100 buyuk inson kitobi

100 buyuk inson kitobi

– Альморавийлар (ал-Мурабитунлар) ким? Қандай қилиб улар Африка тарихида энг йирик империяга асос солишга муваффақ бўлишган?

буюк шахслар

Нафакат хозирги кунда балки вафотидан кейин бутун дуне тан олган бастакорлар Антонио Вивалди ва Антонин Дворак .

Йотиб ишлаган буюк шахслар | Yotib ishlagan buyuk shaxslar
Просмотров 193 2 года назад

Дустлар видеони курган булсангиз “like” тугмачасини босинг ва изохларда уз фикрингизни колдиринг. Каналимизга мехмон .

#3 Буюк 100 Шахсият – Биринчи Буюк Ким?
Просмотров 6 тыс. 4 года назад

3 Буюк 100 Шахсият – Биринчи Буюк Ким? Ислом умматининг тарих оқимини ўзгартирган қаҳрамонлари! TELEGRAM .

ХЕЧ КАЧОН ЮТКАЗМАГАН ХУКМДОРЛАР | ЕНГИЛМАС КУМОНДОНЛАР
Просмотров 692 тыс. 2 года назад
Donatlar uchun www.donationalerts.com/r/oqqora .
ГАРОЙИБ ТАРЗДА УЛИМ ТОПГАН МАШХУР ШАХСЛАР
Просмотров 41 тыс. 5 лет назад

Ассалому алайкум мухтарам Турфа Олам мухлислари.Хозирги сондаги ролигимизда сиз гаройиб ва антика тарзда халок .

Похожие запросы для буюк шахслар
Bu So’zlar sizni o’ylantiradi. Lev Tolstoy-aforizmlar, hikmatli so’zlar
Просмотров 591 тыс. Год назад

Eng yangi videolarni ko’rish uchun bizga obuna bo’ling. Assalomu aleykum. Bugungi videoda biz Lev Tolstoyning e’tiborga molik .

ЭНГ ДАХШАТЛИ УЛИМ ТОПГАН ТАРИХИЙ ШАХСЛАР
Просмотров 61 тыс. 5 лет назад

Ассалому алайкум хурматли Турфа Оламнинг кадрдон мухлислари.Хозирги ролигимизда сиз энг дахшатли тарзда хамда .

BUYUK KISHILARDAN 50TA AFORIZMLAR VA HIKMATLI SO’ZLAR. Hayot uchun kerakli
Просмотров 195 тыс. Год назад

Matnni Jasur Rahmon o’qidi. Bizni telegramda ham kuzating: t.me/nurlimedia Bu videoda buyuk kishilarning hikmatli so’zlari o’rin .

ИНТЕРНЕТДА КУП КИДИРИЛАДИГАН ТАРИХИЙ ШАХСЛАР
Просмотров 35 тыс. 2 года назад

Ассалому алайкум кадрдон Турфа Оламнинг кадрли ва азиз мухлислари.Ушбу сондаги ролигимиз оркали биз сизнинг .

Сильный Нашид – Мы Герои! Nasheed We are Heroes | نشيد إننا الأبطال
Просмотров 7 млн 6 лет назад

Сильный Нашид про героев ислама – “Мы герои!”. Арабский нашид с переводом. Нашид написан специально для проекта .

Dunyoni o’zgartirgan 100 ta tarixiy shaxslar
Просмотров 102 тыс. 2 года назад

Bugungi olam shakllanishida qaysi shaxslarning ta’siri kuchliroq bo’lganini bilasizmi? Ushbu 100 ta shaxs dunyoni o’zgartirib .

100 buyuk inson kitobi

Муқаддам Azon.uz сайтида «Ислом умматининг 100 нафар буюк шахси» асарига киритилган уммат қаҳрамонларидан 18 нафари ҳақида ҳикоялар чоп этилган. Бундан буён ушбу асарнинг қолган қаҳрамонлари ҳақида битилган ҳикоялар ҳам сайт саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Ушбу рукнни асар муаллифининг кириш сўзидан бошлаймиз.

