Смотреть фильмы в HD онлайн

Смотреть фильмы в HD онлайн

Дарвоқе, Дилбар Ҳайдарова 26 йилдан буён “Саодат” журналининг Намангандаги мухбир вакиласи. 2020 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танлови ғолиби бўлди. Ўтган 2022 йил у учун ғоят қувончли кечди. Президентимиз фармонига мувофиқ Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Юксак қадр ва эҳтиромдан боши осмонда. “Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг биз, ижодкорларга чексиз ғамхўрлигидан, очиғи, ёшараётганим муболағамас. Миннатдорлик туйғуларим гўзал ашъорларга айланажак”, дея ҳароратли дил изҳорларини ҳаяжон билан йўллайди:

Мўътабар аёл ва дилбар ижодкор

«Янги Ўзбекистон» газетасининг шу йил 7 март, 45-сонида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира ва публицист, «Дўстлик» ордени соҳибаси, «Йилнинг энг фаол журналисти – 2020» республика танлови ғолибаси, «Мураббий» газетаси ва «Настарин» журнали бош муҳаррири Дилбар ҲАЙДАРОВА (Дилбар БОНУ)нинг ибратли ҳаёти ва фаолияти тўғрисида мақола чоп этилди. Қуйида уни батафсил ўқишингиз мумкин.

Учқўрғонлик соддагина қиз нозиккина жуссаси билан пойтахт Тошкентни шеъру ҳикоялари билан забт этганида йигирма ёшда эди. Йигирма беш ёшида Москвадаги жаҳон адабиёти институтига имтиёзли қабул қилиниб, муваффақиятли тамомлади. Бугун эса қутлуғ етмиш ёшга тўлиб, момо мақомида она юрти Наманганда қизғин ва самарали ижод, таржима билан банд. Кўксида “Халқ таълими аълочиси”, “Маънавият ва маърифат фидойиси”, “Мўътабар аёл” нишонлари, “Дўстлик” ордени ярақлаб турибди. Устози Зулфияхоним битганидек, “эъзозу ардоқлар учун ташаккур” билдиришга мушарраф бўлди.

– Болалигим меҳнатлар ичра ўтди. Отам, онам меҳнати унутилмас дарс бўлган, – дейди қаҳрамонимиз шоира ва журналист Дилбар Ҳайдарова ёшлигини эслаб. – Жамалаксочларимга қўшиб ўрилган пиликни ёки толпопугимни ўйнаб туриб, катталарга салом берардим. Ҳар тонг ота-онам намозга эгилганда Худодан менинг бахтимни сўрашарди. Қуръонга муҳаббатни илк марта отамнинг товушида туйганман. Субҳидам отам Ҳайдарали бош томонимда ўтириб, “куф-суф” қиларди. Падари бузрукворим ва волидаи муҳтарамамнинг беадоқ дуолари ҳамон қулоғимда жаранглайди. Онам Эътиборхон “бойнинг қизи” баҳонаси (тамғаси) билан мактабдан уч ойда ҳайдалган бўлсалар ҳам мустақил ўқиб, савод чиқарганлар. Уйимизда “Шарқ юлдузи” журнали ва ҳар хил газеталар бўларди. Онам ўқигани ўқиган эди, адабиётни севарди. Балки токчаларимиз, жавонларимиз тўла китоблар, хушманзара табиат дилимга шеър ишқини солгандир, эҳтимол. Ҳовлимиз қишлоқда катта ҳовлилар сирасига кирарди. Баҳор бизнинг уйимиздан бошланарди.

Ҳа, шоираи даврон “Чаманга айланиб кетар тўрт тараф, Булбуллар чаҳ-чаҳи оламни тутди”, дея ёзганида ёлғон эмас. Шеърларининг қофияларини онасининг сўзларидан ва аллаларидан терган, ёдлаган оятлари оҳангларидан олган. Отаси энг улуғ китобни ҳар тонг ўқирди. Уйида табаррук нарса китоб эди. Отаси ҳам, онаси ҳам китоб мутолаа қилишарди. Унинг биринчи ўқиган китоби “Қизил шапкача”дан “Минг бир кеча”гача етган, мактаб кутубхонасида ўқимаган китоби қолмаган. Ҳатто ойдинда пашшахонанинг ичида ўқирди, хуллас, бошида ҳар кун бир китоб билан уйғонарди.

