Nemis tili darsliklari. Nemis tili fanidan 1-11-sinflar uchun elektron darsliklar

Nemis tili darsliklari. Nemis tili fanidan 1-11-sinflar uchun elektron darsliklar

15 УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ
10-11-СИНФЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРИДА ЧЕТ ТИЛИ ФАНЛАРИНИНГ ЎҚИТИЛИШИ: ЎРГАНИШ, ЎҚИТИШ, БАҲОЛАШ.

Presentation on theme: “УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРИДА ЧЕТ ТИЛИ ФАНЛАРИНИНГ ЎҚИТИЛИШИ: ЎРГАНИШ, ЎҚИТИШ, БАҲОЛАШ.”— Presentation transcript:

1 УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРИДА ЧЕТ ТИЛИ ФАНЛАРИНИНГ ЎҚИТИЛИШИ: ЎРГАНИШ, ЎҚИТИШ, БАҲОЛАШ

2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-сонли қарори 2013 йил 8 майда “Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги 124-сонли қарори билан Давлат таълим стандартлари – Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 14 майдаги “Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги 163-сонли буйруғи билан ўқув дастурлари тасдиқланди. ўқув йиллари давомида умумтаълим мактабларнинг 1-4-синфалари учун дарслик мажмуалар жорий этилиб, чет тиллар фанлари ўқитилди. Тажриба-синов жараёни якунлари натижасида ўқув дастурлари такомиллаштирилди. Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 3 июндаги “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида такомиллаштирилган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланди.

3 Чет тилини ўқитиш ва ўрганишнинг мақсад ва вазифалари
Мақсад: чет тилини ўрганувчиларнинг кундалик, илмий ва касбга оид соҳаларда фаолият олиб бориши учун чет тилида коммуникатив компетенциясини шакллантириш. Чет тили коммуникатив компетенцияси – ўрганилаётган чет тили бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни мулоқот жараёнида қўллаш қобилияти. Лингвистик компетенция – тил материали (фонетика, лексика, грамматика) ҳақида билимлар ва нутқ фаолияти турлари (тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзув) бўйича кўникмаларни эгаллашни назарда тутади. Социолингвистик компетенция – сўзловчининг бирор бир нутқий вазият, коммуникатив мақсад ва хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда керакли лингвистик шакл, ифода усулини танлаш имконини яратади. Прагматик компетенция – ўрганилаётган чет тилида коммуникатив вазиятда тушунмовчиликлар пайдо бўлганда такроран сўраш, узр сўраш ва ҳоказолар орқали мураккаб вазиятлардан чиқиб кета олиш қобилиятини назарда тутади.

4 5-синф ўқувчиларига чет тилини амалий
ўрганишга қўйиладиган талаблар (А 2) Тинглаб тушуниш -мавзулар бўйиша берилган савол ва маълумотларни тушуна олиш; – матндан керакли маълумотни ажрата олиш; – маълумотларни текшириб кўриш учун тинглаш; – 100 тагача сўздан иборат аудиоматнларни тинглаб тушуниш; – аудиоматндаги товушларни фарқлай олиш ва уларни ёзувда графемалар билан тўғри ифодалай олиш; – синфда қўлланиладиган ибораларни тинглаб тушуниш; – актив ва пассив сўзлардан иборат матнни тинглаб тушуниш. Гапириш -оила, мактабни тасвирлай олиш; – бўш вақти ва қизиқишлари юзасидан фикр­ларини ифодалай олиш; – саволлар бера олиш ва уларга жавоб бериш, илтимос билан мурожаат қила олиш; – таниш мавзулар доирасида қисқа суҳбат (диалог)ларда иштирок этиш; – ўқиган ёки тинглаган матнлари юзасидан саволларга жавоб бериш; – саломлашиш, хайрлашиш, узр сўраш ва байрам билан табриклашда хушмуомалалик ибораларини қўллай олиш.

