Insho mavzu kitob haqida ​

Insho mavzu kitob haqida ​

— Дунёдаги энг қадимий китоб Присс папирусидир. У эрамиздан аввалги 3350 йили ёзилган. Ушбу қўлёзма уни 1839 йили Фивадан топган Эмиль Присс шарафига шундай номланган. Қўлёзма муаллифи — фиръавннинг вазири Пта-Готеп. У ёшларнинг тарбиясизлиги, дангаса ва ахлоқсизлигидан нолиган.

Китоб ҳақида қизиқарли фактлар

— Имом ал-Бухорий 600000 ҳадис тўплаб, шундан 100000 саҳиҳ, 200000 заиф ҳадисни ёдлаган. Бу ҳадисларни тўплашда 90000 дан ошиқ кишининг ҳузурида бўлиб чиққан.

— Аёллар эркакларга қараганда кўп (68 %) китоб сотиб оладилар.

— Дунёда сотиладиган китобларнинг ярмидан кўпини 45 ёшдан ошган кишилар сотиб оладилар.

— Италиялик Рио Козелли энг зерикарли китобларни тўплайди. Унинг коллекцияси 10000 жилддан иборат. Бир омадсиз итальян шоири китоби Козелли коллекциясидан ўрин олганини билгандан сўнг, ўзини ўзи ўлдиришига бир баҳя қолган.

— Қамоқда ёзиш режаси тузилган китоблар орасида Сервантеснинг «Дон Кихот», Жон Баняннинг «Авлиёнинг саёҳати», Оскар Уайльднинг «Қамоқдаги истиғфор», Николо Макиавеллининг «Ҳукмдор» асарлари мавжуд.

— Битта роман ёзиш учун 500 соат кетади.

— Жамоа билан китобни овоз чиқариб ўқиш бўйича энг узоқ давом этган марафон 224 соат кечган.

— Фанда китоб ўғриларини библиоклептоман дейилади. Дунёдаги энг машҳур китоб ўғрисининг исми — Стивен Блумерг. У 270 кутубхонадан 23000 нодир китобларни ўғирлаган. Унинг «коллекция»си нархи 20 миллион доллардан ошади.

— Дунёдаги энг катта луғат «Немис луғати» («Deutsches Wortetbuch») бўлиб, у 1854 йили Якоб ва Вильгельм Гримм томонидан бошланган. Бу ишга кейинчалик турли олимлар ҳисса қўйшиб, 1971 йили якунланган. 33 жилдли ушбу луғат 34519 бетдан иборат.

— Барча замон ва халқларнинг энг машҳур ёзувчиси Агата Кристидир. Унинг детектив ҳикоялари 50 дан ортиқ тилда ҳаммон чоп этилмоқда. Кристининг нашр этилган китоблари нусхаси 2 миллиарддан ошади.

— Дунёдаги энг оғир китоб Британия музейида сақланувчи XVII асрга оид географик атласдир. Унинг бўйи 1,9 метр, оғирлиги 320 килограммдир.

— Google дунёда чоп этилган барча бадиий, публицистик, илмий асарлар сонини ҳисоблаб чиққан. Уларнинг сони 130 миллиондан ошади.

— Наполеон дақиқасига 2000 та сўзни ўқий олган.

— Дунёдаги энг машҳур китоб қаҳрамони — Наполеондир. У ҳақда 10000 дан ортиқ турли жанрдаги китоблар ёзилган.

— 95 % инсонлар дақиқасига 210 сўз ёки 2 дақиқада 1,5 саҳифа китоб ўқийдилар.

— Бальзак ярим соатда 200 бет китоб ўқиган.

— Маълумки, қадимда китоб жуда қиммат бўлган. 18-асргача баъзи кутубхоналарда китоблар ўғирланмаслиги учун занжирга боғлаб қўйилган.

— Китобни секин ўқилганда 100 фоиз матн тушунилмайди, фақатгина 60 фоиз англанади, аксинча, тез ўқилганда матннинг 80 фоизи тушунилади.

