Kitob haqida 10 ta maqollar
Хотин — бўйин, эр — бош.
Ziyo va tafakkur chashmasi bo’lmish kitob haqida g’aroyib faktlar
Kitob unsonning beminnat do’sti, maslahatgo’yi, aql charxlovchisi va bilimlar manbai ekanligi hammaga ma’lum. Ushbu maqolada ziyo chashmasi bo’lmish kitoblar haqida ajoyib ma’lumotlar bilan tanishasiz.
1. Insonlar kitob o’qish uchun haftasiga o’rtacha 6,5 soat vaqt sarflaydilar.
2. Esnoq haqida o’qilganda esnoq keladi.
3. Qadimda kitoblar javonga “teskari” qo’yilgan: umurtqasi devor tarafga, cheti tashqariga.
4. Tadqiqotlar natijasiga ko’ra, bolalarni o’qishga o’rgatish uchun eng qulay davr- 4-6 yosh. 6-7 yoshdan keyin o’qishni o’rgatish nisbatan qiyinroq.
5. Roman yozishga o’rtacha 475 soat sarf qilinadi.
6. Migel de Servantesning “Don Kixot”, Djon Banyanning “Piligrimning sayohati”, Oskar Uayldning “Qamoqxonadagi iqrorlik”, Nikolo Makiavellining “Podshoh” kabi asarlari qamoqxona panjarasi ortida yozilgan.
7. Qadimda kutubxonalarda kitoblar tokchalarga zanjir bilan kishanlangan.
8.Kitob do’konining xaridori kitobning old muqovasiga qarab o’rtachasiga 8 soniya va orqa muqovasiga qarab 15 soniya vaqt sarflaydi.
9. Hozirgi paytda sotilayotgan kitoblarning yarmini 45 yoshdan katta bo’lgan odamlar sotib oladilar.
10. Adabiy kitoblarni muntazam o’qib yurgan odamlar volontorlik va hayriya ishlari bilan shug’ullanishga 2,5 baravar va sport musobaqalarida qatnashishga 1,5 baravar ko’proq moyildirlar.
11. Kitoblarning 68% ini ayollar sotib oladilar.
12. Kitobxonlarning ko’pchiligida kitobning 18-betiga kelib qiziqishlari susayadi.
13. “Pengvin” nashriyotining kitoblari sigaretalar kabi hammabop bo’lishi uchun yumshoq muqovalarda ishlab chiqarilgan va birinchi bo’lib cherkovda muomalaga kiritilgan.
14. Amerikada o’tkazilgan tadqiqotlar shuni ko’rsatadiki, uchinchi sinfgacha o’qishni o’rgangan bolalarda qamoqqa tushish, narkotiklar qabul qilish va maktabni tamomlamaslikka moyillik kamroq.
15. Chalasavodlik yo’qotilgan ish haqi, qo’ldan boy berilgan daromad va ishlab chiqarishning kamayishi sifatida biznes va soliq to’lovchilarga 20 milliard dollarlik zararga aylanadi.
16. “Kitob qurti”- bu kitob muqovasi bilan oziqlanadigan juda mayda qumursqadir.
17. Kitob o’g’risi- bibliokleptoman deyiladi. Eng taniqli bibliokleptomanlardan biri- bu Stiven Blumbergdir. U 268 ta kutubxonadan 23000 ta noyob kitoblarni o’g’irlagan. Buning uchun turli usullardan foydalangan: u kutubxonalarga vintilyatsion tizim va hattoki lift shaxtasidan tushgan. Blumbergning o’g’irlangan kitoblardan iborat kollektsiyasi taxminan 20 mln. dollarni tashkil etadi.
Hidoyat.uz
Ёмон хотин олганнинг ёви уйида,
Икки хотин олганнинг дови уйида.
Ёмон хотин эрига дўзах қилар.
Ёмон хотин ўлса, кенг тўшак қолар,
Яхши хотин ўлса, меҳнат-ғам қолар.
Ёмон хотин ҳайитда эридан чиқар.
Ёғмас булут элни алдар,
Ёмон хотин — эрни.
Жон куйдирмасанг, жонона қайда,
Хотин олмасанг, қайнона қайда.
Иноқ оилада бешик бўшамас.
Итнинг ёви — девона,
Келиннинг ёви — қайнона.
Йигитнинг кўнгли қолса — ўлгунча,
Хотиннинг кўнгли қолса — туққунча.
Катта — келин уйда,
Кичик келин — тўйда.
Келин бўлдим — қайнонамга ёқмадим,
Қайнона бўлдим — келинимга ёқмадим.
