Shukronalik mo’jizalari kitob skachat

Shukronalik mo’jizalari kitob skachat

Bildimki, nolishni nainki zamon,
Alloh ham yoqtirmas ekan hech qachon.

Ислом молияси ва унга боғлиқ мавзулардаги китоблар

Закот ва унга боғлиқ масалаларга бағишланган китоблар

Хадис ва Хаёт. 8-жуз. Закот китоби

  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Хадис ва Хаёт. 8-жуз. Закот китоби . – Т.: “Ҳилол-Нашр”, 2021.

Закот, садақалар, назрлар ва каффоратлар

  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Закот, садақалар, назрлар ва каффоратлар. – Т.: “Ҳилол-Нашр”, 2022.

Мўминнинг нажоти – муфассал закот китоби

  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Мўминнинг нажоти – муфассал закот китоби. – Т.: “Ҳилол-Нашр”, 2018.

«Закот китоби» (Закотга оид фатволар)

  • Абдулманнон Абдуллоҳ. «Закот китоби» (Закотга оид фатволар). Т.: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси, 2022.

«Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар» 3-4. Закот, рўза

  • Ҳасан Қодиров. «Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар» 3-4. Закот, рўза. Т.: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси, 2021 йил

Мерос илмига оид китоблар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 12-жуз «Фароиз ва Васиятлар китоби»

  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Ҳадис ва Ҳаёт» 12-жуз Фароиз ва Васиятлар китоби. – Т.: “Ҳилол-Нашр”, 2016.
  • Фароиз фанидан маърузалар матни китоби “Мовароуннаҳр” нашриёти
  • Мерос илмидан маъруза матни М.Ҳомидов, “Мовароуннаҳр” нашриёти
  • Мерос рисоласи. Дўстмуҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳ, “Адолат” нашриёти

Исломда мерос тақсимоти

  • Исломда мерос тақсимоти. / нашрга тайёрловчи: И.Нуруллоҳ. Самарқанд: “Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти”, 2018.

Abdulla Oripov. Shoir yuragi. She’rlar kitobi & Nodira Afoqova. Shukrona

Абдулла Орипов шеърларида ҳаёт воқеа-ҳодисаларининг ижодкор қалбда жаранг берган акси-садоси туфайли туғилган қайғу ва кадар; хиёнаткор дўстдан, ҳасадгўйдан, манфаатпараст биродардан, ноқобил фарзанддан ва яна шу каби кўпгина нарса-ҳодисалардан ҳасрат; дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаётган адолатсизлик, тенгсизлик, биродаркушликдан туғилган алам ва афсус, эҳтимол, кенгроқ ўрин тутар. Бу ҳасрат, бу мунг нуқул шахсий кечмишлар билан, тор ҳудудий макон билан боғланган бўлмай, умуминсоний дард билан йўғрилган.

Нодира Афоқова
ШУКРОНА

Абдулла Орипов ижодида мунг, маҳзунлик, теварак борлиққа танқидий нуқтаи назар кучли. Зоҳиран қараганда, бу бадбинлик, ҳаётдан безиш, норозиликдай бўлиб кўриниши мумкин. Аммо фақат юзаки қараганда шундай. Аслида шоир ижодининг, файласуф сифатида дунёга қарашининг ички қаватларида бутунлай бошқа мазмун-моҳият барқ уриб ётганини кўрамиз. Бу – ҳаётпарастлик, тирикликни тараннум этиш, тақдир берган неъматларга шукроналик туйғуси билан боғланган моҳият-мазмундир. Ҳаётсеварлик – чин мўминнинг фазилатидир.

Айрим бир шоирлар, хусусан, ёш ижодкорларда ўлимни соғиниш, ҳаётни рад этиш, йўқликни чорлаш мотивини кузатиш мумкин. Албатта, инсон қайсидир лаҳзаларда турмушнинг тубсиз ташвишларидан чарчайди; ким ёки нималардир сабаб ҳаётдан безади; қисматнинг кутилмагандай туюладиган кулфат ва зарбаларидан гангиб қолади – шундай чоқларда бу дунёдан бош олиб кетгиси келади, ўлмоқ истайди. Ҳатто ҳазрат Навоийдай вазири кабир, султоннинг муқарриби (яқин кишиси), жаҳоний шуҳрат соҳиби бўлган бир шахс ҳам маълум кайфиятларда “Парим бўлса, учиб қочсам улустин, то қанотим бор, Қанотим куйса учмакдин, югурсам то ҳаётим бор”, “Оламе хоҳамки, набвад одами олам дар ў” (шундай оламни истайманки, унда бу дунё одамлари бўлмасалар), “Гар будур олам, кишига мумкин эрмас анда ком, Ҳақ магарким, ком учун бошдан яратқай оламе” каби мисраларни битганлар.

