Yangi darsliklar pdf скачать

Yangi darsliklar pdf скачать

Tasviriy san’at video dars 3

2020-2021 ўқув йили учун қайси дарсликлар қайта ва янгидан нашр этиляпти?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази ҳамкорлигида “KOLORPAK« ва »GREDO PRINT GROUP« МЧЖлари ҳамда »Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйига пресс-тур ташкил этилди.

Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов иштирокчиларга 2020-2021 ўқув йили учун нашр этилаётган дарсликларга киритилган янгиликлар тўғрисида маълумот берди. Журналистларнинг янги чоп этилаётган дарсликлар савияси ва уларнинг аввалги китоблардан фарқли жиҳатлари хусусидаги саволларига жавоб берди.2020-2021 ўқув йили учун режага асосан 1-, 4-, 5-синфларнинг жами 558 номдаги дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиши режалаштирилган. Шундан:

  • 346 номда – умумтаълим мактаблари учун;
  • 160 номда – имконияти чекланган болалар учун;
  • 52 номда – мультимедиа иловалари.

Умумтаълим мактабларнинг 346 номдаги (27,9 млн.) дарсликларнинг 118 номдагиси (34,1%) оригинал макетлар ва 228 номдагиси (65,9%) таржима макетлар ҳисобланади.Дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни нашрга тайёрлашда асосий эътибор мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб беришига қаратилди. Бунинг учун амалиётчи ўқитувчилар ҳамда фан методистлари ҳамда салоҳиятли олимлар томонидан дарсликлар бир неча бор экспертизадан ўтказилди.

Экспертиза хулосалари асосида эса дарсликлар муаллифлари, нашриёт ходимлари ҳамда фан методистлари ҳамкорлигида дарсликлар қайта ишланиб, мазмуни ва иллюстрацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Бугунги кунда қайта нашрга тавсия этилган иллюстрацияси эскириб кетган, ёрқин рангларда бўлмаган, чизилган расмлар ўзининг жозибадорлигини йўқотган дарсликларни такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу йилги чоп этиладиган дарсликлар қайта нашрдаги дарсликлар бўлганлиги сабабли асосий урғу дарсликларнинг мазмуни ва дизайнига қаратилди.

Ҳозирга қадар Республика таълим марказига фойдаланувчиларимиз томонидан 8000 дан ортиқ таклифлар келиб тушди. Дарсликлар юзасидан келиб тушаётган ўринли таклиф ва мулоҳазалар Марказнинг фан методистлари томонидан ўрганиб чиқилиб, дарсликларни даврийлик асосида нашрга тайёрлаш жараёнида инобатга олинмоқда. Дарсликлар юзасидан келиб тушган таклифларга мутахассис ҳамда методистлар томонидан тайёрланган жавоблар фойдаланувчиларга юборилмоқда. Шунингдек, «Дарсликлар муҳокамаси» телеграм каналига жорий йилда янги ва қайта нашр этиладиган дарсликларнинг ПДФ нусхалари босқичма-босқич қўйиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар бу каналимизга 225 дан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Таклифларнинг асосий қисми дарслик мазмуни, бир қисми дарслик дизайни ҳамда дарсликдаги имло хатолар тўғрисида бўлиб, ушбу таклифлар дарсликларни нашрга тайёрлаш жараёнида инобатга олинмоқда.2020-2021 ўқув йилида чоп этиладиган дарсликларга киритилган ўзгаришлар қуйидагилар ҳисобланади. Жорий йилдан 1-9-синфлар учун «Тарбия», 5-, 8-, 9-синфлар учун «Информатика», 4-,5-синфлар учун «Технология», 4-синф «Ўзбек тили»,10-11-синфлар учун «Она тили» ва «Ўзбек тили» ўқитувчилар учун методик қўлланмалар яратилиши асосий янгиликлардан ҳисобланади. Дарсликларни нашрга тайёрлашда биринчи навбатда, ўқувчиларнинг ёши ва психо-физиологик хусусиятлари инобатга олинган ҳолда тайёрланди.

Иккинчидан, дарслик мазмунида мавжуд бўлган такрорланишлар бартараф этилди, халқаро тажрибага суянган ҳолда дарсликнинг дизайни ва фото-иллюстрацияларига ўзгартиришлар киритилди.Яна бир эътиборли ҳолат – фанлар кесимида фанлараро боғлиқлик ҳамда синфлараро узвийлик таъминланди. Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, дарслик ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини яратиш бўйича дарсликлар мазмунига халқаро баҳолаш дастури ўқувчилар ёшига мос тарзда TIMSS, PIRLS талаблари сингдирилди. Энг муҳими, дарсликлар инновацион ёндашув асосида тайёрланди.