Аннотация

Мазкур китобда биз тарихга тажовуз қилаётганлар томонидан атайин Исломга оид уйдирма тўқиб, умматни ўша ёлғон таъсирида қолдириш мақсадида тарихий ҳақиқат устидан тортилган махфийлик пардасини олиб ташлаймиз. Ҳа, улар ота-боболаримиз онгига сохта тасаввур сингдириб, алдашга муваффақ бўлишди. Лекин биз буюк қаҳрамонларимиз ҳақидаги ривоятларга таянганча чин ҳақиқатни, хусусан, Ислом умматининг асл тарихини ошкор қиламиз. Қалбаки ёки бузиб кўрсатилган фактлардан халос этилган асл тарихни ўрганиб чиққач, кун ўтиб бир кун буюк бобокалонларимиз қозонган шон-шарафга биз ҳам бурканамиз. Охир-пировардида тарихга тажовуз қилаётган касларга қарши олиб борилаётган курашда биз ғалаба қозонамиз. Эртами, кечми, улар устидан ғолиб чиқишимиз муқаррар!

Аллоҳ ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг аксарияти буни билмайдилар («Юсуф» сураси, 21- оят)

Муқаддима

Жамики ҳамду сано биз васф айлаб, ёрдаму йўриқ сўрайдиган Аллоҳгадир. Қалбимиз ёвузлиги ва ножўя ҳаракатларимиз балосидан Аллоҳнинг ҳимоясига таянамиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ тўғри йўлга етаклаган бандасини ҳеч ким ҳақ йўлдан адаштиролмас, қалбига Ўзи қулф уриб қўйган бандасини эса ҳеч ким ҳидоятга бошлай олмайди. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ ягона, ундан ўзга илоҳ йўқ. Ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад – Аллоҳнинг бандаси ва расулидир.

Бадъазд.

1978 йили америкалик ёзувчилардан бири, физика ва астрономия фанларига ихтисосашган Майкл Хард исмли профессор ўзининг «Тарихий жараёнларга таъсир ўтказган юз нафар буюк шахс» номли китобини чиқарди. Буюк инсонларнинг юз нафарини ўзи билганча саралаб чиққан ушбу олим, уларнинг исмларини тарихий жараёнга таъсир кўрсатган даражасига кўра, ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан тартибида санаб ўтди.

Адолат юзасидан таъкидлаб ўтмоқ жоизки, мистер Харднинг асарида ишончли маълумотлар кўп бўлиб, бу унинг чуқур билим ва маълумотга эгалигидан далолат беради. Боз устига, ушбу китоб тарих нуқтаи назаридан холис ёзилган бўлиб, бундай жиҳат дунёда тарих борасида битилган кўплаб бошқа асрларда камдан-кам ҳолатларда учрайди. Бундан ташқари, яҳудий миллатига мансуб ушбу америкалик ёзувчи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмини китобда санаб ўтилган исмлар рўйхатининг бошида, банибашар тарихига таъсир ўтказган энг буюк инсон сифатида келтирган, гарчи ўша рўйхатга саҳоба Умар ибн ал-Хаттоб (р.а.)дан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига мансуб бошқа бирорта исм киритилмаган бўлса-да. Аммо мусулмонларнинг ушбу китобга бўлган муносабати ҳайрон қоларли даражада кузатилди. Уларнинг кўпчилиги муаллиф ўз асарида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам тилга олиб ўтгани боис, ушбу китобга хайрихоҳлик-ла қарашмоқда. Бироқ мусулмон китобхонлар Ислом умматининг буюк қаҳрамонлари юзлаб йиллар давомида банибашар тарихига таъсир ўтказиб келганини муаллиф беписанд қолдирганига умуман эътибор қилишмади. Одамларнинг ушбу асарга кўрсатаётган муносабатини кузатиб, обдон ўрганиб чиққач, бундай хайрихоҳликнинг сабаби замондош мусулмонларимизнинг умумий тарих ва айниқса, Ислом тарихига оид билимлари ўта қашшоқ даражада қолаётганида деб топдим.

