рўйхатини ҳ амда уларни харид қ илиш бўйича харажатлар сметасини қ айта кўриб чи қ иш;
чоп этилаётган китобларни а ҳ оли ўртасида оммавий ахборот воситалари, жумладан, “Маданият ва маърифат” телеканали ор қ али тар ғ иб қ илиш, таълим муассасалари, кутубхоналар, ма ҳ аллаларда китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш ҳ амда таълим муассасалари, айни қ са, мактабгача ва бошлан ғ ич таълимда ў қ иш маданияти ва мутолаа кўникмаларини шакллантириш;
таълим муассасаларида синфдан таш қ ари ў қ иш учун тавсия этилган ўзбек ва чет эл адибларининг мумтоз ва замонавий асарларини танлаб, хрестоматия адабиётлари рўйхатларини қ айта кўриб чи қ иш ва ў қ ув жараёнига мутолаа этилган асарлар асосида иншо ёзиш тизимини жорий этиш, адабиёт тўгараклари фаолиятини моддий қ ўллаб- қ увватлаш тизимини қ айта кўриб -чи қ иш;
ҳ удудларда ёзувчи-шоирлар иштирокида китоб байрами ва ярмаркаларини ташкил этиш, а ҳ оли ўртасида бадиий жи ҳ атдан юксак миллий ва жа ҳ он мумтоз адабиётлари намуналарини тар ғ иб қ илиш, китобхонлар, босма ва электрон китоб ишлаб чи қ арувчилар, китоб сотувчилар ҳ амда кутубхоначи ва тар ғ иботчилар орасида танловлар (“Йилнинг энг яхши китоби”, “Энг яхши китобхон оила”, “Йилнинг энг яхши болалар китоби”, “Йилнинг энг яхши аудио китоби”, “Йилнинг энг яхши электрон китоби” каби) ўтказиш тизимини такомиллаштириш.
3. Ишчи гуру ҳ (А. Арипов) икки ой муддатда мутасадди вазирликлар, идоралар ва бош қ а ташкилотлар билан биргаликда китоб ма ҳ сулотларини чоп этиш ва тар қ атиш тизимини такомиллаштириш, матбуот ва ахборот ҳ амда ахборот-кутубхона фаолияти со ҳ асидаги ягона давлат сиёсатини юритувчи ваколатли давлат органини белгилаш, молиявий қ ўллаб- қ увватлаш механизмини ривожлантиришни инобатга олган ҳ олда, тегишли комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чи қ син ва тасди қ лаш учун киритсин.
4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қ илиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
“Хал қ сўзи”, 2017 йил 13 январь
Китоб чоп этиш — кўпкари мусобақаси эмас!
Яқинда Президентимизнинг “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди. Албатта, матбаатчилик фаолияти жуда катта ижобий ўзгаришларга юз тутди. Ажойиб ноширларимиз томонидан ҳар йили, ҳар ой, керак бўлса, кун-кунора шу қадар гўзал, бетакрор асарлар чоп этилмоқдаки, кўриб, мутолаа этиб ҳавасинг келади. Аммо шундай бўлса-да, шолининг ичидаги курмак мисол, соҳада ҳамон айрим муаммолар ҳам кўзга ташланиб турибди. Қуйида шу ҳақда.
Китоб ёзилгандан то китобхоннинг қўлига етгунича муаллифники, сўнг эса у халқники бўлади. Илк босма китоб чоп этила бошлаган даврдан то шу кунга қадар қанча китоб чоп этилган бўлмасин, барчасига ҳақиқий баҳони ўқувчи берган. Китобхонни алдаб бўлмайди, китобнинг “яроқлилик муддати” кўрсатилмайди. Шу сабаб китоб чоп этилгунга қадар анча меҳнат талаб қилади.
