5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди қарори билан улардан 2 нафарига 15 суткадан, қолганларига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Ўзбекистонда мактабларда янгича ўқитиш амалга киритилиши режалаштирилмоқда
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич 1–4-синфларда ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш, 5–9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар бериш ва 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинади.
Расман билдирилишича, “президент бу борадаги 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури”ни имзолади.
Мазкур дастурда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман, шаҳарнинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш амалиётга киритилади.
Кун янгиликлари
март 01, 2023
Палов индекси: Порция қолди, кило йўқ бўлди. Икки йилда ош неча сўмга қимматлади?
Ўзбекистон Статистика қўмитаси февралдаги палов индексини эълон қилди. Қўмита ҳисоботида таъкидланишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида бўлиб, унинг бир порцияси 27 200 сўм бўлган. Паловнинг энг арзон порцияси Фарғонада бўлиб, у 19 минг сўмдан сотилган.
Ўзбекистонда энг оммавий таом — ош нархлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантирувчи “Палов индекси” 2020 йилнинг январидан жорий этилган. Бундан мақсад Ўзбекистондаги энг оммавий таом мисолида инфляция даражасини ҳисоблаш бўлган эди.
Масалан, бошқа мамлакатларда “Биг-Мак индекси” ёхуд “Оливье индекси” сингари “шахсий инфляция” даражасини баҳолаш учун мезонлар шакллантирилган.
2020 йил февралида энг арзон ош нархи Сурхондарё вилоятида қайд этилган ва унинг 1 порцияси 11800 сўм, 1 килоси 82600 сўм бўлгани билдирилган. Ўшанда энг қиммат ош Самарқанд вилоятида бўлиб, бир порцияси 16800 сўмдан сотилгани айтилган.
2022 йилнинг охирларидан бошлаб, Статистика қўмитаси 1 кило ош нархини ўз ҳисоботидан олиб ташлади ва фақат 1 порция палов нархларини эълон қила бошлади.
Қўмита ҳеч қачон ой сайин “Палов индекси” неча сўмга қимматлагани ҳақидаги қиёсий маълумотларни жамоатчиликка тақдим этмаган.
Палов индексидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб қилинадиган бўлса, 2020 йилга нисбатан энг қиммат паловнинг бир порцияси камида 10 400 сўмга, энг арзон палов нархи эса камида 7 200 сўмга қимматлаган.
март 01, 2023
Блинкен Мирзиёев билан музокара ўтказди
Блинкен давлат котиби бўлганидан бери илк марта Ўзбекистонга ташриф қилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 март куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.
Блинкен Вашингтон Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашда қатъий эканини яна бир бор қайд этди.
Аввалроқ Блинкен Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан музокара ўтказган эди. Унда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашувда бизнес алмашинувлари учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон кадрлар салоҳиятини ошириш, Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва бошқа қатор масалалар бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилган.
Блинкен Остонада 28 февраль куни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтган С5+1 саммитидан сўнг 28 февраль куни Тошкентга келди. У давлат котиби бўлганидан бери илк марта Ўзбекистонга ташриф қилмоқда.
март 01, 2023
Тошкентда Ўзбекистон-Америка музокаралари бошланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен музокара ўтказмоқда.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Kun.uz нашрининг ёзишича, 1 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен учрашувининг асосий қисми ёпиқ эшиклар ортида ўтган.
Учрашувда бизнес алмашинувлари учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон кадрлар салоҳиятини ошириш, Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва бошқа қатор масалалар бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилган.
Блинкен Остонада 28 февраль куни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтган С5+1 саммитидан сўнг 28 февраль куни Тошкентга келди. У давлат котиби бўлганидан бери илк марта Ўзбекистонга ташриф қилмоқда.
Остона саммитида давлат котиби Вашингтон Марказий Осиё давлатларининг Москвадан қарамлигини озайтиришга кўмаклашишини ва ишчи ўринлари яратиш учун 25 миллион доллар ажратишини айтган.