Шу сабабдан ҳам мазкур китобни ёзиш, унинг саҳифаларида Ислом тарихининг аҳамиятли босқичларига доир маълумотларни, уммат ҳаётида юз берган ниҳоятда муҳим ҳодисаларни қисқача баён этиб, китобхон ҳукмига ҳавола этдишни ният қилдим. Ушбу маълумотларни мен руҳсиз тарихий фактларни бирма-бир санаб, китобхонни зериктириб қўймаслик, аксинча, унинг завқини келтириш учун имкон қадар қизиқарли мазмунда битишга ҳаракат қилдим. «Ислом уммати» терминини қўллар эканман, мен унинг кўпчилик идрок этадиган тор маъноси, яъни Аллоҳнинг араб миллатидан чиққан расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган жамоатнигина англатадиган мазмунини назарда тутмадим. Бунда мен ушбу каломнинг анча кенг маъноси, яъни башарият тарихида яшаб ўтган барча пайғамбарларга эргашган жамики муваҳҳид мусулмонларни назарда тутаман.

Мазкур асарда мен китобхонни замон ва макон бўйлаб саёҳат қилдирганча, курраи заминнинг турли бурчакларига кўчиб юриб, башарият тарихининг барча босқичлари билан танишиб бориладиган қизиқарли тарихий саргузаштга таклиф қиламан. Бундай саргузаштда биз Ислом умматининг инсоният тарихини ўзгартириб юборган юз нафар энг буюк шахси билан яқиндан танишиб чиқамиз.

Ушбу китобда ҳикоя қилиш учун исмлари зўр диққат-ла ажратиб олинган юз киши Ислом тарихида яшаб ўтган буюкларнинг буюклари демоқчи эмасман. Асарда ҳикоя қилинганлар орасида исми мазкур китобга кирмай қолган шахслардан буюк бўлмаган кишиларнинг исмлари ҳам учрар балки. Аммо тарихини баён этиш мақсадида одам танлар эканман, уларнинг буюклик даражасини мезон сифатида олмаганман. Мен айнан мана шу одамларни, Исломнинг буюклиги турли шаклларда намоён бўлганини уларнинг мисолида кўрсатиб қўйиш учун атайин саралаб олдим. Асар ҳикояларида баъзан фақат бир нафар буюк шахс ҳақида гап борса, айрим ҳолларда бир бобнинг ўзида ягона тоифага мансуб бир неча буюк мусулмонлар ҳақида ҳикоя қилинади. Буюк шахс баъзан эркак, баъзан эса аёл жинсига мансуб бўлиб, раҳнамо доҳий ёки оддий жангчи, олим ёхуд ихтирочи ёки ёзувчи-шоир сифатида гавдаланади. Эҳтимол бу ҳамма танийдиган атоқли одам ёки аллақачон унут бўлиб кетган номаълум шахс бўлиши ҳам мумкин. Мазкур асарга киритилган шахсларнинг исмлари уларнинг эришган нуфузи ёки улуғлик даражасига кўра эмас, замон ва макон бўйича узоқлашганига кўра санаб ўтилган. Мен уларни мазкур китоб саҳифаларида баён этиб бориладиган мақсадни кўзлаб, ҳар бир буюк шахс ўзи туғилиб ўсган юрти ва яшаб ўтган замонидаги Ислом тарихини сўзлаб бериши учун айнан мана шу тартибда санаб ўтганман. Шу тариқа, исмлари мазкур китобда санаб ўтилган юз нафар буюк шахс ҳақидаги ҳикоялар орқали Ислом тарихига доир аниқ тасаввурга эга бўлиб оламиз.