Профессор Баҳодир Саримсоқов инсоннинг ҳаётдан безиши билан боғлиқ бу ҳолатни абсурдизм тушунчаси билан боғлаб, бундай тушкун кайфият инсон қалбининг доимий ҳолати бўлиши, узлуксиз давом этиши мумкин эмас, деган эди. Абсурдизм – ўткинчи кайфият, ҳолатдир. Инсоннинг асл фитрати ҳаётни севиш, ҳаётпарастлик билан зийнатланган. Шунинг учун ҳам комил мусулмон бўлмиш Ҳазрат Навоийнинг ҳаётий дастури икки дунё саодати, бинобарин, берилган умрни неъмат, иноят деб билиш, уни қадрлашдан иборат эди:

Жондин сени кўп севармен, эй умри азиз,
Сондин сени кўп севармен, эй умри азиз.
Ҳар неники севмак ондин ортиқ бўлмас,
Ондин сени кўп севармен, эй умри азиз.

Абдулла Орипов шеърларида ҳаёт воқеа-ҳодисаларининг ижодкор қалбда жаранг берган акси-садоси туфайли туғилган қайғу ва кадар; хиёнаткор дўстдан, ҳасадгўйдан, манфаатпараст биродардан, ноқобил фарзанддан ва яна шу каби кўпгина нарса-ҳодисалардан ҳасрат; дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаётган адолатсизлик, тенгсизлик, биродаркушликдан туғилган алам ва афсус, эҳтимол, кенгроқ ўрин тутар. Бу ҳасрат, бу мунг нуқул шахсий кечмишлар билан, тор ҳудудий макон билан боғланган бўлмай, умуминсоний дард билан йўғрилган. Бу мунг дунёни мукаммал, ҳаётни фаровон, инсонни комил кўриш истагидан; Одам Отага берилган илоҳий рутба ва Одам Ота авлодларининг рўйи заминдаги қилмишлари ўртасидаги номутаносибликдан туғилган. Инсонлик ҳаёти, маънавий юксалиш жабҳаларига бутун дунё миқёсида назар ташлаган шоирни ўксиниш, армон қамраб олади. У бундан 34 йил муқаддам – 1977 йилда:

Коинот гултожи инсондир азал,
Ундадир энг олий тафаккур, амал.
Ҳатто у тубанлик ичра ҳам танҳо,
Ё фалак, ижодинг бунча мукаммал, — деб;

орадан 26 йил ўтиб – 2003 йилда:

Менинг ҳасратларим,
Сизлар бунча кўп,
Инон-ихтиёрим қўлга олгансиз.
Гоҳи ёлғиз-ёлғиз, гоҳида тўп-тўп,
Гўё туғишганим бўлиб қолгансиз, —

деб ёзган эса-да, жуда кўп асарларида мутафаккир сифатида, файласуф сифатида ҳаётни улуғлайди, тирикликни инсонга берилган иноят ўлароқ тараннум қилади. Бу хил қараш шоирда турмуш тажрибалари заминида, ҳаётни қадрлаш туйғусининг ёш ўтган сари кучайиши – дунёга қаттиқроқ боғланиш туфайли пайдо бўлган эмас. Чунки унинг дастлабки шеърларидаёқ ҳаётсеварлик мотиви ярқираб кўринади. Ҳаётсеварлик – инсоннинг асл моҳияти шу. Шоирнинг бутун ижодида – илк шеърларидан бошлаб шу руҳ устивор.

Бир пайтлар бувиларимиз айтар эдиларки, Яратган Эгам инсоннинг фитратига икки хил хусусиятни жойлайди – уларнинг бириси иблисдаги ношукурлик, кибр бўлса, иккинчиси фаришталарга хос шукрона ва ихлосдир. Ер юзидаги фаолият ва амалимиз, шунингдек, руҳлар мамлакатидаги ўрнимиз қалбимизда шулардан қай бирини жиловлаб, қай бирини парвариш этишимизга боғлиқ экан. Умуминсоният мисолида эса бу ҳол Ер юзидаги ҳаёт маромини, ижтимоий муҳитни белгилайди.

Тириклик учун шукроналик туйғуси Абдулла Ориповнинг илк шеърларидаёқ намоён бўлади. У академик шоир, устоз Ғафур Ғулом вафотининг бир йиллиги муносабати билан (1967) ёзган шеърини шундай якунлайди:

Мангуликка кетаётир шоир шошганча,
Мовий кўкка шаън қуёши ўрламоқда, бас.
Ғафур Ғулом тирикликни истаса қанча,
Биз ҳам унга ўшанчалик қилгаймиз ҳавас.

Яъни биз тириклар Ғафур Ғуломнинг шуҳратига, мангулигига ҳавас қиламиз – бу тушунарли, бу – улуғ одамларга бағишлаб ёзилган шеърларда такрор-такрор айтиладиган фикр. Аммо ёш шоир ҳолат-ҳодисанинг кутилмаган жиҳатидан сўз очади: “Ғафур Ғулом тирикликни истаса қанча…” Воажабо!