5 Ўқиш – янги сўзларнинг маъносини англаш ушун дарсликда бериладиган луғат ёки икки тиллик луғатдан фойдалана олиш; – замонавий ахборот – коммуникация технологияларидан фойдалана олиш; – матнни маълумот олиш учун ўқиб тушуниш; – матндан керакли маълумотни олиш учун ўқиш; – таниш контекстда берилган янги сўзларни англай олиш; – қисқа ибораларни ўқиб тушуниш; – таниш матнни ўқиб, мазмунини айтиб бериш; – сўзларни овоз чиқариб ўқиш орқали товушни графемаларда ифодалай олиш; – бир дақиқада та сўз тезлигида ўқий олиш. Ёзиш -мавзуга доир диктант ёзиш; – гап ва микроматнни кўчириш, нуқталар ўрнини мос сўзлар билан тўлдириб кўчириш; – ўрганилган грамматик ҳодисалар асосида содда гаплар туза олиш; – хотирадаги сўзларни тўғри ёза олиш; – намуналар асосида диалоглар туза олиш; – расмни ёзма тасвирлаб бера олиш; – қисқа хабар, хат ёза олиш; – тили ўрганилаётган мамлакатда қабул қилинган нутқий формулаларидан фойдаланиб, ёзма шаклда истаклар билдира олиш.

6 ЧЕТ ТИЛЛАРДАН ЎҚУВЧИЛАР ЭГАЛЛАШ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЛЕКСИК БИРЛИКЛАР МИҚДОРИ
Sinflar I II III IV V VI VII VIII IX X XI Leksik birliklar Aktiv (A1, A2, B1) 150 100 Aktiv (A1+, A2+,B1+) 200 Passiv – Potenstial + Jami (A1, A2, B1) 300 400 500 700 900 1100 1300 1500 1600 1700 Jami (A1+, A2+, B1+) 350 650 1050 1550 1800 1950 2100

7 ЎҚУВ ДАСТУРДАГИ ГРАММАТИК ЎЗГАРИШЛАР
1-синфдаги кишилик олмошларининг кўплик шакли, ўқувчиларда бироз мураккаблик туғдириши инобатга олинган ҳолда 2-синфга ўтказилди. 2-синфдаги кўрсатиш олмошларининг кўплик шакли 3-синфга, тартиб сонлар 5-синфга ўтказилди. 3-синфдаги сифатларнинг (кўп бўғинли) қиёсий ва орттирма даражалари, айрим ўрин предлоглари 4-синфга, “Хозирги давомли замон феъли”нинг сўроқ ва инкор шакллари 5-синфга ўтказилди. 4-синфдаги отларда эгалик ясовчи қўшимча 5-синфга, маслаҳатдаги модал феъллар, саналадиган ва саналмайдиган отлар ҳақида кенгроқ грамматик қоидалар, иборалар 6-синфга ўтказилди. 5-синфдаги “Қанча/нечта. ” иборалари 6-синфга ўтказилди. 3-синфга “пиёда”, “автобусда” иборалари; 5-синфга “Отларда бирлик ва кўплик шакли”, “керак” модал феъли, сифатлар тартиби, сўроқ гапларда сўз тартиби грамматик мавзулари янгидан киритилди.

8 ЎҚУВ ДАСТУРДАГИ МАВЗУЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
6-синфдаги “Менинг кечаги иш куним” мавзуси ўқувчиларда иш куни бўлмаслигини инобатга олган ҳолда “Менинг кечаги куним” мавзусига; 8-синфдаги “Маданият. Санъат” мавзуси ушбу мавзу бошқа мавзуларда ёритилганлиги сабабли “Фан ва технологиялар” мавзусига ўзгартирилди; 5-9-синфларда “Мустақил иш”га “Портфолио” янгидан киритилди.

9 ЎҚУВ ДАСТУРДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР УЧУН КИРИТИЛГАН СОАТЛАР
2-синф (А1/1) 68 соат (А1+/1) 102 соат Т/р Мавзу номи Соат (А1/А1+) 1. Ўзим ҳақимда 1-синфда ўрганилган материалларни такрорлаш; ўзи ва дўстининг исми; инглиз алифбоси. 4 А1+ ўзи, дўсти ва оила аъзолари ҳақида маълумот бериш; яшаш жойи ҳақида маълумот бериш; 6 (2+4) 2. Ҳафта кунлари ҳафта кунлари; рақамлар; ҳафта кунлари ва рақамлар;