— Аксарият ўқувчилар китобнинг 18-бетидаёқ унга қизиқишни йўқотадилар.

— Дунёдаги энг катта гонорар Рим императори Марк Аврелий томонидан шоир Оппианга тўланган. Унинг балиқ тутиш ва ов ҳақидаги достонининг ҳар бир сатри учун 1 олтин танга ҳадя қилинган. Унинг икки достони 20 000 байтдан иборат.

— Адабиётчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Шекспир асарларидан «севги» сўзи 2259 марта, «нафрат» сўзи эса 229 марта такрорланган.

— Болани ўқишга ўргатиш учун энг қулай пайт — 4-6 ёшлик пайтидир. Болани 7 ёшдан ўқишга ўргатиш бироз қийин кечади.

— Бастилия маҳбуслари фақатгина одамлар бўлмаган. Бир марта Дидро ва Д`Аламбернинг «Француз энциклопедияси»ни дин ва жамият ахлоқига зарар келтиргани учун «қамаб қўйганлар».

— Дунёдаги энг қиммат бадиий асар Леонардо да Винчи томонидан кўчирилган «Лейчестер кодекси» китобидир. Уни «Майкрософт» асосчиси Билл Гейтс 1994 йили Нью-Йоркдаги «Сотбис» аукционидан 30,8 миллион долларга сотиб олган.

— Дунёдаги энг катта китоб ҳолида чоп этилган мажмуа Ирландия университети томонидан 1968-1972 йилларда чиқарилган 1112 жилдли «Британия парламенти ҳужжатлари»дир. Тўлиқ мажмуа 3,3 тоннани ташкил этади. Уни тўлиқ ўқиб чиқиш учун 6 йил кетади.

— Дунёдаги энг қадимий китоб Присс папирусидир. У эрамиздан аввалги 3350 йили ёзилган. Ушбу қўлёзма уни 1839 йили Фивадан топган Эмиль Присс шарафига шундай номланган. Қўлёзма муаллифи — фиръавннинг вазири Пта-Готеп. У ёшларнинг тарбиясизлиги, дангаса ва ахлоқсизлигидан нолиган.

— Ҳозирги пайтда дунёдаги энг катта китоб — «Бу — Муҳаммад (с.а.в.)» деб номланган бўлиб, оғирлиги 1,5 тоннадир. Китоб 429 саҳифадан иборат. Уни 9 ой давомида 50 киши тайёрлаган. 2,7 миллион доллар сарфланган. Китоб Дубайдаги савдо марказида сақланади.

— Машҳур голланд врачи Герман Бурхавенинг «Тиббиёт санъатининг ягона ва теран сирлари» номли китоби муаллиф ўлимидан сўнг 1738 йили 10000 доллар олтинга аукционда сотилган. Бежирим безалган ва ғилофланган китоб очилганида унинг барча саҳифалари бўш эди. Фақатгина илк саҳифасида шундай ёзилган эди: «Бошингни совуқда қолдирсанг ҳам оёғингни иссиқ тут. Шундагина сен энг зўр врачларни ҳам камбағал қиласан».

Insho mavzu kitob haqida ​

Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари илдамлайверади. Китоб ўқимаган инсоннинг онги эса маънавий қашшоқлигича қолаверади.

Объяснение:

Новые вопросы в Оʻzbek tili

Сочинение на тему Сумаляк пж бысрее дам 15 бол
Узбек тили 3 чорак ТЖБ​
Пж решитееееееееееекеее