Бундай тасаввур исломий тарихнинг кичрайтирилган нусхаси эканлигига ишончим комил бўлганига, Ислом умматига мансуб буюк шахсларнинг барини санаб ўтишнинг иложи йўқлигини теран англашимга қарамай, бир йилдан зиёд вақт давомида узлуксиз, зўр ғайрат-ла меҳнат қилганча, мусулмонлар орасидан юз кишини муайян мақсадда саралаб олдим. Китобга киритиш учун танлаб олинган ушбу одамлар мисолида Исломнинг кўп асрли тарихини тавсифлаб ўтишга ҳаракат қилиб, тегишли шахс билан боғлиқ тарихий ҳодисалар баёни асарда кўзланган мақсадга мос келаётганини кузатиб бордим. Бундай мақсад баъзан тарихни асл ҳолатда ифодалашдан, баъзан муҳокама қилинаётган шахсни ҳимоя қилишдан, баъзан эса ҳеч бир асоссиз Исломга тааллуқли дея топилаётган хавфли ғояларга келгусида ҳам раддия бериб бориш учун пойдевор яратишдан иборат бўлди.

Мазкур китобда биз пайғамбарларнинг сийрати шарифлари, саҳобалар ҳақидаги ривоятлар, бир-бирини алмаштириб борган халифаларнинг тарихи, мустақил давлатлар тарихи, салиб юришчиларининг тарихи, татарлар тарихи, Европа истилосининг ўтган икки асрлик тарихи, мусулмонлар орасида юзага келган фитна тарихи, муртадлик тарихи ва Ислом уммати қозонган ғалабалар тарихини имкон қадар чуқурроқ кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, ушбу китобда биз Ислом маданиятининг тарихи, ўзига хос хусусиятлари ва ютуқларини очиб беришга ҳаракат қиламиз. Андалусия тарихининг жонли мисолида муайян миллат қандай шаклланиши-ю, қай ҳолатда таназзулга юз тутишини ўрганиб чиқамиз. Боз устига, Андалусия тарихини имкон борича ойдинлаштириб ўтамиз. Мазкур асарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати бошлангунча Андалусияда ҳукм сурган вазият, ушбу юртнинг вестготлардан иборат маҳаллий аҳолисининг якка худоликка доир насроний таълимотга дахлдорлиги ҳақида ҳикоя қиламиз. Шундан сўнг, динимиз тарихини ўрганишни Исломнинг Андалусияда қозонган ғалабаси ҳақидаги ҳикоялар билан давом этиб, Кордова халифалиги ва айрим князликлар тарихига ўтамиз. Андалусия тарихидан Альморавидлар (ал-Мурабитун) ва Альмохадлар (ал-Муваҳҳидун) империяси тарихига ўтиб, олинган маълумотларни бироз таҳлил қиламиз. Яна Андалусияга қайтиб, унинг қулашига олиб келган сабаб ва шароитларни, сўнг Андалусия мусулмонларининг исломий ҳукумат қулаганидан кейинги аҳволи ва йирик миқёсли халқ қўзғолонининг тарихини ўрганиб чиқамиз. Андалусия тарихига доир ҳикояларимиз охирида эса черковнинг одамларни қийноққа солишга (инквизицияга) доир мудҳиш сиёсатигача бориб етиб, мавжудлиги қатъий сир тутилган черков зиндонлари ва улардаги маҳбусларни қийноққа солиш қуроллари билан танишиб ўтамиз.