10 ЎҚУВ ДАСТУРДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР УЧУН КИРИТИЛГАН СОАТЛАР
5-синф (А2/1) 102 соат (А2+/1) 170 соат Т/р Мавзу номи Соат (А1/А1+) 1. Ўзи ҳақида Бошланғич таълимда олинган билимлар: саломлашув, танишув, манзил, она шаҳар, ўзи, оила аъзолари ва дўсти ҳақида қисқача маълумот (масалан: касби, яшаш жойи ва бошқалар) ни такрорлаш. 6 А1+ ўз она шаҳри ва яшаш жойи (шаҳар, туман, қишлоқ); ўз қизиқишлари; севимли машғулотлар. 14 (8+6) 2. Оила ўзи ёки дўстининг оила аъзолари; ташқи кўриниши; шакллар; ранглар; яшаш жойи, манзили, касби, ишхонаси. 12 яқин қариндошлари; ташқи кўриниш; сифат хусусиятлари; яшаш манзили. 16 (8+12)

11 ЎҚУВ ДАСТУРДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР УЧУН КИРИТИЛГАН СОАТЛАР
10-синф (А2/1) 102 соат (А2+/1) 170 соат Т/р Мавзу номи Соат (А1/А1+) 1. Ватаним – менинг фахрим! Ўзбекистоннинг географик жойлашуви ва диққатга сазовор жойлари; Ўзбекистоннинг машхур шахслари; тили ўрганилаётган мамлакатлар ҳақида маълумот. 4 А1+ Ўзбекистоннинг маданий бойликлари; Ўзбекистоннинг ривожланишидаги муҳим ўзгаришлар; тили ўрганилаётган мамлакатлар географик жойлашуви ва табиати. 8 (4+4) 2. Касбингиз нима? Касблар ҳақида маълумот; касб танлаш; касб танлашда сўровномалар ўтказиш. Касбида машхур шахслар; Касб ва ҳунар турлари.

12 2017-2018 ўқув йили учун дарслик мажмуалар

13 5-синфлар учун чет (инглиз, немис ва француз) тили дарслик мажмуалари ўқув йили учун қайта нашрга тайёрланиб, аввалги жараёнлар каби республиканинг барча ҳудудларида белгиланган таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтказилди. Жараён давомида профессор-олимлар, амалиётчи ўқитувчилар, ўқувчилар, психологлар ва ота-оналар томонидан билдирилган таклифлар асосида дарслик мажмуаларга 60% гача ўзгартиришлар киритилган ҳолда такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июндаги “Таълим муассасалари учун хавфсиз полиграфия маҳсулотлари ҳақидаги Умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги №146-сонли қарорига асосан 1-4-синф дарсликларининг формати 60х90 1/8 бўлиб, 5-синф дарслик мажмуалари ҳам шу форматда чоп этилди. ДАРСЛИК МАЖМУА – дарслик, ўқитувчи методик қўлланмаси ва мультимедиа иловасидан иборат. Ўқувчиларнинг ёзма нутқ кўникмасини ривожлантиришга мўлжалланган амалий қисм (машқ дафтари) дарсликка сингдирилган. Дарсликдаги мавзулар 102 соатга мўлжалланган бўлиб, ҳар бир бўлимга тегишли “Лойиҳа”, “Портфолио”, “Назорат иши”, “Мустақил иши” каби ўқувчиларни баҳолаш ва билимларни мустаҳкамлашга қаратилган материаллар киритилган. Дарсликнинг аудиресурс кўринишидаги илова мультимедиа иловаси кўринишида тайёрланди. Унда 1-4-синфлар каби аудио, видео, анимацион кўринишлардаги машқлар, мультфильмлар ва интерфаол ўйинлар киритилган. 5-синф чет (инглиз, немис ва француз) тили дарслик мажмуалари асосида “Юқори синфларда чет тилини ўқитиш методикаси ўқув-семинарини ўтказиш юзасидан методик тавсия” яратилиб, дарслик мажмуалардан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича ҳар бир ҳудуддда 12 соатлик ўқув-семинарлар ташкил этилди.