Матбаа соҳасига сўнгги йилларда шиддат билан кириб келган корхоналардан бири — “Book media nashr” хусусий нашриёти томонидан чоп этилган китоблар билан дўконлар анча “бойиди”. Аммо йўл қўйган хатолари ҳам оз эмас. Бу ҳақда биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўроз Ҳайдар ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида “Толстой ўзбекми?” дея муносабат билдирди. Маълум бўлишича, у нашриёт томонидан чоп этилган Толстойнинг танланган асарларидан бирини сотиб олади. Китобга кўз югуртириб, ундаги хато ва камчиликларни кўргач, адабий жараённинг фаол иштирокчиси сифатида “тилини тишлаб” туролмайди! Энг ажабланарлиси, рус адибининг таржима асари таржимоннинг исм-шарифисиз чоп этилган. Унда кузатган хатоларини санаш баробарида нашриёт ходимлари, муҳаррирларни масъулиятли бўлишга чорлайди.
— Ўзим соғинган «Кавказ асири» ҳикоясини ўқий туриб бошим гангиди. Нима бўляпти, дейман ўзимга. Алаҳсирамаяпманми?! Жумлалар маст кимсанинг алжирашидай пойинтар-сойинтар. «Хўжайин» сўзи «хўжаин» деб берилган. Билсам ҳам, яна «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»га мурожаат қилдим. Бу ерда ҳам «хўжайин» деб берилган. «Хўжаин» сўзини «хўжайин» дея тўғрилаб кетавердим. Бу сўз юз мартага яқин ишлатилган экан. Воҳ, дея ёқамни тутдим. Ўқиш жараёнида яна имловий хатоларга тез-тез қоқилавердим. Мана бу жумлаларни қаранг: «Кечасига кишанларини ечим (ечиб-бизники), омборхонага қамашган. «Кечасига…» эмиш. «Кечаси..» деб қўяқол. Ёхуд «Костилинни ортига миндириб…» Қисқагина қилиб «ортмоқлаб» деб қўй, шоввоз. «Жилин қиз бошидан силади». Буниси ортиқча. «Ҳар замон ой чиқадиган шафаққа қараб қўярди», «Тоғ остида қора (қуюқ) соя ўрмалаб (судралиб), у томон кела бошлади». «Тоғларда тинч ёруғ, худди ҳаммаёқни ўлим шарпаси қоплагандай». Ва ҳоказо этни жунжиктирувчи жумлалар билан тўлиб тошган.
Энг қизиғи, бирор асарнинг таржимони исми-фамилияси келтирилмаган. Китобни битталаб варақлаб чиқиб ҳам таржимонни тополмадим. Ёпирай, Толстой наҳотки ўзбек тилида асар ёзган бўлса, деган ёруғ ўй вужудимни ёритди. Нима, ўзбек адабиёти яна битта даҳога кўпайса, шон-шараф-ку.
…Ҳозир нима кўп, нашриёт кўп. Ноширлар асар мазмуни билан деярли қизиқишмайди. Пул бўлса, бас. Олд-ортига қарамай чоп этишаверади.
…Масъулиятсизлик, китобхонга ҳурматсизлик шунча бўлурми, ҳай-ҳай. Китоб дўконидан китоб харид қилганда олд-ортига қараб олинг. Йўқса,“Book media nashr” нашриёти ноширлари каби ҳаракатлар бўлса, Гётениям таржимонсиз ўзбекчада ўқиб қолсак, ажабмас?!”.
Ўроз Ҳайдарнинг “дарди”га қулоқ тутиб турган кунларимизнинг бирида китоб чоп этиш жараёнининг “бош фигураси”дан бири, яъни муҳаррир Шариф Холмуродни учратдим, у: “Бу китобни… кўрган эмасман” деб турса-я! Воажаб! Наҳотки, шундай ҳам бўлиши мумкин?