Ғафур Ғулом – шунчаки шоир эмас, чунки “бу асрдан мангуликка ёрлиқ олмоққа Етмас экан фақатгина шеърий истеъдод”. Шунга кўра Ғафур Ғулом – “буюк шоир, файласуф, ҳакам”, “адиб, нотиқ ва соҳиб сурур”, “халқ тимсоли, ўзбек тимсоли”, “камалакдек неча рангли дарёларни ўзида жам қилган денгиз”… Яъни ҳеч бир истисносиз мангуликка дахлдор шахс! Аммо шуларнинг барчаси бир томону, ҳаёт бўлмоқлик бир томон! Ғафур Ғулом шуларнинг барчаси билан бир вақтда тирикликни истайди… Ундаги ҳаёт бўлмоқ истаги биздаги шоир шон-шарафи ва мангулигига ҳавас даражасига тенг. Бу – Абдулла Орипов ўйлаб топган лутф эмас, бу – барчамизга ҳеч истисносиз тааллуқли бўлган зиддиятли бир ҳолат. Яъники ҳаёт ўзининг жамийки неъматларини пешвозимизга қўйса ва “дунёнинг бор қувончини кўрдим” дегандан кейин ҳам тирикликдан тўймаймиз. Билъакс, бизни минг куйларга солса ҳам, бошимизга бало тошларини тинсиз ёғдирса ҳам, эртадан умидвор бўламиз, ҳеч биримиз бу дунёни тарк этишни истамаймиз…

Абдулла Орипов бошқа бир шеърида ёзганидай:

Юз йил яшаса ҳам қайси битта зот,
Тўймадим ҳеч, дебди, бу нечук қисмат?
Нақадар шириндир бу тахир ҳаёт,
Нақадар гўзалдир бу жулдур қисмат!

Бинобарин, Ғафур Ғуломга бағишланган шеърнинг охирги мисрасида ҳаёт, тириклик энг улуғ; ҳатто мангуликдан ҳам, шон-шуҳратдан ҳам юксакроқ қадрият ўлароқ идрок этилади.

Инсон чорасиз қолганда, ўз муаммолари ечимини реал ҳаётда мавжуд имкониятлар доирасидан тополмаганда руҳлар дунёсидан имдод сўрайди, кутилмаган илоҳий бир имкониятнинг очилишидан умидвор бўлади. Абдулла Ориповнинг ҳам шу руҳдаги бир шеъри бор. Бу – “Паҳлавон Маҳмуд қабри қошида” деб номланган шеър. Лирик қаҳрамон қайғуга ботганда ҳам, чарчаганда ҳам, зиддиятлар ичида қолганда ҳам – 3 банд давомида Паҳлавон Маҳмуддан мадад сўрайди. Шеър шу тахлит чексиз давом этиши мумкин. Аммо Абдулла Орипов шеърни, таъбир жоиз бўлса, ноанъанавий якунлайди:

Мен учун хилхона бўлганда олам,
Гумбазлар остидан чиқди бир алам:
— Ҳаётсан, бунчалар фарёд айлама,
Мен ўзим мададга зорман-ку, болам.

Ажабки, бу охирги тўртлик дастлабки уч бандда баён қилинган фикрни бутунлай рад қилади. Юзаки қарасак, бу хулосада Паҳлавон Маҳмуддай буюк бобомизнинг улуғлигига соя тушгандай бўлади. Аммо айнан мана шу охирги бандда фалсафий ва исломий, айни пайтда ҳаёт ўзи тасдиқлаб турган реал мантиқ бор. Бу мантиқ шундан иборатки, тириклик – инсонга хайрли амаллар қилиш учун берилган бебаҳо имконият. Бу дунёдан ўтганлар учун эса, ҳар қанча аламли бўлмасин, бу имконият тугайди. Фақат тирикларгина Яратганнинг инсон зиммасига юклаган вазифаларини бажаришга, бинобарин, йўл қўйган гуноҳ ва хатолари учун тавба қилиш, уни тузатиш имкониятига эгадирлар. Тириклик – шукур ва тавба қилмоқликнинг биринчи шартидир. Демак, барҳаёт инсоннинг фарёд қилиши ноўрин. Чиндан ҳам тирик инсон эмас, бу дунёни тарк этганлар мададга, тирикларнинг дуосига, ёдлашига муҳтождирлар. Шеърнинг охирги икки мисрасида катта фалсафий мазмун юкланган, бинобарин, шеърни ёзишдан муддао ҳам шу. Айни пайтда бу хулосада фаолиятсизликни рад этиш; фаоликка, қуришга, яратишга, бунёдкорликка даъват бор.

Ҳаёт ва ўлимни мана шундай идрок этган шоир кейинги шеърларидан бирида тирикликни тўғридан-тўғри “омад” дея баҳолайди:

Омад деган нарса дунёда бор гап,
Бу ерда ҳар қандай хурофот бекор.
Ҳозир сен шеъримни турибсан тинглаб,
Демак, сен – ҳаётсан, омад сенга ёр.

Бошқача қисмат ҳам мавжуд-ку, ахир,
Балойи қазодан асрасин зинҳор.
Мен сенга шеър ўқиб турибман ҳозир,
Демак, мен – ҳаётман, омад менга ёр.

Қолган ўртадаги гапларни энди
Нима деб атасанг сенда ихтиёр.
Фалакда ҳаттоки қуёш бекинди,
Бизлар барҳаётмиз, омад бизга ёр!