Машқ дафтари тутганида учинчи синф эди. Мактаб шоираси бўлди. Бешинчи синфдан синфининг “Адабиётчи” деворий газетаси муҳарририга айланган. Қолаверса, мактаб ҳаёти, қишлоғи янгиликларини Тошкентга, таҳририятларга жўнатса, дарров газета-журналларда чиқарди. Мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси раҳматли Сотволди Дадахонов умидли қаламкашнинг ёзган баён ва иншоларини кўкларга кўтариб мақтарди, шеърларисиз дарс ўтилмасди. 7-8-синфлигида обуна бўлинган газета-журналлар почта манзилига мактуб ёзар, босма нашрлар бош муҳаррирларидан жавоб хатлари оларди.

Ака-укалар билан бирга ўсгани учун йигитлар қаторида улғайди, ҳар жиҳатдан чиниқди. Оилада ягона қиз бўлгани туфайли айрича меҳр улашишарди. Тумандаги 16-ўрта мактабни тугаллаб, Наманган педагогика институтига ҳужжат топшириб, мандатда йиқилди. Онасининг хоҳиши ва талабига кўра сиртқи бўлимда ўқиди. Хизмат кўрсатган ирригатор тоғаси раҳбар бўлган сув хўжалиги ташкилотида оз муддат ишлади. Туманнинг “Жанговор меҳнат” газетасида адабий ходим сифатида фаолият бошлади. Газетанинг ҳар сонида мақолалари, шеърлари пешма-пеш чиқарди. Тезда элда довруқ қозонди. Мақолаларни шеърдай ёзарди. Тоталитар тузумнинг зуғумлари остида ҳам завқ-шавқ билан ишлаган. Ўттиз ёшида Республика Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлди. Ўшанда туманда унгача икки киши уюшмага аъзо эди, бири Ремзи Бурнаш, иккинчиси Мамбет Аблямимов.

– 1975 йил баҳори эди. Таҳририятда маслаҳатни пишитиб, Мамбет ака уйимизга кириб келдилар, – дейди мамнун кайфиятда суҳбатдошимиз. – Отам билан дастурхон атрофида гурунглашиб, “Ака, қизингизни Тошкентда Зулфия опа сўраяпти деб, тавалло оҳангида бир кунга илтимос қилдилар. Қайсаргина отам тўсатдан Зулфия, Нодираларнинг издоши Тошкентга боришига рухсат берворди. Онам ҳайрон. “Тўйга юборилмайдиган қиз қандай қилиб Тошкентга боради?” дея отамга меҳр билан тикилади. Меҳнаткаш, самимий Мамбет ака отамни ишонтиролганди. Поездга билет олинди. Раҳбар тоғаларим ва кўпчилик бўлиб кузатишди. Бошимга дўппи, эгнимга атлас кўйлак кийганман. Поезддан тушибоқ, азим Тошкент марказини кездик. Ёзувчилар уюшмаси, “Шарқ юлдузи” журнали, газеталар, радио-телевидение – барчасига улгурдик. Бир жилд шеър, бир жилд ҳикояларим Ўзбекистон бўйлаб қанот қоқди. Бир гапни айтишим лозим, ёзганларимни ҳеч ким таҳрир қилмаган. Бир сафар Асқад Мухтор, бир сафар Зулфия опам шеърларимга қалам теккизишган. Қуйма ёзади, деган эътирофли сўз Зулфия опамники.