“Мен ўша кўрсатилган асарлар таржимасининг матнини умуман кўрган эмасман. Аввалдан ҳамкорлигимиз бўлган ёш ношир укаларимиз мен ишга боргунимча шошқалоқлиқ қилиб, ўзларига ортиқча ишониб, менинг номимдан бир нечта китобни чиқариб юборибди”, — дейди. (Ўша пайтда ушбу нашриётда муҳаррир бўлиб ишлаган, ҳозирда собиқ) Шариф домла. “Ана сизга сюрпириз-у, мана сизга ноширлик!” Ўйлаб кўринг, қандай қилиб дунё ҳурматидаги адиб асарлари муҳаррир иштирокисиз, яна таржимони кўрсатилмасдан ўқувчига етказилиши мумкин? Масъулиятсизлик ҳам шу даражада бўладими? Биз масалага ойдинлик киритиш мақсадида Шариф домланинг хонадонида бўлдик. Иккита хона нақд китобларга тўла. Умр бўйи маънавият оламида меҳнат қилгандан кейин шундай бўлиши керак-да, аслида.
Шариф Холмурод яна шундай дейди:
— Яқинда коронавирус пандемияси сабабли карантин эълон қилинишидан сал олдин Чорсудаги “Китоб дунёси” дўконига кирсам, ойналар ва пештахталар “Жах(ҳ)он бестселлерлари” деган туркум китоблар, ўзбек адабиёти асарлари билан қопланибди, баъзи дўкончаларда “Ўзбек мумтоз адабиёти” рукнида чиқарилган Махтумқули тўплами турибди, яна турли-туман рангли, расмли бир неча тилли ва ҳар хил шаклдаги луғатлар босилган, одамлар талашиб оляпти. Қизиқиб, китобларнинг баъзиларини очиб кўрсам, кўписида менга хабар қилинган ўша нашриёт номи турибди. Қисқа муддатда шунча китобни чиқаришга қандай улгуришди экан, дея ҳайрон бўлдим. Муқовасидаёқ кўрга ҳасса бўлиб турган хатолардан асабийлашиб, дарҳол “Book media nashr” нашриётига қўнғироқ қилдим. “Шундай хатоларга тўла китоблар чиқаришни ният қилганмидинглар?” дедим. Илёс Турсунов (нашриёт раҳбарларидан бири) афсусланиш оҳангида эмас, ғолибларча хурсандчилик руҳида “Ўзингиз ҳам келинг, ахир, нега келмаяпсиз?”, дея жавоб берди.
Истамасам ҳам боришга мажбур эдим. Айтилган хонага киришим билан нашриёт ходимларидан бири исмимни эшитиб, “Мана, ишларимизни кўриб туринг, хўжайин келиб қоладилар”, деб олдимга ўша дўконда кўзимга ташланган китобларнинг бир дастасини келтириб қўйди. Битталаб қўлдан ўтказаётганимда, менинг исмим сарварақда масъул муҳаррир, охирги бетида муҳаррир деб кўрсатилган бир нечта китобни олиб, миямга қон урилди. Ҳаётимда учрамаган воқеа! Нима қилишимни билмай, қотиб ўтириб қолдим…
Шариф домланинг сўзларига қулоқ тутар эканмиз, “Кавказ асири” қиссасида Дина исмли ўн уч яшар беғубор қизча икки нафар рус аскарига раҳми келиб, ҳаммадан яширин равишда уларга меҳрибонлик қилиб туриши, охирида қочиб кетишларига ҳам кўмаклашишини таъкидлади. Таржимон эса уни ўттиз яшар қиз деб кўрсатган. Биринчидан, ўша пайтларда Кавказ юртларида шу ёшдаги заифа қизлигича қолиши мумкинми? Иккинчидан, ушбу ёшдаги аёл зоти ўз миллатининг асосий душманларидан бўлган кишиларга шундай яхшиликлар кўрсатишини тасаввур қилиб бўладими?! Таржимон ҳеч бўлмаса шу оддий мантиқдан келиб чиқиб, ўзи бажарган ишни қайта ўқиб кўришни лозим топмаганидан қаттиқ куюнди.