Ҳаётни бебаҳо иноят деб билиш, умрни бандасига берилган имконият ўлароқ идрок этиш шукроналик мотивини Абдулла Орипов шеъларининг марказига олиб чиқди. У ғамгин шеърлар ёзадими, шодлик яллаларини куйлайдими – барчасида ҳаётдан ризолик руҳи балқиб туради. Шоирнинг турли йилларда, турли мавзуларда, турли кайфият ва мақсадларда ёзилган шеърларига диққат қаратайлик:

Шукрона айт аввал парча нон учун,
Сўнг қултум сув учун шукрона такрор.
….
Буюклар бахтига ҳавас қил, аммо
Инсонлигинг учун шукр айтгил зинҳор.
(“Шукрона”, 1975.)

Сокин кўчаларда кезаман шодон,
Хушбахтмен, билмайман кимдан? Ва нега?
Оҳ, нечоғ фараҳли экан бу осмон!
Инсонмен, раҳматим айтурман Сенга…
(“Мураббий”, 1990.)

Жаннат сени илҳақ кутиб турганмас,
Дўзах ҳам сен билан, албатта, тўлмас,
Битта сени ютиб ер ҳам тўймагай,
Энди шукр қилу яшайвергин, бас.
(“Шукр”, 2003.)

Майли, синовларга дуч келай ҳар он,
Розиман, бахш этдинг ҳаёт нусратин.
(“Менинг ҳасратларим”, 2003.)

Зўр қудрат эмасми ҳаёт ўзи ҳам,
Яшил новдада ҳам унинг кучи бор!
(“Яшил новда”, 2004.)

Шоир яна бир шеърида эса ҳаётдай буюк неъматнинг қадрига етмай, йўқликни соғинган бадбин кимсаларни тўғридан-тўғри нодон дея атайди:

Дунёга яшай деб келади инсон,
Яшамоқлик учун ахтарар имкон.
Сен-ку бу дунёдан тўйган экансан,
Бошқаларни нега қийнайсан, нодон?!

Ҳаётга мана шундай некбинлик билан боққан, тирикликнинг яхши-ёмон ҳар бир лаҳзасида юрагини шукронадай муаззам бир ёруғлик тўлдирган шоирни бадбин ё тушкун шоир дейдиган бўлсак, қай даражада ҳақли бўламиз? Шоир ижодидаги олам гўзалликларидан завқланиш, улуғ боболар шонидан ифтихор, Ватаннинг бугунги иқболидан шодланиш туйғулари билан йўғрилган шеърлар, байт ва мисраларнинг барчаси ҳаётпарастлик, тирикликни улуғлаш ҳосиласи ўлароқ идрок этилади. Инсоний ҳаётга лойиқ кўрилганликдан шукроналик туйғуси – фалсафий мазмун пировардида шоир шеърларида кучли ижтимоий пафос – Ватан истиқлолидан ғурур, истиқболидан умидворлик руҳи билан уйғунлашиб кетади.

навоийшунос олим Ёқубжон Исҳоқов улуғ Навоий ижодида қадар (инсон иродасининг эркинлиги ва ўз фаолияти оқибати учун масъул эканлиги) ва жабар (инсон тақдирининг азалдан белгилаб қўйилганлиги ва ва унинг ўз фаолиятида ихтиёрсиз ижрочи эканлиги) муаммосини тадқиқ эта туриб, мутафаккир шоирнинг турли жанрдаги асарларида тўла-тугал ифода топган дунёқарашида қадар ғоясининг устиворлигини, аммо бу ғоя Навоийда тўғридан-тўғри берилмай, балки шоир асарларининг ички қаватларида, қалин образлилик пардасида, одамларни эзгу амалларга, яъни ўз тақдирини ўз яратишга даъват этиш шаклида ифода топганини айтган эди.

Исломий ҳақиқатларга кўра ҳидоят ёки залолатга бориш – инсоннинг ўз ихтиёридадир. Абдулла Ориповнинг ҳаёт ва ўлимга муносабатида ҳам худди шу ҳолни кўриш мумкин. Шоир шеърлари зоҳиран қараганда тушкун, ғамгин шеърлар каби туюлса-да, уларнинг туб-тубида тирикликни улуғлаш, уни Яратганнинг инояти ўлароқ қабул қилиш; онгли ҳаёт борлиқ мавжудотлари ичида фақат Инсонгагина берилган нодир имконият эканлигидан ифтихор, бу ҳаёт йўлини муносиб тарзда босиб ўтишга даъват руҳи етакчилик қилади.

Қаҳрамон шоир, Халқ шоири сўнгги йилларда ёзган шеърларидан бирини “Англаш” деб атаган эди:

Тонгларим тийрадир, оқшомлар пурғам,
Бир-бир кетаётир жўраларим ҳам.

Бировин йўлини касаллик тўсса,
Бировин йиқитди ғам билан ғусса.

Бошига тушса ҳам қанчалик савдо,
Ношукур бўлмади улар, ажабо!