март 01, 2023
Сирдарё туман ҳокими аёллар нон ёпмай қўйгани ва ғўзапоя “тақдири”дан ташвиш билдирди
Сирдарё тумани ҳокими Ботир Мирзақулов мактабларнинг юқори синфларида ўқийдиган қизларни нон ёпишга ўргатиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда “Сирдарё садоси” газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳоким президент ташаббуси билан ташкил этиладиган “Ҳаёт мактаби” лойиҳасига муносабат билдирар экан:
“Бир кун 5 соат нон пишириш ўргатилади, қандай қилиб ун, қандай қилиб сув қўшилади, қанча сут қўшилади, қандай қилиб тандирга ёпилади. Охирида шу синфда ўқиган 10 қиз, ўзлари пиширган нонлардан уйига олиб кетади. Бир кун ош пишириш ўргатилади, бир кун қатлама, бир кун манти пиширишади. Пазандачилик ўргатилади” , – деб айтган.
Ботир Мирзақулов аёллар нон ёпмай қўйганидан ташвиш билдирди. Ҳокимга кўра, у бир неча аёлдан охирги марта қачон тандирга нон ёпганлари тўғрисида сўраган. Маълум бўлишича, айллардан ҳеч бири сўнгги 5 йилда нон ёпмаганини, нонни сотиб олишлари тўғрисида айтган.
“Уже нон ёпмайдиган бўлиб кетишибди. Уже у авлод, нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб боряпти-да, камайиб боряпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетди-ку бу йил, ҳамма нон сотиб олишга ўтди-да, нон пиширадиган одамлар камайиб кетиб, далаларда ғўзапоялар ҳам қолиб кетяпти”, – деган Ботир Мирзақулов.
феврал 28, 2023
Қозоғистон «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи тармоғи қурилишини бошлайди
Қозоғистон 2023 йилнинг мартида Ўзбекистондан Қозоғистон орқали Россияга ўтувчи «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи тармоғи қурилишини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Актобе вилояти ҳокими Ерали Тугжановга таянган ҳолда Озодликнинг “Марказий Осиё янгиликлар хизмати” 28 февраль куни хабар қилди.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу «жуда йирик лойиҳа» бўлиб, унинг узунлиги 162 км бўлади, умумий қиймати қарийб 43 миллиард тенгени (95,6 миллион долларга яқин) ташкил этади.
«Бу йил қурилиш ишларини бошлаймиз. Буни ҳал этмас эканмиз, вилоят қишлоқларини газлаштириш масаласи кун тартибида қолаверади», — деди вилоят ҳокими.
Қурилиш ишлари март ойида бошланиши режалаштирилган.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россияни боғлайдиган газ қувурининг умумий узунлиги 4500 километрдан ошади. Газли-Челябинск газ қувурининг иккита тармоғидан биринчиси 1963 йилда, иккинчи Газли-Челябинск-Свердловск 1966 йилда ишга туширилган. Қувурни назорат қилиш ва техник хизмат кўрсатиш «Газпром» томонидан амалга оширилади.
2014 йил кузида газ қувури тескари режимда ишга туширилди, яъни қарама-қарши йўналишда газ етказиб берила бошланди, «Газпром» шу тариқа Қозоғистоннинг жанубий вилоятларини газ билан таъминлашни йўлга қўйди.
2022 йил 28 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «учлик газ иттифоқи»ни тузиш масаласини муҳокама қилди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, ушбу минтақада энергия таъминоти йўллари «ўта долзарб» ва бундай иттифоқ «ҳар учала давлат манфаатларига мос келади».
феврал 28, 2023
Бош прокуратура: Фарғонада 145 абитуриент имтиҳондан махсус “йиқитилгани” аниқланди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида 2022/2023 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилиш жараёнида 145 талабаликка номзод махсус йиқитилгани аниқланди.
Бош прокуратуранинг 28 февралда маълум қилишича, касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ўрганилганида жами 356 абитуриентнинг “ҳақиқатда тўплаган балларига сохта ёзувлар киритиш орқали, юқори балл тўплаган абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилмай қолинганлиги аниқланган”.
Улардан 322 нафарининг олган баллари кўпайтирилган, 34 нафарининг баллари камайтирилган.