Шундай қилиб, Дилбар Бону (бу тахаллусни Қўғай қишлоғида мухлислар билан учрашув тадбирида совхоз директори Эргашали Бозоров қўйган) бир кунда шон-шуҳратга ботиб, мамлакатга танилди. Ёзувчилар уюшмасида илк бора Москвадаги адабиёт институти ҳақида таклиф беришди. 1977 йилда сиртқини битиргач, беш йил Москвада ўқиди. Унинг адабий муҳити Учқўрғондан, мактаб партасидан тўғри Тошкентга уланган. Асарлари аввало Тошкентда, кейин Наманганда чоп этилган. Халқаро матбуотда шеър ва суратлари босилди, миллион ададли газета, журналлар саҳифасини безади. Москвадек улкан шаҳар уни обдон тарбиялади. Сўзини эркин ва дадил айтишни ўрганди. Марказий адабиётчилар уйи, Литинститут у учун Москванинг юраги ҳисобланарди, Тошкент ҳам устуворлик касб этарди. Ўзи Наманганда, хаёли эса Тошкентда бўларди, интиларди. Аслида, Шоҳ Машраб бир тараф, дунё бир тараф. Адабиёт тарихида Наманганнинг забардаст шоирлари талайгина. Ибрат, Усмон Носир, Чустий, Ҳабиб Саъдулладай номдор ижодкорларга бой.

Етмишинчи йиллар адабиётга гуриллаб кириб келган Азим Суюн, Усмон Азим, Усмон Қўчқор, Хуршид Даврон, Шарифа Салимова, Хосият Бобомуродова, Муҳтарама Улуғова, Қутлибека Раҳимбековалар сафида эди. Ғафур Ғулом нашриётида ишлаётганида бир куни “Марказком”га чақиртиришди. Олтинчи қаватда, ҳеч кутилмаганда давлат раҳбари Шароф Рашидовнинг хонасида турарди, гўё тушдагидек эди. Шароф Рашидов вазирларни битта-битта тинглагач, унга юзланди.

– Қизим, берироқ келинг-чи, баракалла. “Огонёк”даги, “Дружба”даги шеърларингизни ўқидим. Хўш, энди мақсадга ўтайлик, Москвадан Иван Дмитриевич (Кремлда ички назорат бошқармаси бошлиғи) қўнғироқ қилдилар. У киши сизнинг Тошкентдаги шароитингиз билан қизиқяптилар. Шароф Рашидов ҳозиргача овоз чиқармай ёзаётган миқтигина ёрдамчи йигитга “Навбатсиз уйга ёзинг!” деди. (“Оқ уй” маҳалласида узоқ қариндошиникида қимтинибгина ижарада турарди).

– Энди, – дедилар кулиб, – фақат ёзасиз. Намангандан ҳам Зулфия чиқибди. Ўзим кузатиб бораман. Қандай ёрдам керак бўлса, берамиз. Иван Дмитриевичга, Дилбар қизим, саломимни етказинг. Яқинда отангиз вафот этибдилар. Унутманг, сиз етим эмассиз, қизим, сиз ўзбекнинг шоирасисиз!

– Раҳмат, ҳаммаси яхши, хўп бўлади. – эшикка тисландим. Атоқли ва ҳиммати баланд ёзувчи жўмардлик билан наманганлик бир ёш шоирага уй билан бахт-саодат ҳам туҳфа қилган экан. Ёзувчилар уюшмасининг Дўрмондаги уйида дам олсам ҳам шу ажиб хотиралар бот-бот ёдимга тушади.

Бугун адабиёт электрон минбарларга кўчди. Баҳосини ўқувчи беради, албатта. Дилбар Ҳайдарова чет давлатлардаги дўстлари билан кунда интернет тармоғида бемалол суҳбатлашади. “Fасеbооk” орқали турк, озар, форс-тожик, қирғиз, қозоқ ҳозирги замон шоирлари билан адабий алоқалар ўрнатган. Чунки адабий дўстлик – абадий дўстлик. Авар шоири Магамед Аҳмедов, ёқутистонлик курсдош дугонаси Саргилана Спиридонова, озар дўстлари Маъруф Султон, Акбар Қўшали, Сулаймон Абдулла, Чигател Поэзия, Табриза Пинҳон, Бахтиёр Ваҳобзода, Рустам Касаманлилар шулар жумласидан. Озар адабиётида бундан қирқ йил аввал таржималари борлигига Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажоновнинг машҳур “Бири сансан, бири мен” қўшиғи гувоҳ.