Билдимки, нолишни наинки замон,
Аллоҳ ҳам ёқтирмас экан ҳеч қачон.

Калбга яқин жонажон дўстларидан бири вафоти муносабати билан ёзилган ушбу шеърда шоир умрни, ҳаётни қай хил англашини мана шу тахлит аниқ-таниқ ифода этган.

Мақола Муаллифи ҳақида: Адабиётшунос олима ва шоира Нодира Афоқова Бухорода туғилган. Филология фанлари доктори. Бир неча шеърий ва таржима тўпламлари нашр этилган. «Жадид лирикасида мусаммат», «Жадид ғазалиёти», ХХ аср ўзбек адабиётида рубоий ва қитъа», «Шавкат Раҳмон олами» (ҳамкорликда) ва бошқа бир қатор илмий-адабий китоблар муаллифи.

Ustoz Abdulla Oripov tavallud topgan kun oldidan

Abdulla Oripov she’rlarida hayot voqea-hodisalarining ijodkor qalbda jarang bergan aksi-sadosi tufayli tug‘ilgan qayg‘u va kadar; xiyonatkor do‘stdan, hasadgo‘ydan, manfaatparast birodardan, noqobil farzanddan va yana shu kabi ko‘pgina narsa-hodisalardan hasrat; dunyoning turli burchaklarida sodir bo‘layotgan adolatsizlik, tengsizlik, birodarkushlikdan tug‘ilgan alam va afsus, ehtimol, kengroq o‘rin tutar. Bu hasrat, bu mung nuqul shaxsiy kechmishlar bilan, tor hududiy makon bilan bog‘langan bo‘lmay, umuminsoniy dard bilan yo‘g‘rilgan.

Nodira Afoqova
SHUKRONA

Abdulla Oripov ijodida mung, mahzunlik, tevarak borliqqa tanqidiy nuqtai nazar kuchli. Zohiran qaraganda, bu badbinlik, hayotdan bezish, norozilikday bo‘lib ko‘rinishi mumkin. Ammo faqat yuzaki qaraganda shunday. Aslida shoir ijodining, faylasuf sifatida dunyoga qarashining ichki qavatlarida butunlay boshqa mazmun-mohiyat barq urib yotganini ko‘ramiz. Bu – hayotparastlik, tiriklikni tarannum etish, taqdir bergan ne’matlarga shukronalik tuyg‘usi bilan bog‘langan mohiyat-mazmundir. Hayotsevarlik – chin mo‘minning fazilatidir.

Ayrim bir shoirlar, xususan, yosh ijodkorlarda o‘limni sog‘inish, hayotni rad etish, yo‘qlikni chorlash motivini kuzatish mumkin. Albatta, inson qaysidir lahzalarda turmushning tubsiz tashvishlaridan charchaydi; kim yoki nimalardir sabab hayotdan bezadi; qismatning kutilmaganday tuyuladigan kulfat va zarbalaridan gangib qoladi – shunday choqlarda bu dunyodan bosh olib ketgisi keladi, o‘lmoq istaydi. Hatto hazrat Navoiyday vaziri kabir, sultonning muqarribi (yaqin kishisi), jahoniy shuhrat sohibi bo‘lgan bir shaxs ham ma’lum kayfiyatlarda “Parim bo‘lsa, uchib qochsam ulustin, to qanotim bor, Qanotim kuysa uchmakdin, yugursam to hayotim bor”, “Olame xohamki, nabvad odami olam dar o‘” (shunday olamni istaymanki, unda bu dunyo odamlari bo‘lmasalar), “Gar budur olam, kishiga mumkin ermas anda kom, Haq magarkim, kom uchun boshdan yaratqay olame” kabi misralarni bitganlar.

Professor Bahodir Sarimsoqov insonning hayotdan bezishi bilan bog‘liq bu holatni absurdizm tushunchasi bilan bog‘lab, bunday tushkun kayfiyat inson qalbining doimiy holati bo‘lishi, uzluksiz davom etishi mumkin emas, degan edi. Absurdizm – o‘tkinchi kayfiyat, holatdir. Insonning asl fitrati hayotni sevish, hayotparastlik bilan ziynatlangan. Shuning uchun ham komil musulmon bo‘lmish Hazrat Navoiyning hayotiy dasturi ikki dunyo saodati, binobarin, berilgan umrni ne’mat, inoyat deb bilish, uni qadrlashdan iborat edi:

Jondin seni ko‘p sevarmen, ey umri aziz,
Sondin seni ko‘p sevarmen, ey umri aziz.
Har neniki sevmak ondin ortiq bo‘lmas,
Ondin seni ko‘p sevarmen, ey umri aziz.