qaysilar? 5. Shart bog’lovchilari A. Ya’ni, garchi, goh B.Garchi,agar, agarda C. Agar, chunki, biroq D. shuning uchun, dam. dam, shu sababli 6.Birik … tiruv bo’g’lovchisi qaysi gapda ishtirok etgan? A. Bu gapdan mening ham, do’stimning ham xabari yo’q edi. B. Boshing osmonga yetsa ham mag’rurlanma. C. Men bu kitobni juda sevib o’qiyman, ya’ni “O’tkan kunlar”ni. D. Agar qushlar pastlab uchsa, yomg’ir yog’adi. 7. “Noahillik oqibati” ertagida qaysi voqea tasvirlangan? A. Salim va Karimning maktabdagi tortishuvi B. Ovchi tutib olgan qushlarning birgalikda tuzoqdan qutulish uchun qilgan harakatlari C. Azizaning dars tayyorlamagani uchun sinfdoshlaridan ajralib qolgani D. To’g’ri javob yo’q 8. Inkor bogʻlovchisi qatnashgan gapni toping. A. Men uyga vazifani bajarib kelmadim, shuning uchun “2” baho oldim. B. Agar bu yangilikni onam eshitsalar, juda xursand bo’ladilar. C. Bu yangilik Sarvarni na xursand qildi, na hayron qoldirdi. D. Men do’stimning bu sirini bilardim, ammo hech qachon birovga aytmaganman.

orsam vabnap vals’oe labom idol 8-sinf 3-chorak 1. Bog’lovchilar deb nimaga aytiladi? A. Ikki so’zni bir-biriga bogʻlashga xizmat qiluvchi yordamchi s … o’z B. Soʻz birikmalari va gaplarni bir biriga bogʻlashga xizmat qiluvchi yordamchi so’z D. A va B C. Gapga qo’shimcha ma’no yuklovchi so’z 2. Qo’llanishiga ko’ra bog’lovchilarning qanday turlari bor? A. Sabab, shart, aniqlov B. hokim va tobe C. Biriktiruv, zidlov, ayiruv,inkorb D. teng va ergashtiruvchi 3. Sabab bog’lovchisi ishtirok etgan gapni toping.x abrielli A. Opam darsdan qaytdi va biz birga muzqaymoq yeyishga bordik. B. Imtihon savollari qiyin edi, shuning uchun talabalar imtihondan oʻtolmadi. C. Havo sovuq edi, biroq yomg’ir ham, qor ham yog’madi. D. Bu mashqni na men bajardim, na sen. abimabrioy leids 4. Do’st bilan obod uying, Gar bo’lsa u vayrona ham. Do’st qadam qo’ymas ekan, Vayronadir koshona ham. A.Erkin Vohidov B.Abdulla Oripov C. Iqbol Mirzo D. Habib Sa’dulla Ushbu she’riy parcha kimning qalamiga mansub? 81

Insho kitob haqida

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,

Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда,

У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор.

Абдураҳмон ЖОМИЙ

Ислом – илму маърифатга тарғиб қилувчи дин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам Ислом илму маърифат дини эканининг ёрқин далилидир: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!” (Алақ, 1).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бундай деганлар: Сулаймон ибн Довуд алайҳиссаломга илм, мол-дунё ва подшоҳликдан бирортасини танлашлик. ихтиёри берилганда, у илмни танлади. Натижада, Аллоҳ таоло унга илм билан бирга мол-дунё ва подшоҳликни ҳам қўшиб берди“. Зеро, илм – ақл чироғи дейдилар. Илмли кишининг йўли доимо чароғон бўлиб, у ҳамма ерда қадрланади. Бу дунёнинг қоим туриши ҳам олимларнинг илмига боғлиқ экани Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида баён этилган. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар: Илм мол-дунёдан яхшидир, чунки илм сени ножоиз ишларни қилишдан сақлайди. Молни эса ўғирлаб кетмасликлари учун ўзинг қўриқлайсан. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса тарқатиш билан янада зиёда бўлаверади“.