Дилбар опанинг шеърларида доимо Норин дарёсининг ёқимли нафаси, шиддати тўлқинланади. Норин бўйларида бағри бутун, кўнгли кенг инсонлар истиқомат қилади. У Шарқу Ғарбда тараққиёт чўққисида яшаётганларни кўрди. Москову Рим, Оврупа шаҳарларию Норвегу Шведлар, Истанбулу Дубайларнинг саёҳатида бўлди, беш-олти денгизнинг тўлқинига маҳлиё ҳолда қулоқ солди. Аммо ҳар тонг Норин дарёси шовуллашини соғиниб уйғонди.

– Москвадан йўлланма билан Тошкентга келиб, Ўзбекистон телевидениесининг “Ахборот” таҳририятида, мусиқа, адабиёт бўлимларида ишладим, – дейди қаҳрамонимиз ширин энтикиш ва хўрсиниқ билан. – “Ассалом, Ўзбекистон!”ни “Ассалому алайкум!” деб бошлаганмиз. 1990 йилларда “Аёл қадри” номли бир соатли кўрсатувим бўларди. Ўзбекистон телевидениесидаги “юздуз”лигимни ташлаб, онамнинг илтижолари билан Наманганга қайтдим. Бир қўлимда бешик, бир қўлимда китоб бўлди. Тақдирим адабиётга туташганидан Яратганга шукур қиламан. Яхши ва ёмон одамлар, турфа синовлар орасидан шеъримни айтиб ўтяпман. Отамни, онамни тупроққа топширганимда ердан азиз жой йўқлигини англаб етдим. Попукдек қизим, кўркам ўғлим бор. Турмуш ўртоғимнинг қисқа умри давомини фарзандларимга берсин, илоҳим! Болаларимни тишимда тишлаб катта қилдим. Сохта ҳаёт кечирмадим. Мўътабарим йўлларимда маёқ бўлдилар. Доно ва чиройли онам, одобу хулқи билан “додҳо” номини олган. Қаерда юрсам, Каттамўғол қишлоғидаги меҳрибонимга сим қоқиб овозларини эшитиб, дуоларини, насиҳатларини олардим. Буйруқларини сўзсиз бажарардик. Дилбандларимни онамнинг этакларига ташлаб ишлардим. 2000 йилда Наманганга ўқитувчиларнинг “Мураббий” газетасига муҳаррир, Журналистлар уюшмасига раҳбар этиб тайинландим. Қийинчилик палласида ҳам қалам орқасидан рўзғор тебратдик. Меҳнатимизни орқалаб йиллар ўтди. Халқ билан, замону макон билан ҳамнафас бўлдик.

Дарҳақиқат, ён-веримиздаги ижодкорларни кузатиб, табиий равишда аёлнинг адабиёт кишисига айланиши азалий муаммо, мураккаб тақдирлар, қурбонлик эканидан олам аҳли хабардор. Дилбар Бону ўртоқлари Шарифа Салимова, Хосият Бобомуродова, Муҳтарама Улуғова, Қутлибека Раҳимбекова сингари дугоналари билан шеърият денгизида ҳамон муносиб сузмоқда. Давраларнинг гули бўлган тенгдошлари билан адабиёт саҳнасида. Болалигидаги орзусига эришди. 5-синфдаги деворий газетадан бошланган муҳаррирлик бир умрлик масъул лавозими, ошноси бўлди. Телевидение, газетада, журналда муҳаррир бўлиб ишлади. Ҳозир ҳам вазифадан ортиб, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси қошида тузилган Ижодкор аёллар уюшмаси раиси.