Abdulla Oripov she’rlarida hayot voqea-hodisalarining ijodkor qalbda jarang bergan aksi-sadosi tufayli tug‘ilgan qayg‘u va kadar; xiyonatkor do‘stdan, hasadgo‘ydan, manfaatparast birodardan, noqobil farzanddan va yana shu kabi ko‘pgina narsa-hodisalardan hasrat; dunyoning turli burchaklarida sodir bo‘layotgan adolatsizlik, tengsizlik, birodarkushlikdan tug‘ilgan alam va afsus, ehtimol, kengroq o‘rin tutar. Bu hasrat, bu mung nuqul shaxsiy kechmishlar bilan, tor hududiy makon bilan bog‘langan bo‘lmay, umuminsoniy dard bilan yo‘g‘rilgan. Bu mung dunyoni mukammal, hayotni farovon, insonni komil ko‘rish istagidan; Odam Otaga berilgan ilohiy rutba va Odam Ota avlodlarining ro‘yi zamindagi qilmishlari o‘rtasidagi nomutanosiblikdan tug‘ilgan. Insonlik hayoti, ma’naviy yuksalish jabhalariga butun dunyo miqyosida nazar tashlagan shoirni o‘ksinish, armon qamrab oladi. U bundan 34 yil muqaddam – 1977 yilda:

Koinot gultoji insondir azal,
Undadir eng oliy tafakkur, amal.
Hatto u tubanlik ichra ham tanho,
Yo falak, ijoding buncha mukammal, — deb;

oradan 26 yil o‘tib – 2003 yilda:

Mening hasratlarim,
Sizlar buncha ko‘p,
Inon-ixtiyorim qo‘lga olgansiz.
Gohi yolg‘iz-yolg‘iz, gohida to‘p-to‘p,
Go‘yo tug‘ishganim bo‘lib qolgansiz, —

deb yozgan esa-da, juda ko‘p asarlarida mutafakkir sifatida, faylasuf sifatida hayotni ulug‘laydi, tiriklikni insonga berilgan inoyat o‘laroq tarannum qiladi. Bu xil qarash shoirda turmush tajribalari zaminida, hayotni qadrlash tuyg‘usining yosh o‘tgan sari kuchayishi – dunyoga qattiqroq bog‘lanish tufayli paydo bo‘lgan emas. Chunki uning dastlabki she’rlaridayoq hayotsevarlik motivi yarqirab ko‘rinadi. Hayotsevarlik – insonning asl mohiyati shu. Shoirning butun ijodida – ilk she’rlaridan boshlab shu ruh ustivor.

Bir paytlar buvilarimiz aytar edilarki, Yaratgan Egam insonning fitratiga ikki xil xususiyatni joylaydi – ularning birisi iblisdagi noshukurlik, kibr bo‘lsa, ikkinchisi farishtalarga xos shukrona va ixlosdir. Yer yuzidagi faoliyat va amalimiz, shuningdek, ruhlar mamlakatidagi o‘rnimiz qalbimizda shulardan qay birini jilovlab, qay birini parvarish etishimizga bog‘liq ekan. Umuminsoniyat misolida esa bu hol Yer yuzidagi hayot maromini, ijtimoiy muhitni belgilaydi.

Tiriklik uchun shukronalik tuyg‘usi Abdulla Oripovning ilk she’rlaridayoq namoyon bo‘ladi. U akademik shoir, ustoz G‘afur G‘ulom vafotining bir yilligi munosabati bilan (1967) yozgan she’rini shunday yakunlaydi:

Mangulikka ketayotir shoir shoshgancha,
Moviy ko‘kka sha’n quyoshi o‘rlamoqda, bas.
G‘afur G‘ulom tiriklikni istasa qancha,
Biz ham unga o‘shanchalik qilgaymiz havas.

Ya’ni biz tiriklar G‘afur G‘ulomning shuhratiga, manguligiga havas qilamiz – bu tushunarli, bu – ulug‘ odamlarga bag‘ishlab yozilgan she’rlarda takror-takror aytiladigan fikr. Ammo yosh shoir holat-hodisaning kutilmagan jihatidan so‘z ochadi: “G‘afur G‘ulom tiriklikni istasa qancha…” Voajabo!

G‘afur G‘ulom – shunchaki shoir emas, chunki “bu asrdan mangulikka yorliq olmoqqa Yetmas ekan faqatgina she’riy iste’dod”. Shunga ko‘ra G‘afur G‘ulom – “buyuk shoir, faylasuf, hakam”, “adib, notiq va sohib surur”, “xalq timsoli, o‘zbek timsoli”, “kamalakdek necha rangli daryolarni o‘zida jam qilgan dengiz”… Ya’ni hech bir istisnosiz mangulikka daxldor shaxs! Ammo shularning barchasi bir tomonu, hayot bo‘lmoqlik bir tomon! G‘afur G‘ulom shularning barchasi bilan bir vaqtda tiriklikni istaydi… Undagi hayot bo‘lmoq istagi bizdagi shoir shon-sharafi va manguligiga havas darajasiga teng. Bu – Abdulla Oripov o‘ylab topgan lutf emas, bu – barchamizga hech istisnosiz taalluqli bo‘lgan ziddiyatli bir holat. Ya’niki hayot o‘zining jamiyki ne’matlarini peshvozimizga qo‘ysa va “dunyoning bor quvonchini ko‘rdim” degandan keyin ham tiriklikdan to‘ymaymiz. Bil’aks, bizni ming kuylarga solsa ham, boshimizga balo toshlarini tinsiz yog‘dirsa ham, ertadan umidvor bo‘lamiz, hech birimiz bu dunyoni tark etishni istamaymiz…

Abdulla Oripov boshqa bir she’rida yozganiday:

Yuz yil yashasa ham qaysi bitta zot,
To‘ymadim hech, debdi, bu nechuk qismat?
Naqadar shirindir bu taxir hayot,
Naqadar go‘zaldir bu juldur qismat!