Келин келағон бўлди,
Овул кезағон бўлди.
Келин кирган уйга нур кирар.
Келининг қаерлик бўлса,
Меҳмонинг шу ерлик.
Кундошнинг оти қурсин,
Саксовулнинг ўти қурсин.
Кўча севгиси уйни барбод этар.
Оила тинч — юрт тинч.
Оила — қўш устунли айвон.
Олис йўл отни синар,
Оғир кун — хотинни.
Оналик уйнинг ори бор,
Оталик уйнинг — зари.
Ота — ақл, она — идрок.
Ота — билак, она — юрак.
Рўзғор зийнати — ўтин,
Уй зийнати — хотин.
Рўзғор тушди бошга,
Қўл тегмади ошга.
Рўзғор ўлчов билан,
Бойлик тежов билан.
Сариштали уй — фариштали уй.
Уйинг тор бўлса,
Дунёнинг кенглиги билинмас.
Уйланган — ўғил-қизига қувонган.
Уйни уй қилган эрнинг топиши-ю
Хотиннинг — кўрпа иши.
Улуғ уйга не керак,
Кичик уйга шу керак.
Умр савдоси — қийин савдо.
Хотин — бўйин, эр — бош.
Хотин — уй безакчиси,
Эр — уй кўмакчиси.
Хотининг яхши бўлса, ёқанг оқарар,
Хотининг ёмон бўлса, соқолинг оқарар.
Хотининг яхши бўлса, тўйга бормоқ не ҳожат,
Хотининг ёмон бўлса, азага бормоқ не ҳожат.
Хотинли рўзғор гулдир,
Хотинсиз рўзғор чўлдир.
Хотиннинг ёмони — умрнинг эгови.
Хотиннинг ёмони — эрнинг заволи,
Хотиннинг яхшиси — эрнинг камоли.
Хотиннинг зўри — эрнинг шўри.
Хотиннинг яхши-ёмони меҳмон келганда билинар.
Хотиннинг қақилдоғи — тегирмоннинг шақилдоғи.
Хотинсиз уйни кўр — қаро ерни кўр.
Чолимнинг топганини яйраб ейман.
Ўғлимнинг топганини инграб ейман.
Эр-хотиннинг уриши — дока рўмолнинг қуриши.
Эр-хотиннинг уриши — ёз кунининг ёғиши.
Эр қаерда бўлса, хотин ҳам шу ерда.
Эрдан — садоқат, хотиндан — итоат.
Эринг суйди — элинг суйди.
Эрингга ёқдинг — элингга ёқдинг.
Югурук отга ёл битмас,
Тоқ йигитга мол битмас.
Янгамнинг шўрвасини ширин қилган
Акамнинг масаллиғи.
Яхши кўрсанг боласин,
Иззат қилгин онасин.
Яхши хотин арпа унни кабоб қилар,
Ёмон хотин буғдой унни хароб қилар.
Яхши хотин — умр боли,
Ёмон хотин — жон заволи.
Яхши хотин юзида ой кўринар,
Ёмон хотин қовоғидан қор ёғилар.
Яхши хотин — ярим ризқ.
Яхши хотин — ҳамиша баҳор.
Яхши қўшни — ота-она,
Ёмон қўшни — бошга бало.
Ўрта йўлда отинг ўлмасин,
Ўрта ёшда — хотининг.
Ўғлимнинг илик ошидан
Эримнинг урган тоши яхши.
Ўғлинг аҳмоқ бўлса ҳам,
Келининг доно бўлсин.
Қизгинамнинг боласи —
Қандак ўрик донаси.
Ўғилгинамнинг боласи —
Ҳай-ҳай унинг онаси.
Қизинг бўй етса, қизи яхши билан қўшни бўл,
Ўғлинг эр етса, ўғли яхши билан қўшни бўл.