Китоб – инсоннинт энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобта муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинт қон-қонига сингиб кетган. Кишининг маданияти унинг китобида акс этади. Шу маънода, бутунги кунда китоб ўқиш ва унга муносабат бир қадар сусайгандек. Чунки ёшлар кўпроқ кино, видео, телевидение, компьютерга берилиб кетди. Компьютер ҳозирги кунда кўпгина хонадонларга ҳам кириб келган. Исталган янгилигу ахборотларни бу воситалардан хоҳлаганча олиш мумкин. Ачинарлиси, бугун китоб ўқиш учун вақт сарфлашга ҳожат йўқдек. Аслида ҳеч бир ахборот воситаси, кино ёки видеофильм бадиий асар ўрнини босолмайди. Масалан, “Ўттан кунлар” романи асосида ишланган фильм қанчалик маҳорат билан суратга олинган бўлмасин, китобнинг таъсирини, жозибасини беролмайди. Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбиясида қўл келади. Инсон ўзининг фикрлаш қобилияти, маънавият дунёси билан тирик. Одамни бошқа мавжудотлардан ажратиб турувчи омиллардан бири ҳам унинг маънавияти ҳисобланади.

Хўш, биз инсонлар маънавий озиқни қаердан оламиз? Албатта, “билимлар манбаи” бўлмиш китобдан. Китоб – бебаҳо бойлик экани барчамизга маълум. Бирорта санъат турини телевидение ва радио, замонавий компьютерлар имконияти ва афзалликларини инкор қилмаган ҳолда айтиш мумкинки, буларнинг ҳеч бири китоб ўрнини боса олмайди. Айниқса, бадиий китоблар ҳар бир кишида инсоний фазилатларини кучайтиради, дунёқарашини кенгайтиради. “Ўзимдаги барча яхши хислатларим учун китобдан миннатдорман”, деган эди ўз давридаги алломалардан бири.

Дарҳақиқат, китоб бизнинг дўстимиз ҳисобланади. Лекин афсуски, бугунги кунда орамизда бу бебаҳо-маънавий бойликдан баҳраманд бўлиш ўрнига “Интернет кафе”ларда вақтини беҳуда ўтказаётган ёшлар учраб туради. Авваллари на компьютер, на интернет бўлган. Ота-боболаримиз “Бобурнома”, “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён” сингари бебаҳо асарларни ўқиб улғайган. Хўш бугунчи? Кўпчилик, айниқса, ёшлар интернетни китобдан афзал билишади. Шу ўринда бу замонавий ахборат воситасининг салбий оқибатлари ҳам йўқ эмас. У туфайли бугун китобга бўлган меҳр тобора камайиб боряпти. Унутмайликки, китоб бизнинг энг яхши дўстимиздир. Биз қанча кўп китоб ўқиганимиз сари, тушунчамиз шунча кенгаяди. Афсуски, кўп ёшлар интернетни китобдан устун қўймоқда. Бу эса уларни дангасаликка гирифтор қилмоқда. Китоб бу – офтоб, у – билимлар сарчашмаси. Китобни инсон тафаккурининг қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг маърифатли кишилар жамиятнинт чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинг аччиқ меваси. Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади. Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради, бироқ инсониятнинг минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоб асло эскирмайди.

Бинобарин, китоб ҳамиша илм-маърифат, одоб-ахлоқ манбаи бўлиб келган. Бугунги кунда ёш авлодни миллий қддриятлар руҳда тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ. Инсон ақлий салоҳиятининг юксалишида китобнинг ўрни беқиёс. Зеро, китоб туфайли дунёқарашимиз бойиб, тафаккуримиз янада ўсиб бораверади. Не-не улуғ зотлар китобга ошно бўлиб, етукликка эришган, комил инсон даражасига етишганлар.

Китоб – инсон маънавияти ва дунёқарашини юксалтирувчи муҳим манбаа ҳисобланади. Китоб ўқиган инсон мулоҳазали, билимли бўлиб, юксак тафаккури ила бошқалардан ўзининг дунёқараши ва фикрлаши билан ажралиб туради. Китоб билан ошно бола яхши инсон бўлиб улғаяди. Шунинг учун ҳам оилада, боғча ва мактабларда болаларнинг китобга меҳрини, адабиётга қизиқишини ошириш ота-оналарнинг, ўқитувчиларнинг вазифаси.