14 1-, 3-синф дарсликлари ҳамда 2-, 3-, 4-синф машқ дафтарлари қайта нашр этилди

15 УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ
10-11-СИНФЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

16 10-11 синфлар (йиллик соат ҳажми)
№ Фан номи 10-синф 11-синф 10-11 синфлар (йиллик соат ҳажми) Ҳафталик соат ҳажми Йиллик соат ҳажми Ҳафталик соат 1 Она тили ва адабиёт: 2,5 85 170 Она тили 34 68 Адабиёт 1,5 51 102 2 Ўзбек тили/рус тили 136 3 Чет тили 204 4 Тарих: Ўзбекистон тарихи Жаҳон тарихи Дунё динлари тарихи 5 Математика: 272 Алгебра Геометрия 6 Информатика ва ахборот технологиялари 7 Физика, Астрономия: Физика Астрономия 8 Кимё 119 9 Биология 10 География ва иқтисод: География Тадбиркорлик асослари 11 Маънавият ва ҳуқуқ асослари: Маънавият асослари 0,5 17 Давлат ва ҳуқуқ асослари 12 Жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик: Жисмоний тарбия Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик Касбий таълим 408 Давлат ихтиёридаги соатлар 35 1190 2380 Муассаса ихтиёридаги соатлар Жами 36 1224 2448

17 2-4-синфларида ҳафтасига 3 соатдан, жами 102 соат;
Чет тили фанлари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ҳамда чет тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлар ЧЕТ ТИЛИ ФАНЛАРИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР ҲАМДА ЧЕТ ТИЛИ ФАНЛАРИ ЧУҚУРЛАШТИРИБ ЎҚИТИЛАДИГАН СИНФЛАРНИНГ 2-4-синфларида ҳафтасига 3 соатдан, жами 102 соат; 5-11-синфларида ҳафтасига 5 соатдан жами 170 соат чет тили фани ўқитилади.

18 Чет тили фани чуқур ўқитиладиган давлат ихтисослаштирилган
Чет тили фани чуқур ўқитиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ўқув режаси (10-синф) Т/Р Ўқув фанлари 10-синф ҳафталик соат йиллик соат Давлат ихтиёридаги соатлар 35 1190 1 Она тили ва адабиёт: 2,5 85 Она тили 34 Адабиёт 1* 2 Ўзбек тили /рус тили 68 3 Тарих: 102 Ўзбекистон тарихи Жаҳон тарихи Дунё динлари тарихи 4 Математика: 3,5* 119 Алгебра 2,5* Геометрия 5 Информатика ва ахборот технологиялари 6 Физика, Астрономия: Физика Астрономия 7 Кимё 8 Биология 9 География ва иқтисод: География Тадбиркорлик асослари 10 Маънавият ва ҳуқуқ асослари: 1,5 51 Маънавият асослари 0,5 17 Давлат ва ҳуқуқ асослари 11 Жисмоний тарбия ва чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик: 136 Жисмоний тарбия Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик Касбий таълим 204 Муассаса ихтиёридаги соатлар Ишлаб чиқариш амалиёти 6 кун 36 Чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар (ихтисослик фанлари) Чет тили Жами: 1260 Чет тили фани чуқур ўрганиладиган синфларда чет тили фанига қўшимча соатлар қуйидаги фанлардан ва ҳажмда олиб берилади: 10-синфда алгебра фанидан 0,5 соат, адабиёт фанидан 0,5 соат олиниб, чет тили фанига 1 соат қўшиб берилади. Чет тили фани чуқурлаштирилган синфда ҳафтасига жами 4 соатдан ўқитилади.

19 Чет тили фани чуқур ўқитиладиган давлат ихтисослаштирилган
Чет тили фани чуқур ўқитиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ўқув режаси (11-синф) Т/Р Ўқув фанлари 11-синф ҳафталик соат йиллик соат Давлат ихтиёридаги соатлар 35 1190 1 Она тили ва адабиёт: 2,5 85 Она тили 34 Адабиёт 2 68 Ўзбек тили /рус тили 3 Тарих: 102 Ўзбекистон тарихи Жаҳон тарихи Дунё динлари тарихи 4 Математика: 3,5* 119 Алгебра 2,5* Геометрия 5 Информатика ва ахборот технологиялари 6 Физика, Астрономия: Физика Астрономия 7 Кимё 1,5 51 8 Биология 9 География ва иқтисод: География Тадбиркорлик асослари 10 Маънавият ва ҳуқуқ асослари: Маънавият асослари 0,5 17 Давлат ва ҳуқуқ асослари 11 Жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик: 136 Жисмоний тарбия Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик Муассаса ихтиёридаги соатлар 0,5* Касбий таълим 204 Ишлаб чиқариш амалиёти 6 кун 36 Чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар (ихтисослик фанлари) Чет тили Жами: 1260 Чет тили фани чуқур ўрганиладиган синфларда чет тили фанига қўшимча соатлар қуйидаги фанлардан ва ҳажмда олиб берилади: 11-синфда алгебра фанидан 0,5 соат, мактаб ихтиёридаги соатдан 0,5 соат олиниб, чет тили фанига 1 соат қўшиб берилади. Чет тили фани чуқурлаштирилган синфда ҳафтасига жами 4 соатдан ўқитилади.