МАҚОЛАЛАР
Инернет луғати. Trojan Trojan – троян – Интернет фойдаланувчилари ёки корпоратив тармоқлар компьютерларигининг …
Тутқаноқ аёл Тобеин олимлардан Ато ибн Абу Рабоҳ ҳикоя қилади: Бир куни …
Одамлар ғафлатда қоладиган ой фазилатлари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн Ражаб ойи ниҳоясига етиб, Шаъбон ойи ҳам кириб …
Бобурнинг советлар яширган фиқҳий рисоласи Тарихий китобларда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳлик, саркардалик ва олимлик истеъдодидан ташқари фиқҳ …
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида 14 факт Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, …
Интернет луғати. BitTorrent BitTorrent – Торрент – Интернет фойдаланувчилари компьютерлари ўртасида тўғридан-тўғри маълумот …
САВОЛИМ БОР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат намозида имомга биринчи ракатда эргаша олмаган киши масбуқ дейилади. Масбуқ тўрт ракатли намозларнинг тўртинчи ракатидан имомга эргашса, имом билан охирги қаъдада “Аттаҳийёт”ни “…абдуҳу ва расулуҳу”гача ўқийди ва саловат ва дуоларни ўқимай, имом салом бергач, туриб, сано (“Субҳанакаллоҳумма…”)ни ўқийди, таъаввуз ва басмалани айтиб, Фотиҳа ва зам сура ўқийди. Кейин руку ва сажда қилгач, ўтириб ташаҳҳуд ўқийди. Сўнг кейинги ракатга туриб “Басмала”ни, Фотиҳа ва зам сурани ўқиб, руку ва сажда қилади. Сўнг Охирги ракатга туради. Бунда фақат Фотиҳа сурасини ўқиб, руку ва сажда қилгач, ўтириб ташаҳҳуд, салавот ва дуоларни ўқиб салом беради.
Масбуқ тўрт ракатли намознинг учинчи ракатидан имомга эргашса, имом билан ташаҳҳудга ўтиради. Имом салом бергач туриб, сано, таъаввуз, басмалани айтиб, Фотиҳа билан зам сура ўқийди. Руку ва сажда қилади. Кейинги ракатда ҳам басмала, Фотиҳа ва зам сурани ўқиб, руку ва сажда қилиб охирги қаъдага ўтиради. “Аттаҳийёт”, “Салавот” ва “Роббана атина…” дуоларини ўқиб, салом билан намозини тугатади (манба: “Фатовои Ҳиндия”, ва “Шарҳ муниятил мусоллий” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни араб алифбосидан бошқа (крилл ёки лотин каби) ҳарфлар билан ёзиш шаръан жоиз эмас. Бунга барча мазҳаб фуқаҳолари иттифоқ қилишган.
Хусусан, ҳанафий фуқаҳоларимиз гарчи араб хатига яқин бўлсада форсий хат билан ҳам Қуръон оятларини ёзишни ман қилганлар. Жумладан, Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай деган:
ويمنع من كتابة القرآن بالفارسية بالإجماع لأنه يؤدي إلى الإخلال بحفظ القرآن؛ لأنا أمرنا بحفظ اللفظ والمعنى…”
яъни: “Қуръонни форсий хатда ёзишдан қайтарилади. Бунга уламолар ижмоъ қилган. Чунки Қуръонни форсий хатда ёзиш уни сақлаб қолишга путур етказади. Биз Қуръоннинг лафзи ва маъносини сақлаб қолишга буюрилганмиз…” (“Ат-Тажнис” китоби).
Шунингдек, яна бир ҳанафий аллома Қивомиддин ал-Хўжандий “Меърожуд-дироя” китобида шундай деган:
“من تعمد قراءة القرآن أو كتابته بالفارسية فهو مجنون أو زنديق”.
яъни: “Ким Қуръонни қасддан форсчада (яъни, араб ҳарфларидан бошқа ҳарфда) ёзса, у ё мажнун ёки зиндиқ (имонсиз) бўлади”.
Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ уламолардан Имом Шурунбулолий бу мавзуда алоҳида китоб ёзиб, унда қуйидагиларни таъкидлаган:
إجماع الأئمّة الأربعة، واتفاق علماء مذاهبهم، على أنّ اتباع رسم خط المصحف العثماني واجب في كتابة القرآن الكريم، وأنّ كتابته بعبارة غير عربيّة: حرام، وكذا كتابته بغير خطّ عربيّ: ممنوع.
яъни: “Тўрт фиқҳий мазҳаб имомларининг ижмоси ва уларнинг мазҳабидаги уламоларнинг иттифоқига кўра Қуръони карим ёзилишида Усмоний мусҳаф хатига эргашиш вожибдир. Араб тилидан бошқа тилда ёзиш ҳаромдир. Шунингдек, араб хатидан бошқада ёзиш ҳам ман қилингандир” (“Ан-Нафҳатул қудсийя фи аҳками қироатил-Қуръан ва китабатиҳи бил-фарисийя” китоби).