Китоб саҳифаларида мусулмонларнинг қудратли ҳарбий-денгиз флоти шахсий таркиби билан бирга «Превез яқинидаги унутилмас муҳораба» – Ислом тарихидаги энг йирик денгиз жангларидан бирида иштирок этамиз. Ушбу флот тарихини ўрганиб борар эканмиз, унинг жанговар кемаларида олис денгиз сафарини давом этганча, иккала Америка қирғоқларигача бориб етамиз. У ерда биз мусулмонларнинг ҳали Колумб оёғи етмай туриб қилган кашфиётлари билан танишамиз. Мазкур асарда биз жумлаи жаҳонда дув-дув гап бўладиган, айримлар учун эса ҳақиқий шокка айланадиган тарихий фактларни келтирамиз, хусусан, индеецлар тарихи ва уларнинг Ислом билан алоқасини мана энди ошкор қиламиз.

Жанубий Америкада амалга оширилган Испания-Португалия босқини билан танишиб чиқамиз. Шимолий Америкада эса Африкадан ташиб келтирилган қулларни озод қилиш ҳаракати тарихи ҳамда Ислом динининг бундай озодлик ҳаракатларига қанчалик дахлдор бўлганини билиб оламиз.

Янги дунёдан (Америкадан) Эски дунёга (Европа, Осиё, Африкага) қайтишдан олдин усмонийлар тарихини батафсил ўрганиб, юз йиллар давомида ҳукм сурган Усмонийлар халифалигининг тарихи, унинг равнақи ва қулашига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни англаб етамиз. Туркияда рўй берган янги исломий юксалиш билан танишамиз.

Ҳиндистоннинг диний ва ижтимоий ривожига доир қисқача маълумот олгач, Ислом динининг ушбу юртдаги тарихини таҳлил қиламиз. Мазкур китобдан биз форслар тарихини, хусусан, форс маданиятининг шаклланишидан тортиб, бугунги ҳоминийча давлат пайдо бўлиши билиб оламиз. Шунингдек биз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган Ислом динининг оқсоқол миллати саналадиган арабларнинг юзага келиш тарихи, унинг қабилалари-ю, уруғлари, Улул азм Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати бошланишидан олдинги миллий маданияти, ҳаёт тарзининг сиёсий ва ижтимоий тузилишига доир қисқача маълумот билан танишиб чиққач, сафовийларнинг арабларга бўлган нафрати нимага асосланганини англаб етишга уриниб кўрамиз. Мазкур китобдан биз араб тилининг сир-асрорлари ва сўнгги йилларда ушбу тилга бўлган мудҳиш маломатлар нималарга таянишидан хабар топамиз. Ўтган икки аср давомида Европа истилосидан халос бўлишга қаратилган араб ҳаракатлари, хусусан, Марокаш, Жазоир, Тунис ва Ливияда олиб борилган озодлик ҳаракатларининг қаҳрамонлари ҳақидаги ҳикоялар билан танишиб чиқамиз. Муваҳҳидлик тушунчасининг кенг маъносини таҳлил қиламиз.

Мазкур асардан биз Уммон тарихи ва буюк Уммон империясининг шаклланиш тарихини билиб оламиз. Ислом умматига қарши амалга оширилган салиб юришининг тарихида тўхталиб ўтишдан олдин турк-сельжукларнинг тарихи ва салиб юришчиларининг тажовузига қарши зарба бериш бўйича ҳарбий тадбирлар муқаддимасини таҳлил қилиб чиқамиз. Бунда биз ғалаба қандай қўлга киритилгани, «Салоҳиддин авлоди» қандай юзага келганидан воқиф бўламиз. Ироқ, Миср, Кувайт ва Жанубий Африкадан чиққан бўлиб, курраи замин халқларига муваҳҳидлик таълимотини етказган қаҳрамон хатибларнинг тарихини ўрганамиз.

Ушбу китобда биз «тарихга тажовуз» концепциясига тушунтиришлар берадиган тарихий назариянинг асосий мазмунини баён этиб ўтамиз. Амалга оширилган ишлар натижасида бутун исломий тарихдан чиройли, батафсил маълумотлар келтирганча, мусулмонлар бошдан ўтказган ҳар бир тарихий давр боғидан ажойиб гулдаста йиғишга эриша биламиз.