“Жумладан, велоспорт йўналишида абитуриент Д.Бакировнинг ҳақиқатда тўплаган 105,2 балли сохталаштирилиб, Давлат тест марказининг электрон маълумотлар базасига пасайтирилган 67,4 балл киритилиши оқибатида талабаликка тавсия этилмаган”, дейилади расмий билдирувда.
Текширув ва тергов ишлари натижасида ҳар бир абитуриентнинг натижалари қайта кўриб чиқилган ва улардан 145 нафари асоссиз равишда талабаликка қабул қилинмасдан қолганлиги аниқланган.
Шундан сўнг 14 февраль куни 145 нафар абитуриентни талабаликка тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилинган. 16 февралда улар филиал директорининг қарорига аосан талабаликка қабул қилинган.
“Филиалнинг собиқ директори Р. Расулов ва қабул комиссияси масъул котиби М. Мухриддиновга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди”, дейилади Бош прокуратура билдирувида.
феврал 28, 2023
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 27 февралда ўтган йиғилишда 2023 йилда ҳудудларда 18 та қуёш электр станцияси қурилиши ва электр энергияси ишлаб чиқариш ўтган йилга қараганда 50 фоизга оширилиши тўғрисида кўрсатма берди.
Мирзиёевнинг қайд этишича, сўнгги уч йилда энергетика соҳасига 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар киритилган. Бундан ташқари 2023 йилда президентнинг 16 февралдаги қуёш панеллари тўғрисидаги қарорига асосан тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 Мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган.
Сўнгги марта Ўзбекистон расмийлари ўтган йилнинг кузида куз-қиш мавсумида энергетик инқирозга йўл қўйилмаслиги тўғрисида ваъда берган эди. Жумладан, Энергетика вазирлиги октябрь ойида қишда аҳолига ўтган йилгидан кўпроқ электр беришни ваъда қилганди.
Энергетика вазирлигининг расмий сайтида куз-қиш масумида ўзбекистонлик истеъмолчиларга 34 млрд 918 млн киловатт-соат электр энергияси етказиб берилиши ва бу ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 2 млрд 540 млн киловатт-соатга кўплиги қайд этилганди. Вазирликка кўра, аҳолига етказиб бериладиган электр энергияси миқдори 10 млрд 938 млн киловатт-соатни ташкил этади.
“Бош вазир ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 10 октябрда ўтказган йиғилишда куз-қиш даврида истеъмолчиларга жами 30,6 млрд куб метр табиий газ етказиб берилиши қайд этилди. Унинг 10,4 млрд куб метри аҳолига ва 20,2 млрд куб метри иқтисодиёт тармоқларига берилади”,дейилган эди расмий хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келган 2016 йилдан бери аҳолининг энергетик таъминотини яхшилашга ваъда бериб келади. Бироқ ҳар йили куз-қиш мавсумида Ўзбекистонда энергетик инқироз юз бераётгани кузатилади.
Расмийларнинг билдиришларича, Ўзбекистонда электр энергиясининг 90 фоизи иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқилади. Бунинг учун газ ва кўмир ишлатилади. Энергетика вазирлиги ва унинг тузилмалари ИЭСлар учун қиш мавсумида газ билан етарли даражада таъминланмагани учун инқироз юз бераётганини тан олган.
феврал 28, 2023
Президент 2023 йилда Ўзбекистонга киритилган инвестициялар ҳажми 42 миллиард долларга етишини иддао қилди
Ўзбекистон президенти 27 февраль куни ўтказилган йиғилишда 2023 йилга келиб мамлакатга киритилган жами инвестициялар ҳажми 42 миллиард долларга етишини иддао қилди.
Президент матбуот хизматининг билдиришича, 2022 йилда сўнгги йилларда барча тармоқлардаги дастурларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 31 миллиард долларга етган. Бунинг оқибатида сўнгги 5 йилда саноат 1,4 баробар, экспорт 1,5 баробарга ошган.
Жорий йилда 11 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган. Бу билан жами инвестициялар миқдори 41 миллиард долларга етказилади.