Binobarin, G‘afur G‘ulomga bag‘ishlangan she’rning oxirgi misrasida hayot, tiriklik eng ulug‘; hatto mangulikdan ham, shon-shuhratdan ham yuksakroq qadriyat o‘laroq idrok etiladi.

Inson chorasiz qolganda, o‘z muammolari yechimini real hayotda mavjud imkoniyatlar doirasidan topolmaganda ruhlar dunyosidan imdod so‘raydi, kutilmagan ilohiy bir imkoniyatning ochilishidan umidvor bo‘ladi. Abdulla Oripovning ham shu ruhdagi bir she’ri bor. Bu – “Pahlavon Mahmud qabri qoshida” deb nomlangan she’r. Lirik qahramon qayg‘uga botganda ham, charchaganda ham, ziddiyatlar ichida qolganda ham – 3 band davomida Pahlavon Mahmuddan madad so‘raydi. She’r shu taxlit cheksiz davom etishi mumkin. Ammo Abdulla Oripov she’rni, ta’bir joiz bo‘lsa, noan’anaviy yakunlaydi:

Men uchun xilxona bo‘lganda olam,
Gumbazlar ostidan chiqdi bir alam:
— Hayotsan, bunchalar faryod aylama,
Men o‘zim madadga zorman-ku, bolam.

Ajabki, bu oxirgi to‘rtlik dastlabki uch bandda bayon qilingan fikrni butunlay rad qiladi. Yuzaki qarasak, bu xulosada Pahlavon Mahmudday buyuk bobomizning ulug‘ligiga soya tushganday bo‘ladi. Ammo aynan mana shu oxirgi bandda falsafiy va islomiy, ayni paytda hayot o‘zi tasdiqlab turgan real mantiq bor. Bu mantiq shundan iboratki, tiriklik – insonga xayrli amallar qilish uchun berilgan bebaho imkoniyat. Bu dunyodan o‘tganlar uchun esa, har qancha alamli bo‘lmasin, bu imkoniyat tugaydi. Faqat tiriklargina Yaratganning inson zimmasiga yuklagan vazifalarini bajarishga, binobarin, yo‘l qo‘ygan gunoh va xatolari uchun tavba qilish, uni tuzatish imkoniyatiga egadirlar. Tiriklik – shukur va tavba qilmoqlikning birinchi shartidir. Demak, barhayot insonning faryod qilishi noo‘rin. Chindan ham tirik inson emas, bu dunyoni tark etganlar madadga, tiriklarning duosiga, yodlashiga muhtojdirlar. She’rning oxirgi ikki misrasida katta falsafiy mazmun yuklangan, binobarin, she’rni yozishdan muddao ham shu. Ayni paytda bu xulosada faoliyatsizlikni rad etish; faolikka, qurishga, yaratishga, bunyodkorlikka da’vat bor.

Hayot va o‘limni mana shunday idrok etgan shoir keyingi she’rlaridan birida tiriklikni to‘g‘ridan-to‘g‘ri “omad” deya baholaydi:

Omad degan narsa dunyoda bor gap,
Bu yerda har qanday xurofot bekor.
Hozir sen she’rimni turibsan tinglab,
Demak, sen – hayotsan, omad senga yor.

Boshqacha qismat ham mavjud-ku, axir,
Baloyi qazodan asrasin zinhor.
Men senga she’r o‘qib turibman hozir,
Demak, men – hayotman, omad menga yor.

Qolgan o‘rtadagi gaplarni endi
Nima deb atasang senda ixtiyor.
Falakda hattoki quyosh bekindi,
Bizlar barhayotmiz, omad bizga yor!

Hayotni bebaho inoyat deb bilish, umrni bandasiga berilgan imkoniyat o‘laroq idrok etish shukronalik motivini Abdulla Oripov she’larining markaziga olib chiqdi. U g‘amgin she’rlar yozadimi, shodlik yallalarini kuylaydimi – barchasida hayotdan rizolik ruhi balqib turadi. Shoirning turli yillarda, turli mavzularda, turli kayfiyat va maqsadlarda yozilgan she’rlariga diqqat qarataylik:

Shukrona ayt avval parcha non uchun,
So‘ng qultum suv uchun shukrona takror.
….
Buyuklar baxtiga havas qil, ammo
Insonliging uchun shukr aytgil zinhor.
(“Shukrona”, 1975.)

Sokin ko‘chalarda kezaman shodon,
Xushbaxtmen, bilmayman kimdan? Va nega?
Oh, nechog‘ farahli ekan bu osmon!
Insonmen, rahmatim ayturman Senga…
(“Murabbiy”, 1990.)