– Улуғ устозлар ҳузурида, Зулфия опа, Асқад Мухтор, Ойдин Ҳожиевалар билан мунтазам ижодий алоқада бўлганман. Уларнинг маслаҳатлари асосида иш тутганман. Зукко онам Зулфияхоним, Музайяна Алавия, Олмос опа, Ойдин Ҳожиевалар, умуман, жамики таниқли шоирларни хонадонимизда меҳмон қилганлар. Бинобарин, журналистика – энг эъзозга лойиқ касб ва у оиламиз учун муқаддас. Осонмас, нони “қаттиқ” бўлса-да, мазаси тотли. Бир мақолани ёзганингизда ва матбуот юзини кўрганда жуда хурсанд бўласиз. Камина меҳнатда тобланган. Набираларим ҳозир сирдошларим. Қизим Дилором ҳам юрист-педагог бўлса-да, ёзади. ЎзМУнинг журналист дипломига эга ўғлим Улуғбек талабаликдан бурун қоғоз қоралашни бошлаган. Изимдан келаётган шогирдларим ичида ўғлим Улуғбек, набирам Дилафрўз борлиги юрагимга ёруғ нурлар тўкади. Тўғриси, елкамдаги газета ташвишларидан куч ва суянч, рўшнолик топаман.

Маълумот ўрнида, Дилбар Бонунинг 30 га яқин шеърий китоблар соҳибаси. Шеърлари, ўнлаб қўшиқлари гоҳ “Бир олманинг икки юзи”, гоҳ “Куйлай шаҳрим Наманганимни, гуллар шаҳри Наманганимни” бўлиб кунда жаранглайди. Иккита сайланмаси чиқди, ҳикоялари китоб бўлиб мухлисларга етди. Назм, насрдан ташқари 1980 йилдан таржималар билан шуғулланади. Ҳозиргача озарбайжон тилидан учта таржима тўплами чиқарган. 2021 йилда салкам 120 нафар озар шоирларини йиғиб, “Озарбайжон адабиёти инжулари” номда антология тайёрлади. Нашр этилиш арафасида. Китоблари хорижда – Америка, Ҳиндистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, Словакия, Болгарияда чоп этилган.

Дарвоқе, Дилбар Ҳайдарова 26 йилдан буён “Саодат” журналининг Намангандаги мухбир вакиласи. 2020 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танлови ғолиби бўлди. Ўтган 2022 йил у учун ғоят қувончли кечди. Президентимиз фармонига мувофиқ Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Юксак қадр ва эҳтиромдан боши осмонда. “Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг биз, ижодкорларга чексиз ғамхўрлигидан, очиғи, ёшараётганим муболағамас. Миннатдорлик туйғуларим гўзал ашъорларга айланажак”, дея ҳароратли дил изҳорларини ҳаяжон билан йўллайди:

Ватан сўзи бисмиллоҳим,

Унингсиз бир куним ўтмас.

Усиз дилга тўлур оҳим,

Унингсиз бир ишим битмас!

Зеро, шоиранинг қалбидан пўртана бўлиб отилган мазкур сатрлар озода кўнгил ҳайқириғи ва самимий ундовдир.

Орифжон ЖЎРАЕВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири

Смотреть фильмы в HD онлайн!