Президентнинг айтишича, келгуси 5 йилда иқтисодиёт барқарор ўсиши учун саноатни яна 1,5 баробарга ошириш, экспортни 30 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйилган. Бунинг учун 120 миллиард доллар сармоя, жумладан, 70 миллиард доллар хорижий инвестиция зарур.
Жаҳон банки 2022 йилнинг майида ўзининг мамлакатлар иқтисодий ривожланишини таҳлил этадиган ва беш йилда бир марта эълон қиладиган навбатдаги ҳисоботида Ўзбекистонни бошқа давлатлардан камида 30 йил ортда қолганини белгилаган эди.
“Иқтисодий фаолиятнинг аҳамиятли қисми ҳанузгача марказлаштирилган давлат институтлари бошқарувидадир. Иқтисодиётни тизимли янгилаш дастабки босқичда. 2020 йилда иқтисодиётда қишлоқ хўжалигининг ялпи ички маҳсулотдаги ҳажми 26 фоизни ташкил қилган ва бу Европа ҳамда Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичдир”,– дейилади ҳисоботда.
Жаҳон банки ривожланган давлатлардаги иқтисодий жараёнларни олға силжитувчи хизмат кўрсатиш соҳаси Ўзбекистонда энг паст даражада эканини ва минтақанинг бошқа давлатларидаги даражага ҳам етиша олмаганини қайд этган.
феврал 27, 2023
Президент танқидидан сўнг ишдан олинган Боболовга янги лавозим берилгани маълум бўлди
Сурхондарё вилоятига 4 йилга яқин ҳокимлик қилган Тўра Боболов ўтган йилнинг 26 декабрида лавозимидан озод қилинган эди.
Президент танқидидан сўнг 2022 йилнинг 26 декабрида Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан бўшатилган Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётгани маълум бўлди.
Савдо-саноат палатаси расмий сайтида қайд этилишича, 24 февраль куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Тўра Боболов палата раисининг биринчи ўринбосари сифатида иштирок этгани хабар қилинди.
Сурхондарё вилоятига 3 йил 7 ой давомида ҳокимлик қилган 52 яшар Тўра Боболов ўтган йилнинг 26 декабрида лавозимидан озод қилинган эди. Президент матбуот хизмати Боболовнинг бошқа ишга ўтгани муносабати билан ишдан бўшатилганини билдирган. Аммо “бошқа иш” деганда қайси лавозим назарда тутилгани айтилмаган эди.
Озодлик радиоси манбаларининг билдиришича, Боболовнинг ишдан кетишига туман прокурорлари ва ҳокимларига таҳдид қилгани акс этган аудиолари сабаб бўлган.
2022 йилнинг 27 сентябрь куни президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Боболовни ушбу аудиолар учун танқид қилиб, унга иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жарима солган.
Ўтган йилнинг октябрид президент Мирзиёев ҳам Боболовни ушбу аудиолар учун танқид қилиб, ишдан олиш билан таҳдид қилган эди.
Қарийб икки йилдан бери панжара ортида қолаётган блогер Отабек Сатторийнинг қамалишида Тўра Боболовнинг қўли борлиги иддао қилиб келинади.
феврал 27, 2023
Мирзиёев Эрдўғонни туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 февралда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон мулоқоти ўтказди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, мулоқот аввалида Шавкат Мирзиёев Эрдўғогнни туғилган куни билан табриклади ҳамда “унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар ҳамда қардош турк халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади”.
Ўзбекистон президенти Туркияда юз берган зилзила оқибатларини бартараф этишда Анқарага зарур кўмакларни кўрсатишга ҳозир эканини айтган.
Эрдўғон ўз навбатида “энг мураккаб паллада кўрсатилган кўмак учун Ўзбекистон президенти ва қардош халқига чуқур миннатдорлик билдирди”.
Суҳбатда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бўлажак учрашувлар режаси, шу жумладан Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига ҳамда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити тадбирларига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
феврал 27, 2023
Москвада митинг ўтказган ўзбекистонликлар иши Сенат назоратига олинди
Минглаб норозиларни тарқатиш учун қўриқчилар ҳавога қарата ўқ узган. “Настояшчее время” телеканали видеосидан олинган скриншот.