Ушбу масала юзасидан бошқа мўътабар мазҳаб уламолари ҳам ҳанафий уламоларимиз билан якдил фатволарни эълон қилганлар. Жумладан, Шофеий мазҳабининг муҳаққиқ олимларидан Ибн Ҳажар Ҳайтамий ўзининг “Катта фиқҳий фатволар» китобида, жумладан, шундай деган: “(Қуръонни арабчадан бошқа алифбода ёзиш) бу – асҳобларимиз ҳаромлигига иттифоқ қилган масаладир… Қуръонни ажам ҳарфида ёзишда унинг кофирларни беллашувга чорлаган мўъжиз (яъни, ожиз қолдирувчи) лафзини ўзгартириш бор”.
Мисрдаги «Ал-Азҳар» унверситетининг йирик уламоларидан бири Шайх Маҳмуд Абу Дақиқа шундай дейди: “Тўрт фиқҳий мазҳабларнинг имомлари ҳам Қуръонни араб алифбосидан бошқа алифбода ёзиш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар. Чунки Қуръонни бошқа алифбода ёзиш уни ижмоъ собит бўлган ва эргашиш вожиб бўлган расмдан чиқаради. Балки бу – лафзларда ўзгариш юз беришига олиб келади. Чунки баъзи араб ҳарфларининг ўхшаши бошқа алифболарда йўқ. Лафздаги ўзгариш эса маънонинг ўзгаришига сабаб бўлади. Бошқа алифбода ёзиш, қандай бўлмасин, мана шунга олиб келиши аниқ. Шу боис баъзи ҳанафий уламолар: “Ким Қуръонни қасддан араб ҳарфларидан бошқа ҳарфда ёзса, у ё мажнун бўлади ёки зиндиқ бўлади”, деганлар.
Ҳозирги кунда кўплаб, йирик фатво уюшмалари томонидан Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қабул қилганлар. Улар қаторида Саудия Арабистонидаги “Эътиборли уламолар ҳайъати”, Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар унверситети фатво қўмитаси”, “Ҳиндистон уламолар жамияти” (Деҳли) каби жами йигирмадан ортиқ нуфузли ташкилот ва ҳайъатларнинг фатво уюшмаларини кўриш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда Қуръони каримни ўзи нозил бўлган араб имлосидан бошқа ҳарфларда ёзиш ёки шу асосида Қуръони каримни тиловат қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки араб имлосининг ўзига хос жиҳатлари борки, уни бошқа ҳарфларда ифодалаш имконсиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Мусофир киши суннатларни тўлиқ ўқийди. Бу ҳақда ҳанафий мазҳабимизнинг энг мўътабар асарларидан бири бўлмиш Имом Сарахсийнинг “Ал-Мабсут” китобида шундай дейилади: “Сафар сабабли суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Сафарда фарз намозлар қаср қилиб (қисқартириб) ўқилади, лекин суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Уларни ўзи аслида неча ракаат бўлса, шунча ўқилади. Чунки, сафарда намозни қаср қилиб ўқиш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган ва у амр фақат фарз намозларига тегишлидир”.
Бу масала ҳақида “Бадоеъус-саноеъ” китобида шундай дейилган: “Сафарда суннат ва нафл намозларини қисқартириб ўқиш йўқ. Чунки, (фарз намозларини) қисқартириш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган. Суннат ва нафл намозлари ҳақида бундай амр йўқ”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Жумҳур уламолар намозда кўзни юмиш танзиҳий макруҳ амал дейишган. Чунки, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلاَةِ فَلاَ يَغْمِضْ عَيْنَيْهِ
яъни, “Сизлардан бирингиз намозда турганда кўзини юммасин”, деганлар (Имом Табароний ва Ибн Адий ривоят қилган).
Уламоларимиз мазкур ҳадисни шарҳлаб ҳар бир аъзони ибодатдан ўз ҳаққи бўлгани каби кўзни ҳам ҳаққини адо этиш керак, дейишган.
Фуқаҳоларимиз сажда ҳам намознинг бир бўлаги бўлгани эътиборидан унда кўзни юмиш макруҳ эканини айтишган.
Аллома Ибн Обидин (раҳимаҳуллоҳ) “Раддул муҳтор”да: “Агар намозхон фикрини жамлашлик, қалбини ҳозирлаб, хушуъга эришиш мақсадида кўзини юмишга тўғри келса буни макруҳлиги йўқ”, деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Шариатимизда номаҳрам эркак ва аёл хилватда ёлғиз қолишлари жоиз эмас. Уларнинг ёлғиз қолиши аксар ҳолатда катта гуноҳларга сабаб бўлгани учун бу ёмонлик эшиги Аллоҳ таоло ва Расул алайҳиссалом томонидан беркитилган. Бу ўринда улар яхши маънода дўстлашганми ё севишганми, дарс қиладиларми ё ишлайдиларми аҳамияти йўқ.