Чем себя занять после тяжелых трудовых будней? Повседневная жизнь предлагает массу вариантов, но практически каждый человек на нашей планете любит просматривать любимые кинокартины. Мы создали удобный и уникальный в своем роде кинотеатр для просмотра видео в комфортных для тебя условиях. Тебе больше никогда не придется искать какую-то свободную минутку, чтобы найти подходящие кинотеатры, успеть купить в кассе или забронировать через интернет билеты на любимые места. Все это осталось позади больших перспектив смотреть фильмы онлайн в хорошем HD качестве на нашем сайте. Дорогой гость ресурса, предлагаем тебе прямо сейчас погрузиться в удивительно увлекательный мир – новинки кинопроката доступны всем пользователям круглосуточно! Любой из представленных в коллекции киносайта кинофильмов транслируется исключительно в хорошем качестве вне зависимости от его жанра и года выпуска. Гостям виртуального кинотеатра всегда удастся смотреть фильмы онлайн бесплатно, причем время суток и местонахождение пользователя Интернет-портала при этом не имеют никакого значения. Посетителям ресурса не требуется даже вносить минимальных регистрационных данных, чтобы смотреть фильмы онлайн в одиночестве или в кругу членов семьи, коллег по работе, однокурсников, приятелей. Посвящать просмотру увлекательнейших киноновелл, имеющихся на сайте в огромном количестве, возможно как долгие свободные часы и даже дни, так и короткие минуты перерыва в трудовой деятельности или процессе обучения.

Сериалы онлайн

Что же касается предлагаемого списка фильмов и сериалов, которые ты можешь здесь смотреть в HD качестве, то он постоянно расширяется и дополняется картинами популярнейших хитов Голливуда и, конечно же, России. Словом, каждый поклонник высококачественного мирового кинематографа обязательно найдет на нашем сайте то, что ему доставит море удовольствия от просмотра онлайн в домашних условиях! Зови друзей, и ты замечательно проведешь время вместе с близкими и родными людьми – наш ресурс станет прекрасным аккомпанементом для твоего расслабленного и веселого отдыха!

Все посетители Интернет-портала могут в любые удобные для них моменты смотреть фильмы бесплатно, получая подлинное удовольствие от наблюдения за харизматичными, яркими персонажами кинокартин, переживающими самые поразительные повороты судеб и старающимися не сдаваться даже при самых неблагоприятных обстоятельствах. Поклонники кинематографической сферы сумеют смотреть кино онлайн бесплатно, применяя домашние или офисные компьютеры, а также многочисленные современные переносные устройства, подключенные к Сети. Посетителей виртуального кинотеатра постоянно ожидают многочисленные фильмы hd онлайн бесплатно, относящиеся к самым разнообразным жанрам киноиндустрии и вызывающие искренний интерес у кинозрителей разного возраста с различными интересами и увлечениями.

Фильмы и сериалы на iPhone, iPad и Android онлайн

К счастью наших посетителей, наш кинотеатр предлагает смотреть любимые фильмы и сериалы на мобильных устройствах – прямо со своего смартфона либо планшета под управлением iPhone, iPad или Android, находясь в любой точке мира! И прямо сейчас мы готовы предложить тебе воспользоваться всеми широкими возможностями сайта и перейти к сеансу онлайн просмотра лучших картин в привлекательном для глаз в HD качестве. Желаем тебе получить море удовольствий от самого массового и популярного вида искусства!

Имеющийся на ресурсе hd кинотеатр дарит посетителям постоянный и при этом совершенно бесплатный просмотр фильмов в прекрасном качестве в любой день недели и час суток. Возможность регулярно лучшие фильмы смотреть онлайн бесплатно в hd не связана с какими-либо материальными затратами или усилиями, киносайт открыт для всех, кто стремится полноценно провести свободное время, погрузившись в истории киногероев, которые могут быть житейскими драмами или настоящими сказками с невероятными чудесами, магией либо вмешательством в события неких сверхъестественных сил. Каждый человек всегда сумеет лучшие фильмы смотреть онлайн бесплатно посредством Интернет-портала, отдыхая и по-настоящему расслабляясь в часы просмотра завораживающих киноновелл. Кинематографисты не прекращают трудиться над созданием множества действительно захватывающих новых кинолент, среди которых имеются и мелодрамы, и триллеры, и «ужастики», и комедии, и многие иные разновидности картин. Все фильмы онлайн новинки каждый желающий сможет изучить в определенном разделе Интернет-кинотеатра, в который они добавляются немедленно после завершения трансляции последних киноисторий на экранах кинотеатров.

Qiziqarli malumotlar
Смотреть фильмы в HD онлайн