Москвада митинг ўтказган минглаб ўзбекистонликларнинг иши Ўзбекистон Сенатининг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси назоратига олинди.
Сенат расмий сайтида маълум қилинишича, митингга чиққан ўзбекистонликларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Билдирувда “амалий ёрдам” конкрет нималардан иборат экани қайд этилмади.
Сенат билдирувида таъкидланишича, 2022 йилда Ўзбекистон давлат идоралари томонидан меҳнат муҳожирларининг 14 мингига ҳуқуқий ёрдам, 271 мингига маслаҳат хизматлари, 20 мингига ижтимоий ёрдам, 1,4 мингига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Иш берувчилардан ўзбек муҳожирларининг 1 199, 7 минг долларлик иш ҳақиси ундириб берилган.
23 февраль куни “Настояшчее время” телеканалининг “Азия” дастурида Москвада минглаб ўзбекистонлик ва тожикистонлик Crocus Group ширкатига қарши норозилик намойишига чиққани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур қурилиш ширкати ишчилари 4 ойдан бери ойликлари берилмаётганидан норози бўлишган. Норозиларни тарқатиш учун ширкат қўриқчилари осмонга қарата пневматик қуроллардан ўқ отган.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг билдиришича, жароҳат олганлар ва ҳибс қилинганлар орасида ўзбекистонлик муҳожирлар йўқ. Россиядаги ваколатхонаси ҳам можаро юзасидан маълумот берганди.
“Корхона раҳбарияти фуқаролар билан учрашиб, уларнинг ишлаган барча маошларини тўлашга ваъда берган”, дейилади расмий билдирувда.
феврал 22, 2023
Расман: Солиқ имтиёзларига қарамай Ўзбекистонда газ қазиб олиш камайган
Давлат статистика агентлигининг билдиришича, 2022 йилда Ўзбекистонда газ қазиб олиш 4 фоизга камайди ва 51, 6 миллиард кубометрни ташкил қилди. Бундан бир йил олдин қазиб олинган газ миқдори 53, 8 миллиард кубометр бўлган эди.
Статистика қўмитасининг ҳисоб-китобича, газ конденсати қазиб олиш 2,8 фоизга (1,29 миллион тонна) камайди, нефть ишлаб чиқариш эса 1,8 фоизга кўпайиб, 787,7 минг тоннани ташкил қилган.
Ҳисоботда Ўзбекистон 2022 йилда 910,9 миллион долларлик газ сотгани таъкидланади. Газнинг асосий қисмини Хитой сотиб олган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Туркманистондан 281,9 миллион долларлик газ импорт қилган.
Озодлик радиоси 2023 йил январида Хитой ўтган йили Ўзбекистондан 1,07 миллиард долларлик газ харид қилганини маълум қилгани тўғрисида хабар берганди. Бу эса Ўзбекистон эълон қилган рақамлардан 159,5 миллион долларга кўпдир.
Бундан ташқариОзодлик радиоси жорий йилнинг куз ва қиш мавсумида Ўзбекистонда юз берган энергетик инқироз ҳақида кўплаб хабарларни ҳамда ўзбек газини оффшордаги ширкатлар воситасида ҳорижга сув текинга пуллангани тўғрисидаги журналистик суриштирувни ҳам эълон қилган.
Айни пайтда Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2022 йилда табиий газ учун солиқ ставкаси 30 фоиздан 10 фоизга, нефть ва газ конденсати учун 20 фоиздан 10 фоизга тушурилгани ва бунинг оқибатида бюджет 538,1 миллиард сўм даромаддан маҳрум бўлганини қайд этган.
Бундан ташқари Ўзбекистоннинг ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича олган солиқлари миқдори ҳам 2022 йилда 12, 2 фоизга ёки, 1, 92 триллион сўмга камайган. Масалан, солиқнинг бу тури бўйича 2021 йилда 15,81 триллион сўм солиқ олинган бўлса, 2022 йилда бу рақам 13,89 триллион сўм бўлди. Ҳолбуки, солиқнинг бу турини тўлайдиган ташкилотлар сони 263 тага кўпайган ва 1904 тадан 2167 тага етган.