Кўп китоб ўқиган кишининг савияси юқори, муомала маданияти юксак, ҳаётда ўз ўрни бўлади. Бироқ бугунги кунда қанчадан-қанча китоблар, китоб жавонлари ва дўконларида шунчаки кўргазма сифатида турибди. Табиий савол туғилади: Нега шундай? Нима учун китоб ўқимай қўйяпмиз?

Минг афсуски, китоб ўқиш ўрнига қимматли вактини қандайдир бекорчи ҳолатларга, турли кўнгилочар ўйинларга сарфлаётган инсонлар ҳам орамизда оз эмас. Ундайлар фикрлашда, ўзини тутишда ҳам маънавияти юксак эмасликларини намоён этиб кўйишади. Техника асри даврида яшаяпмиз, кундан-кунга техник воситалар тараққийлашиб, уларга бўлган эҳтиёж ортиб бормокда. Хусусан, қўл телефонлари, турли интернет тизимини бунга мисол қилишимиз мумкин. Тўғри, Юртимизда ёшларга кеиг имкониятлар яратиб берилмоқда. Чунки миллатимиз шаънини, миллий ғуруримизни юксалтирувчи бу – ёшлар. Шу боис, турли миллат ва элатларнинг ёшлари каби ўзбек ёшлари ҳам дунё билан мулоқотда бўлиши керак. Бунга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Лекин айрим ёшлар берилган имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига, интернетдаги кўнгилочар ўйинлар, танишувлар, ёшлар онгини заҳарловчи сайтларга кириб, у ердаги маълумотлар билан танишмоқдалар. Бунинг оқибатида уларнинг дунёқараши бир томонлама бўлиб қолмоқда.

Ўтмишда буюк шоир ва ёзувчиларимиз, олимларимиз китобга шу қадар меҳр қўйган эдиларки, ҳатто тунлари шам ёруғида китоб мутолаа қилганлар. Сўз мулкининг султони Навоий ҳазратлари 4 ёшида Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” асарини ёд олган, буюк муҳаддисимиз Имом ал-Бухорий ҳазратлари эса олти мингдан зиёд ҳадисни ёд билган. Аммо у даврларда бизга яратиб берилаётган имкониятларнинг бир қисми ҳам бўлмаган. Лекин улар ўз мақсадлари сари интилиб, юксак маънавият соҳибига айланишган. Демак, биз учун берилаётган имкониятдан унумли фойдаланиш ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ. Тўқликка шўхлик эса ўзбек миллатининг ёшларига хос сифат эмас. Аслини олганда, айрим ёшларимиз бундай лоқайдликдан йироқ. Улар ўзларининг ҳур фикрлиги ва юксак маънавияти билан ажралиб туради. Бироқ гуруч кўрмаксиз бўлмагани каби инсонлар орасида ҳам маънавий қашшоқ кишилар йўқ эмас. Бундайларнинг лоқайдликлари натижасида “енгил ҳаёт” ихлосмандлари сафи ортиб бормоқда. Оқибатда китоб ўкиш унутилмоқда. Маънавияти саёз, китоб ўқимайдиган инсонлар оиласида тарбия топаётган фарзандлар келажакда баркамол шахс бўлиб улғаймайди.

Шу боис, ҳар бир инсон билимлар калити бўлмиш китоб билан дўст бўлмоғи лозим.

Атоқли адибимиз Ойбек таърифича, китоб – тафаккурнинг толмас қаноти. Шу маънода айтиш мумкинки, китоб – инсоннинг қалб гавҳари, тафаккур хазинасидир. Биз шунга эришишимиз керакки, фарзандларимиз учун китоб энг бебаҳо совға бўлсин. Шундагина фарзандларимиз биз орзу қилгандек, маънавий етук, теран фикрлай оладиган, катта ва кичикка меҳрибон, Ватанига содиқ, инсофли, диёнатли ва олижаноб инсонлар бўлиб камол топадилар.

Одилжон НАРЗУЛЛАЕВ,

Зангиота тумани “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби

Qiziqarli malumotlar
Insho mavzu kitob haqida ​