Асар саҳифаларида биз қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўрамиз:

– «Тарихга тажовуз» назариясининг асосий мазмуни нимадан иборат? «Тарихга тажовуз қиладиганлар» ким ўзи?

– Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига мансуб энг биринчи буюк инсон ким бўлади? Қайси хизматлари учун у бундай мавқега эга бўлган?

– Ака-ука Барбароссаларнинг тарихи қандай бўлган? Қандай қилиб улар минглаб айбсиз жабрланувчиларни черковнинг мудҳиш инквизициясидан қутқариб қолишган?

– Тарихи ҳаммадан сир сақланган Арий ким бўлган? Қандай қилиб у ўзидан кейинги тарихий жараёнларни ўзгартириб юбора олди? Нима учун черков Арийнинг тарихини ҳаммадан, айниқса, ўзининг насроний қавмидан сир тутиб келди?

– Византия империяси тарихидаги энг буюк император қандай қилиб Исломни қабул қилган? Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати ҳали бошланмаган даврда қандай қилиб Европада муваҳҳидлик қироллиги вужудга келди?

– Унутилмас Кадис муҳорабасининг тафсилотлари ва ушбу жанг шерлари ким бўлган? Заллак бўсағасидаги шонли жанг тарихи қандай бўлган? Аларкос яқинидаги узил-кесил жангга қўмондонлик қилган лашкарбоши ким бўлган?

– Альморавийлар (ал-Мурабитунлар) ким? Қандай қилиб улар Африка тарихида энг йирик империяга асос солишга муваффақ бўлишган?

– Қайси мисрлик хатиб Исломга даъват қилганча Япония томон йўл олган? Исломни Африканинг 20 та давлатида оммалаштирган барбар қаҳрамон ким бўлган?

– Аббосийларнинг қайси хатиби Европа шимоли томон хавф-хатарга тўла сафарга чиққан?

– Андалусияда черков томонидан содир этилган инквизиция тарихи қандай бўлган? Қандай қилиб мусулмонлар минглаб айбсиз жабрланганларни черковнинг қийноққа солиб ўтказиладиган судларидан қутқариб қолишган?

– Сафовийлар ким бўлди? Улар қандай пайдо бўлишган, даф бўлишган ва яна пайдо бўлишган? Усмонийлар ким бўлган? Улар қандай қилиб вужудга келишган, ғойиб бўлиб, яна қайтишган?

– Никифор томонидан йўлланган номанинг орқасига халифа Ҳорун ар-Рашид нима деб жавоб ёзган? Ал-Мутамид ибн Аббад-чи, қирол Альфонсо томонидан йўлланган номанинг орқасига қандай жавоб ёзиб қайтарган?

– Африкалик қайси ҳукмдор умрининг бир неча ўн йилини Америкада қул сифатида ўтказган? Маккага ташриф буюргандан сўнг ҳаёти мутлоқ ўзгариб кетган ўша Ислом қаҳрамони ким эди?

– Аёл киши Ислом уммати тарихида қандай роль ўйнаган? Умматнинг буюк аёллари ўз халқининг юксалишига қандай ҳисса қўшган?

– Нима учун Ислом умматининг асл тарихи сир сақланган? Бундан кимлар манфаатдор? Нима учун Ислом тарихига сўнгги вақтда ғазабнок маломатлар ёғдирилмоқда?

Юқорида санаб ўтилган ва кўплаб бошқа, Ислом умматини ҳаяжонга келтирадиган қизиқарли саволларга жавоб бериш учун мазкур асарда битилган ҳодисалар баёни билан диққат-ла танишиб чиқинг!

Жиҳод ат-Турбаний. «Ислом умматининг 100 нафар буюк шахси» асаридан

Таржимон: Шокир Долимов

Qiziqarli malumotlar
100 buyuk inson kitobi