Қуръон ва суннатда зинодан нафақат қайтарилган, балки унга яқин йўламасликка даъват қилинган. Аллоҳ таоло зино ҳақида Қуръони каримда шундай дейди:
وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا
яъни: “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32-оят).
Зино – катта гуноҳ, унга олиб борувчи амаллар ҳам гуноҳ ҳисобланади. Номаҳрам эркак ва аёлнинг ёлғиз қолиши зинога ташланган биринчи қадамдир.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай деганлар:
” لا يخلون رجل بامرأة إلا كان ثالثهما الشيطان ” (رواه الامام الترمذي عن عمر رضي الله عنه)
яъни: “Ҳаргиз эркак киши бегона аёл билан ёлғиз қолмасин. Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади” (Имом Термизий ривоятлари) Шайтон у иккиси зинога қўл урмагунча тиниб-тинчимайди, васвасада давом этади.
Бошқа ҳадиси шарифда айтилади:
“لاَ تَلِجُوا عَلَى الْمغيبَاتِ. فَإِنّ الشّيْطَانَ يَجْرِي مِنْ أحَدِكُمْ مَجْرَى الدّمِ”(رواه الامام الترمذي عنْ جَابِرٍ)
яъни: “Эри йўқ аёлларнинг ёнига кирманглар. Чунки шайтон (ҳар) бирингизнинг қон томирида юради…” (Имом Термизий ривоятлари).
Эътибор бериб қаралса, номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги фаҳш ишлар, гуноҳ ва хиёнатлар ёлғиз қолишдан бошланади.
Умумий маънода динимизда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро муҳаббат мақталади, тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло мўминларни Қуръони каримда “ихва” яъни, ака-укалар деб атаган. Ҳатто дунёда бир-бирини Аллоҳ йўлида яхши кўрган дўстлар Қиёмат куни соя йўқ пайтда Аршнинг соясида бўлишлари ҳадисларда таъкидланган. Бу ердаги дин қардошлиги эркагу аёлни ўз ичига олади. Аёллар мўминларга диндош опа-сингил ҳисобланадилар. Уларга динимиз белгилаб берган чегарада муомала қилишимиз айни муддаодир.
Энди номаҳрам эркак ва аёл яқин дўст бўлишларига келсак, бунинг энг маъқул ечими никоҳдир. Никоҳдан кейин уларнинг ўзаро дўстликлари, муҳаббатлари ибодатга айланади, улуғ савоб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ислом умматига берган имтиёзи ва ундан фойдаланиш керак.
Лекин никоҳсиз бундай дўстликнинг охири яхшиликка олиб келмайди, албатта. Чунки бундай “дўстлик” кўпинча зинога олиб келади, натижада никоҳсиз фарзандлар дунёга келади. Бундай фарзандлар аксар ҳолларда туғилмасдан “ўлдирилади” ёки чекка жойларга, ахлатхоналарга ташлаб кетилади. Гуноҳ устига гуноҳ, разолат устига разолат бўлади.
Бошқа томондан, қайси бир эркак, синглиси ёки хотинини яқин эркак “дўсти” бўлишига, улар хилватда ёлғиз қолишига рози бўлади?! Қайси эркакни синглиси ё хотини “самимий дўсти” билан ёлғиз қолгани, уларнинг “қалби тоза” экани тинчлантира олади!? Бундай “дўстлик” оқибатида қанча қанча қизлар ҳали турмуш қурмасдан бир умрга бадном бўлаётгани, туппа-тузук оилалар бузилиб кетаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.
Бу мавзуда тўғри ечим шуки, ҳавои-нафсимизни қўйиб, ҳақ йўлга эргашиш лозим, зеро Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
قُلْنَا اهْبِطُوا مِنْهَا جَمِيعًا فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنْ تَبِعَ هُدَايَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ
яъни: “…Бас, сизларга Мендан ҳидоят келганда, ҳидоятимга эргашганларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (Бақара сураси, 38-оят).
Юқоридаги маълумотлардан шариатда эркак-аёл умуман гаплашиши мумкин эмас, деган хулоса чиқмайди. Динимизда номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги муносабатлар: ҳужжатларни расмийлаштириш, савдо, ижара, қарз олди-бердиси, таълим бериш, даволаниш ва шу каби ишларда, зарурат миқдорича гаплашишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Qiziqarli malumotlar
Kitob haqida 10 ta maqollar