феврал 22, 2023
Тошкентда оммавий муштлашувда қатнашган қурувчилар 10-15 суткага қамалди
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 20 февраль куни 30 га яқин қурувчи йигитлар ўртасида оммавий муштлашув содир этилгани тўғрисида “Дарё” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, муштлашув иштирокчиларининг барчаси мазкур ҳудуддаги қурилиш ширкатида ишлайди. Жиззахдан Тошкентга келиб ишлайдиган йигитлар ўзаро жанжаллашиб қолгани ортидан муштлашув содир этилган.
Қурувчилар воқеа жойига етиб келган профилактика инспекторига ҳам қаршилик кўрсатишган. Хабарда муштлашув оқибатида ҳеч ким жиддий жабрланмагани айтилади. Муштлашув иштирокчиларидан 28 киши қўлга олинган.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди қарори билан улардан 2 нафарига 15 суткадан, қолганларига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
феврал 21, 2023
Мирзиёев Сиси билан Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан, Қоҳира, 2023 йил 21 феврали (president.uz фотоси)
Мисрда расмий ташриф билан юрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида мезбон президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан сиёсат, хавфсизлик, савдо ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни тубдан кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва таълим алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича музокаралар ўтказган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Қайд этилишича, учрашув чоғида томонлар коррупцияга, хавфсизлик соҳасидаги замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашишда тажриба алмашишдан, Афғонистонни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканликларини билдиришган.
“Ўзаро инвестициялар жалб қилиш учун қулай шароитлар яратишга келишиб олинди. Икки мамлакат иқтисодиётлари бир-бирини тўлдириб турувчи хусусиятга эга эканидан келиб чиқиб, бешта аниқ йўналишда – газ-кимё, тўқимачилик, электротехника, заргарлик ва фармацевтика тармоқларида ҳамкорлик қилиш чоралари белгилаб олинди”, дейилган хабарномада.
Шунингдек, президентлар мулоқоти чоғида энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистон ва Мисрни боғлаб турган транспорт йўлакларини ривожлантириш, маданий-гуманитар ва диний алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган, хусусан, араб тили мутахассисларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилган. Учрашув якунида Мирзиёев президент Сисини Ўзбекистонга ташриф билан келишни таклиф этган.
Ўзбекистон президентининг Мисрга икки кунлик расмий ташрифи сешанба куни ниҳоясига етади. Аввалроқ икки президент мулоқоти олдидан Ўзбекистон билан Миср ишбилармон доиралари ўртасида умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 20 дан зиёд битим ва шартномалар имзолангани хабар қилинган.
5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari
Result for: 5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari
#TOC Daftar Isi
5-sinf barcha fanlardan elektron darsliklar, 5-sinf darsliklar
5-sinf darsliklarining elektron variantlari
5-sinf darsliklarining elektron variantlari. Ozbek tilida Rus tilida Qoraqalpoq tilida Tojik tilida Turkman tilida Qirgiz tilida
Barcha fanlar darsliklarining elektron variantlari
Barcha fanlardan maktab darsliklari pdf shaklda yuklab oling. Yuklab olish uchun kerakli sinf ustiga bosing marhamat. Amaldagi darsliklar. 1-sinf. 2-sinf. 3-sinf. 4-sinf. 5-sinf. 6-sinf.
Barcha fanlar darsliklarining elektron variantlari.
Boshlangich sinflar uchun elektron darsliklar, kitoblar barcha fanlardan Boshlangich sinflar uchun barcha fanlardan darsliklarning electron variantini yuklab oling. Mazkur darsliklar boshlangich sinfda otiladigan fanlar uchun darslikka bolgan5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari Tarbiya fanidan 1,2,3,4,5,6,7,8,9-sinflar uchun darsliklar
5-sinf | O`qituvchi va o`quvchilar uchun foydali sayt
5-sinf. 5-sinf darsliklarining elektron variantlari. Ozbek tilida Rus tilida Qoraqalpoq tilida Tojik tilida Turkman tilida Qirgiz tilida Qozoq tilida; Adabiyot 1-qism Adabiyot 2-qism: Adabiyot: Adabiyot:
Barcha fanlar darsliklarining elektron variantlari.