Домла ўзи бирга ишлаган йигитларга камчиликларини айтганида “Бизлардан баттароқ иш қилаётганлар бор, нега уларни эмас, фақат бизга ёпишишади?” дейди. Худо асрасин, сизлардан баттароқлар бўлиши мумкин эмас. Қани кўрсатинг, айтинг, деса ҳам тайинли жавоб қайтариша олмайди.
“Янги сайланган парламентимиз бутун жамиятнинг саводи, билимини оширишга хизмат қиладиган ноширлик соҳасини тезда ва тубдан ислоҳ қилиш, тартибга солишнинг ишончли воситаси бўладиган, айниқса, хусусий нашриётлар мақоми ва масъулиятини қатъий белгилаб берадиган махсус қонун қабул қилишни биринчи галдаги вазифа деб билиши керакка ўхшайди. Ва бу узоққа чўзилмасдан амалга оширилса яхши бўларди. Чунки, юқорида кўрганимиздек, халқни чаласаводликка маҳкум этиб бўлса ҳам, кўпроқ бойлик тўплаш пайида отни қамчилаб, одамларнинг китоб жавонларини кўп жиҳатдан яроқсиз китобларга тўлдираётганлар ҳам йўқ эмас. Шунинг учун бундай қонун бўлмаса, таълимнинг ҳамма босқичларини ривожлантириш, жамиятда китобхонликни, умуман маънавият, маърифатни юксалтириш ҳақида сўз юритиш бефойда”.
Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида йўлимизни нашриёт томон бурамиз. Афсус, хонада ҳеч ким йўқ. Иккинчи гал борганимизда икки йигитни учратдик. Улар эса ишчи, бизни қизиқтирган масалага ойдинлик кирита олмасликларини, раҳбари эса хизмат сафарида эканини таъкидлашди. Бир-икки кун ўтиб нашриёт директори Иброҳим Турсунов билан телефонда боғлана олдик. Масалага муносабатини сўраганимизда ҳали ёш нашриётлиги, иш бор жойда камчилик бўлиши, энди тажриба орттиришаётганини қайта-қайта уқтиришга ҳаракат қилди. Хатолар билан чоп этилган китобларнинг тақдири нима бўлади, деган саволимизга айтарли жавоб ололмадик. Директор автоулов бошқариб кетаётгани, яъни рулда эканини айтгач, кўп ҳам саволга тутмадик. Бир соат ўтар-ўтмас нашриёт раҳбарларидан яна бири Илёс Турсунов биз билан боғланди. У мавзу аввал кўтарилганини, ҳадеб танқид қилинаверса, ходимларининг ишлагиси келмай қолишидан хавотири борлигини айтди.
— Мен исталган бошқа соҳада тадбиркорлигимни давом эттираверишим мумкин, аммо унда бу соҳа ривожланмай қолаверадими? Қайси нашриёт бўлмасин ҳаммасида хато бор. Биз хатоимизни тушундик, танқидни тўғри қабул қилдик. Бундан кейин такрорламасликка ҳаракат қиламиз.
Суҳбат давомида мақолани чоп эттирмаслигимизни, биз қаерга десак, ўша ерга бориб юзма-юз гаплашишни сўради. Энг қизиғи, бизга “ҳамкорлик” таклиф этди. Қизиқ ҳамкорлик деганда нимани назарда тутди? Ҳар холда нашриёт рекламаси эмасдир…
Агар нашриёт ходимлари чиндан хатосини тушунган бўлсалар, расмий тарзда китобхонлардан узр сўраши лозим. Ва энг камида бундай қўпол хатолар билан чоп этилган китобларни сотувдан олиб кўйиш керак. Бизнингча, яна масъул ташкилотлар томонидан нашриёт фаолиятини жиддий ўрганиб, тегишли хулоса берилса, тўғри бўларди…
Рўзиқул Очилов.
Qiziqarli malumotlar
Китоб чоп этиш — кўпкари мусобақаси эмас