20 ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИННОВАЦИОН ЛАБОРАТОРИЯЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

21 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2016 йил
27 августдаги 213-сонли “Ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида инновацион лабораториялар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқ Умумий ўрта таълим муассасаларида инновацион лабораторияларни ташкил этиш концепцияси Таълим муассасаларида инновацион лабораторияларда машғулотларни ташкил этиш бўйича намунавий мавзулар рўйхати

22 Чет тили фанларидан инновацион лаборатория фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар
Инновацион лаборотория хонасини ташкил этиш; лабораторияни замонавий ахборот технологиялари, чет тили фани бўйича кўргазмали қуроллар ва ўқув-адабиётлар билан жиҳозлаш; чет тили фанларидан ўзининг иқтидори, қизиқиши билан таълим ва таълимдан ташқари жараёнларда чет тилидан маълум ютуқларга эришган, ижодкорлик қобилиятига эга ўқувчилар рўйхатини шакллантириш; инновацион лаборатория машғулотлар жадвалини тузиш; тавсиялар асосидаги ўқув материаллар базасини тайёрлаш; танлаб олинган ўқувчиларни дарсдан ташқари вақтларда инновацион лаборатория машғулотларига мунтазам жалб этилишлари учун шароит яратиш; ўқувчиларнинг лабораториядаги амалий ишлар портфолиосини яратиш ва умумлаштириб бориш; инновацион лаборатория йиғма жилдини мунтазам равишда умумлаштириб бориш; ўқув йили якунида ўқитувчи ва ўқувчининг хисобот-тақдимотини намойиш этиш.

23 “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” Республика кўрик-танлови
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистондаги Британия кенгаши ваколатхонаси билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчилари орасида истеъдодли, изланувчан ва ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган кўрик-танлов жорий йилдан бошлаб ноанъанавий тарзда ўтказилди. Бунга кўра: 1-шарт: Иншо (Essay) – “What are the essential ingredients for effective teaching and effective learning?” (“Самарали ўқиш ва ўқитишнинг муҳим таркибий қисмлари нималардан иборат?”) мавзусида. 2-шарт: Дарс ишланмаси ва видеодарс (Lesson planning and video lesson). 3-шарт: Ўзбекистондаги Британия кенгаши ваколатхонаси томонидан ўтказиладиган APTIS тест синовлари. Бунда умумевропа компетенциялари CEFR талаблари доирасида чет тили ўқитувчиларининг ёзиш, ўқиш, гапириш грамматика ва лексикология билимлари бўйича тест топшириқларини бажарадилар. Хозирги кунда 1-босқич якунлари бўйича ғолиблар аниқланиб, 2-, 3-босқичларни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. 23 23

24 rtm.uz сайти орқали кўрсатилаётган методик ёрдам

25 Келгусидаги вазифалар:
Дарслик мажмуалардан, хусусан, ўқитувчи методик қўлланмасидан мунтазам ва самарали фойдаланган ҳолда дарс жараёнини тўғри ва мақсадли ташкил этиш; замонавий ахборот-коммуникация, илғор педагогик технологиялар ва мультимедиа иловаларидан чет тилларни ўргатиш тизимида самарали фойдаланиш; ўқувчиларнинг коммуникатив компетенцияларини шакллантириш мақсадида синфдан ташқари тўгарак машғулотларини режа асосида (дебат клублар ташкил этиш, қўғирчоқ театрлари, эртаклар саҳналаштириш, турли кўрик-танловлар) ўтказиш; ота-оналар билан доимий ҳамкорликда ишлаш; касбий маҳоратни ошириш бўйича ҳар ҳафталик курсларда фаол иштирок этиш, нутқ кўникмаларини ривожлантириш ва бошланғич синфларда чет тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш; республика кўрик-танловлари ғолиблари, тажриба-синов жараёнида иштирок этувчи, тажрибали тренер ўқитувчилар билан ҳамкорликда устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш; таълим сифати самарадорлиги юқори мактаблар билан ўзлаштирилиши паст мактабларни бириктирган ҳолда намунали дарслар, машғулотлар ва тренинглар ташкил этиш.