2-sinf darsliklarining elektron variantlari 2019-2020 o’quv yiliga mo’ljallangan elektron darsliklar. O’zbekiston Respublikasi hududidagi barcha ixtisoslashtirilgan davlat maktablari va umumta’lim maktablari uchun 2-sinf darsliklari.
5 +sinf informatika darslik
5-sinf darsliklarining elektron varianti. Adabiyot 2007-yil darslik.djvu (5 mb). 5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari Informatika va axborot texnologiyalari 2020-yil darslik.pdf (65 mb). Ingliz tili 2007-yil darslik.djvu (4.6 mb). 5-sinf darsliklarining elektron varianti. Adabiyot 2007-yil darslik.djvu (5 mb). Adabiyot 2011-yil darslik 1-qism.djvu (1.1 mb).
5 sinf +darsliklari pdf
Sizlar uchun 5-sinf darsliklarning elektron shakllarini havola etamiz. Ushbu 5-sinf darsliklarning elekintron pdf shaklini yuklab oling. Yoriqnoma. Darsliklarni yuklab olish uchun kerakli darslik ustiga bir marta bosing va faylni yuklab oling.
7-sinf darsliklarining elektron variantlari
7-sinf darsliklarining elektron variantlari. Ozbek tilida Rus tilida Qoraqalpoq tilida Tojik tilida Turkman tilida Qirgiz tilida
2-sinflar uchun darsliklarning elektron variantlari, 2 sinf
2-sinf darsliklarining elektron variantlari Tavsiya etamiz Barcha fanlardan testlar to’plamini yuklab oling: Abituriyent uchun foydali yangiliklar: Barcha uchun, eng sara hayotiy, chiroyli, tasirli, manoli sherlar toplami: 2019-2020 oquv yiliga moljallangan elektron darsliklar.
5-sinf barcha fanlardan elektron darsliklar WWW.SAVOL-JAVOB.COM
2019-2020 oquv yiliga moljallangan elektron darsliklar. Ozbekiston Respublikasi hududidagi barcha ixtisoslashtirilgan davlat maktablari va umumtalim maktablari uchun 5-sinf darsliklari. Ushbu malumot Xalq talimi vazirligining axborot talim portalidan olindi.
5-sinf informatika darslik
5-sinf darsliklarining elektron varianti. Adabiyot 2007-yil darslik.djvu (5 mb). 5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari Informatika va axborot texnologiyalari 2020-yil darslik.pdf (65 mb). Ingliz tili 2007-yil darslik.djvu (4.6 mb). 5-sinf darsliklarining elektron varianti. Adabiyot 2007-yil darslik.djvu (5 mb). Adabiyot 2011-yil darslik 1-qism.djvu (1.1 mb).
Elekron darsliklar | Hasanboy Rasulov
Feb 13, 2018 Barcha fanlar darsliklarining elektron variantlari Uncategorized Fevral 13, 2018 Hasanboy Rasulov 64 fikr bildirilgan Bercha fanlar darsliklarning elektron variantlari Amaldagi darsliklar 1-sinf 2-sinf 3-sinf 4-sinf 5-sinf 6-sinf 7-sinf 8-sinf 9-sinf 10-sinf 11-sinf 4.1 Article Rating Ko’rildi: 317
6-sinf darsliklarining elektron variantlari
6-sinf darsliklarining elektron variantlari. Ozbek tilida Rus tilida Qoraqalpoq tilida Tojik tilida Turkman tilida Qirgiz tilida
Ingliz tili fanidan maktab darsliklari WWW.SAVOL-JAVOB.COM
Ingliz tili fanidan maktab darsliklari. Ingliz tili fanidan maktab darsliklarining elektron variantlari: Darslik Format Hajmi English 1 darslik English 1 daftar /pdf 27.4 MB 17.1 MB Kids English_2 darslik /pdf 25.5 MB Kids English 2 daftar /pdf 8.1 MB Kids English 3 darslik /pdf 5.9 MB Kids English 3 daftar /pdf 1.85 MB Kids 5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari
9 sinf darslik. 9-sinf darsliklar. 9-sinf maktab darsliklarning
11-sinf darsliklarning elektron shakllari; 5-sinf darsliklarning elektron shakllari; 6-sinf darsliklarning elektron shakllari; 7-sinf darsliklarning elektron shakllari; 8-sinf darsliklarning elektron shakllari; 9-sinf darsliklarning elektron shakllari
11-sinf darsliklarining elektron varianti | Hasanboy Rasulov
Jul 10, 2018 11-sinf Darsliklarining elektron variantlari. Kitoblar O`qituvchilarga. Iyul 10, 2018 Hasanboy Rasulov 154 fikr bildirilgan. 2018-2019 Oquv yili uchun 11-sinflarning elektron dasrliklarini quyidan yuklab olishingiz mumkin. Qolgan fanlar asta sekin chiqishi bilan qoshib boriladi. Fayl nomi.