Jannat seni ilhaq kutib turganmas,
Do‘zax ham sen bilan, albatta, to‘lmas,
Bitta seni yutib yer ham to‘ymagay,
Endi shukr qilu yashayvergin, bas.
(“Shukr”, 2003.)

Mayli, sinovlarga duch kelay har on,
Roziman, baxsh etding hayot nusratin.
(“Mening hasratlarim”, 2003.)

Zo‘r qudrat emasmi hayot o‘zi ham,
Yashil novdada ham uning kuchi bor!
(“Yashil novda”, 2004.)

Shoir yana bir she’rida esa hayotday buyuk ne’matning qadriga yetmay, yo‘qlikni sog‘ingan badbin kimsalarni to‘g‘ridan-to‘g‘ri nodon deya ataydi:

Dunyoga yashay deb keladi inson,
Yashamoqlik uchun axtarar imkon.
Sen-ku bu dunyodan to‘ygan ekansan,
Boshqalarni nega qiynaysan, nodon?!

Hayotga mana shunday nekbinlik bilan boqqan, tiriklikning yaxshi-yomon har bir lahzasida yuragini shukronaday muazzam bir yorug‘lik to‘ldirgan shoirni badbin yo tushkun shoir deydigan bo‘lsak, qay darajada haqli bo‘lamiz? Shoir ijodidagi olam go‘zalliklaridan zavqlanish, ulug‘ bobolar shonidan iftixor, Vatanning bugungi iqbolidan shodlanish tuyg‘ulari bilan yo‘g‘rilgan she’rlar, bayt va misralarning barchasi hayotparastlik, tiriklikni ulug‘lash hosilasi o‘laroq idrok etiladi. Insoniy hayotga loyiq ko‘rilganlikdan shukronalik tuyg‘usi – falsafiy mazmun pirovardida shoir she’rlarida kuchli ijtimoiy pafos – Vatan istiqlolidan g‘urur, istiqbolidan umidvorlik ruhi bilan uyg‘unlashib ketadi.

navoiyshunos olim Yoqubjon Is’hoqov ulug‘ Navoiy ijodida qadar (inson irodasining erkinligi va o‘z faoliyati oqibati uchun mas’ul ekanligi) va jabar (inson taqdirining azaldan belgilab qo‘yilganligi va va uning o‘z faoliyatida ixtiyorsiz ijrochi ekanligi) muammosini tadqiq eta turib, mutafakkir shoirning turli janrdagi asarlarida to‘la-tugal ifoda topgan dunyoqarashida qadar g‘oyasining ustivorligini, ammo bu g‘oya Navoiyda to‘g‘ridan-to‘g‘ri berilmay, balki shoir asarlarining ichki qavatlarida, qalin obrazlilik pardasida, odamlarni ezgu amallarga, ya’ni o‘z taqdirini o‘z yaratishga da’vat etish shaklida ifoda topganini aytgan edi.

Islomiy haqiqatlarga ko‘ra hidoyat yoki zalolatga borish – insonning o‘z ixtiyoridadir. Abdulla Oripovning hayot va o‘limga munosabatida ham xuddi shu holni ko‘rish mumkin. Shoir she’rlari zohiran qaraganda tushkun, g‘amgin she’rlar kabi tuyulsa-da, ularning tub-tubida tiriklikni ulug‘lash, uni Yaratganning inoyati o‘laroq qabul qilish; ongli hayot borliq mavjudotlari ichida faqat Insongagina berilgan nodir imkoniyat ekanligidan iftixor, bu hayot yo‘lini munosib tarzda bosib o‘tishga da’vat ruhi yetakchilik qiladi.

Qahramon shoir, Xalq shoiri so‘nggi yillarda yozgan she’rlaridan birini “Anglash” deb atagan edi:

Tonglarim tiyradir, oqshomlar purg‘am,
Bir-bir ketayotir jo‘ralarim ham.

Birovin yo‘lini kasallik to‘ssa,
Birovin yiqitdi g‘am bilan g‘ussa.

Boshiga tushsa ham qanchalik savdo,
Noshukur bo‘lmadi ular, ajabo!

Bildimki, nolishni nainki zamon,
Alloh ham yoqtirmas ekan hech qachon.

Kalbga yaqin jonajon do‘stlaridan biri vafoti munosabati bilan yozilgan ushbu she’rda shoir umrni, hayotni qay xil anglashini mana shu taxlit aniq-taniq ifoda etgan.

Maqola muallifi haqida: Adabiyotshunos olima va shoira Nodira Afoqova Buxoroda tug‘ilgan. Filologiya fanlari doktori. Bir necha she’riy va tarjima to‘plamlari nashr etilgan. “Jadid lirikasida musammat”, “Jadid g‘azaliyoti”, XX asr o‘zbek adabiyotida ruboiy va qit’a», “Shavkat Rahmon olami” (hamkorlikda) va boshqa bir qator ilmiy-adabiy kitoblar muallifi.

Qiziqarli malumotlar
Shukronalik mo’jizalari kitob skachat