26 “Хорижий (инглиз, немис ва француз) тиллар” бўйича
шўъба йиғилишларида, давра суҳбатлари ёки семинар- тренинглар ўтказиш бўйича тавсия этиладиган мавзулар Чет тили фанлари ўқитилишида мактаб методбирлашма фаолиятининг ўрни. Чет тили ўқитишнинг тинглаб тушуниш, гапириш, ёзиш ва ўқиш компетенцияларини шакллантиришда инновациявий педагогик технологияларни самарали қўллаш. Чет тили ўқитилишини доимий мониторингини олиб бориш; мавзуларда юзага келган бўшлиқларни тўлдиришда ҳудудий фан методистлари ва мактаб методбирлашмаларининг самарали ҳамкорлиги. Чет тили фан тўгараклари фаолиятини самарали ташкил этишдаги муҳим омиллар. Инновацион лабораторияларни ташкил этиш омиллари: иқтидорли болалар билан ишлашда лаборатория ишларининг ўрни. Чет (инглиз, немис ва француз) тили ўқитувчисининг касбий маҳоратини ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари. Ҳудудий фан методистларининг методик ишларни ташкил этиш ва методик ёрдам кўрсатишларида дарс кузатуви ва таҳлилларининг ўрни.

27 rtm.uz ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! Хорижий тиллар бўлим бошлиғи
Исоқжонова Хуршида Бахтиёровна rtm.uz Тел: (0371)

Nemis tili darsliklari. Nemis tili fanidan 1-11-sinflar uchun elektron darsliklar

Nemis tili fanidan barcha sinflar uchun darslikning electron variantini qabul qiling.

Mazkur darsliklar nemis tili fani uchun elektron darslik hisoblanadi. Ushbu o’zbek sinflari uchun mo’ljallangan kitoblar Xalq ta’limi vazirligining axborot ta’lim portalidan olindi.

Nemis tili elektron darsliklar yuklab olish

Kerakli kitobni yuklab olish uchun sinf oldidagi “Yuklab olish” tugmasiga bosing.

1-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

2-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

3-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

4-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

5-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

6-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

7-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

8-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

9-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

10-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

11-sinflar uchun Nemis tili darsligi – yuklab olish

Nemis tili va boshqa fanlardan darsliklar to’plami

Barcha sinflar uchun maktab darsliklarini yuklab olishni istasangiz ushbu sahifaga o’ting: Barcha fanlardan maktab darsliklari 1-11-sinf

Получите электронную версию учебника немецкого языка для всех классов.

Эти учебники представляют собой электронные учебники немецкого языка. Учебники, предназначенные для этих узбекских классов, были взяты с информационно-образовательного портала Министерства народного образования.

Электронные учебники немецкого скачать

Чтобы скачать нужную книгу, нажмите на кнопку «Скачать» напротив класса.

Учебник немецкого языка для 1 класса — скачать

Учебник немецкого языка для 2 класса — скачать

Учебник немецкого языка для 3 класса — скачать

Учебник немецкого языка для 4 класса — скачать

Учебник немецкого языка для 5 класса — скачать

Учебник немецкого языка для 6 класса — скачать

Учебник немецкого языка для 7 класса — скачать

Учебник немецкого языка для 8 класса — скачать

Учебник немецкого языка для 9 класса — скачать

Учебник немецкого языка для 10 класса — скачать

Учебник немецкого языка для 11 класса — скачать

Сборник учебников по немецкому языку и другим предметам

Если вы хотите скачать школьные учебники для всех классов, перейдите на эту страницу: Школьные учебники по всем предметам 1-11 класс

Sizni ushbu maqolalar ham qiziqtirishi mumkin:

  1. Barcha fanlardan maktab darsliklari 1-11-sinf
  2. 1-sinf darsliklari
  3. 2-sinf darsliklari
  4. 3-sinf darsliklari
  5. 4-sinf darsliklari
  6. 5-sinf darsliklari
  7. 8-sinf darsliklari
  8. 9-sinf darsliklari
  9. 10-sinf darsliklari
  10. 11-sinf darsliklari

Qiziqarli malumotlar
Nemis tili darsliklari. Nemis tili fanidan 1-11-sinflar uchun elektron darsliklar