10-sinf barcha fanlardan yangi va qayta nashr etilgan darsliklar
10-sinf darsliklarining elektron variantlari. Ozbek tilida. Rus tilida. Qoraqalpoq tilida. Tojik tilida. Turkman tilida. Qirgiz tilida. Qozoq tilida. Adabiyot.
1-sinflar uchun barcha fanlardan elektron darsliklar
Barcha uchun, eng sara hayotiy, chiroyli, tasirli, manoli sherlar toplami: 1-sinflar uchun barcha fanlardan elektron darsliklar toplami. 1-sinf darsliklar. darsliklarni yuklab olish uchun kerakli fanni ustiga bosing. Eslatma barcha fanlardan yangi 2021-yil maktab-darsliklari-pdf formatda yuklash uchun BU YERNI bosing.
1-sinf fanlarining elektron darsliklari | Hasanboy Rasulov
2019-2020-oquv yili uchun 1-sinf fanlarining elektron darsliklari. 1-sinf darsliklarining elektron variantlari. Ozbek tilida Rus tilida 5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari 4-sinf 5-sinf 6-sinf 10-sinf 11-sinf 610 qaror Abituriyent attestatsiya audio CD cefr dars ishlanma darslar darslik darsliklar DTM fan oyligi fizika 5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari
eduportal.uz darsliklar 8-sinf
Maktab darsliklari va kitoblar. 1-sinflar.Darslik nomi. Yukab olish. 5 Sinf Darsliklarining Elektron VariantlariYuklab olish. 11,2. 9 -sinflar.Darslik nomi. Yukab olish. 5 Sinf Darsliklarining Elektron VariantlariVeb saytdan olingan ma’lumotlarni boshqa saytlarga qo’yilganda www.sadikov.uz manzili ko’rsatilishini iltimos qilib qolaman. Maktab darsliklari va kitoblar. 1-sinflar.
Iyul 10, 2018Fevral 6, 2019Hasanboy Rasulov 11-sinf Darsliklarining elektron variantlari ga 154 fikr bildirilgan. 2018-2019 Oquv yili uchun 11-sinflarning elektron dasrliklarini quyidan yuklab olishingiz mumkin. Qolgan fanlar asta sekin chiqishi bilan qoshib boriladi. Iyul 10, 2018Fevral 6, 2019Hasanboy Rasulov 11-sinf Darsliklarining elektron variantlari ga 154 fikr 5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari
6 sinf adabiyot 1 +qism pdf skachat besplatno
Bu yil 6-sinfda yanada koproq ijodkorlar bilan tanishasiz, rang-barang asarlarni chuqurroq organasiz. Endi Sizning kongil uyingizga ozbek mumtoz adabiyoti-yu jahon adabiyotidan ham, hozirgi zamon adabiyotidan ham koproq adib-u shoirlar kirib kelishadi. Ularga qalbingizdan keng orin bering, asarlarini5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari
Related Keywords For 5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari
The results of this page are the results of the google search engine, which are displayed using the google api. So for results that violate copyright or intellectual property rights that are felt to be detrimental and want to be removed from the database, please contact us and fill out the form via the following link here.
Qiziqarli malumotlar
5 Sinf Darsliklarining Elektron Variantlari