Бунда, ўқувчиларда. мантиқий фикрлашга йўналтирилган таълимий ўйинлар, машқлар, масалалар ва топшириқлар амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилди. Қолаверса, 4-, 5-синф Технология ва 5-, 8-, 9-синф Информатика дарсликлари мазмуни ўқувчиларнинг техник қобилиятини ривожлантиришга оид амалий, креатив, мантиқий ёндашувга асосланган топшириқлар билан бойитилди. 5-синф «Она тили», 4-5-синф «Технология» дарсликлари учун илк бор ўқитувчи китоби ва мультимедиа иловалари тайёрланди. Кўзи ожиз ўқувчилар учун чоп этилаётган брайл алифбосидаги дарсликларга бўртма шаклдаги расмлар ва хариталар киритилди.

Илк бор 10 ва 11-синфлар учун 9 номдаги брайл дарсликлари ҳамда кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар учун 4 номдаги янги дарсликлар тайёрланмоқда.Янгиликлардан яна бири дарсликлардаги мавзуларни қўшимча маълумотлар билан бойитиш мақсадида дарсликларга QR-код ўрнатилди. Таълим қардош тилларда олиб бориладиган мактаблар учун 5-синф адабиёт дарсликларига ўзбек ва жаҳон адибларининг ҳаёти ва ижодидан намуналар киритилгани ҳам дарсликлардаги янгилик ҳисобланади. “Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия» фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори билан янги «Тарбия» фани жорий этилди. Янги дарсликнинг аввалгиларидан фарқи нимада? «Тарбия» дарслиги «Одобнома», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» ҳамда «Дунё динлари тарихи» фанларини бирлаштирди.1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилади.

Дарсликларини тайёрлашда Япониянинг «Ахлоқ таълими», Cингапурнинг «Феъл-атвор ва фуқаролик таълими», Буюк Британиянинг «Тафаккур», «Хулқ таълими» фанлари ва дарсликлари яқиндан ўрганилди. Илк маротаба дарсликларда 21-аср кўникмалари деб ном олган «юмшоқ кўникмалар» жорий қилинди. Дарслик орқали ўқувчида билим беришдан ташқари кўникма шакллантирилади. Янги фан дарсликларидаги амалиётга йўналтирилган машғулотлар ва мавзулар ўқувчида муваффақият мотивларини уйғотади. Фаол фуқаролик позицияси шакллантирилади. Ўқув фани моҳияти 50% назарий, 50% амалий асосга қурилган.

«Тарбия» дарсликларида «роле-модель», яъни «намуна келтириш» замонавий педагогик методидан унумли фойдаланилган. Унда миллий ва халқаро миқёсда юксак натижага эришган инсонлар ютуқлари таҳлил қилинади. Инсоннинг келажакда муваффақиятли инсон бўлиш энг аввало тўғри мақсад қўйишга боғлиқ. Дейл Карнеги, Браян Трейси каби машҳур лекторнинг таълимотига кўра, ҳаётда ўз олдига мақсад қўйиш ва унга эришишни ўрганиш ҳам аслида бир фан. «Тарбия» фанининг аҳамиятли жиҳати шуки, у босқичма-босқич болада мақсад қўйиш ва унга интилиш кўникмасини шакллантириб боради.

Yangi darsliklar pdf скачать

Eng yangi elektron resurslar

  • Audio kitob
  • Avtoreferat
  • Badiiy adabiyot
  • Bitiruv malakaviy ishi
  • Boshqa turdagi adabiyotlar
  • Darslik
  • O’quv yoki fan dasturlari
  • Davriy nashrlar
  • Elektron resurs
  • Konferensiya materiallari
  • Kurs ishi
  • Laboratoriya ishi
  • Lug’at
  • Ma’ruzalar matni
  • Magistrlik dissertatsiyasi
  • Maqolalar
  • Masalalar to’plami
  • Monografiya
  • Mustaqil ish
  • O’quv qo’llanma
  • O’quv-uslubiy majmua
  • O’quv-uslubiy qo’llanma
  • Praktikum
  • Prezident asarlari
  • Referat
  • Risola
  • Taqdimot
  • To’plam
  • Ochiq darslar
  • Testlar
  • Amaliy mashg’ulotlar
  • Nazorat savoollari
  • Glassariylar

Banner blok

Top o’quv qo’llanmalar

Английский без акцента тренинг по произношению

Практичнская грамматика английкого языка

Top elektron resurs

AMALIY va BADIIY bezak san‘ati X.X.MURATOV, R.R.JABBAROV

Tasviriy san’at video dars 3

© Copyright © 2021. Raxmatilla Fayziyev || 05.05.2020 UPDATE! -> Theme and More || 05.05.2021 UPDATE! -> OpenLiteSpeed, CentOS, SSD and More 🙂

Yangi darsliklar pdf скачать

Илм-фан дунё бўйлаб тўхтовсиз ривожланиб борар экан, ҳар бир жамият ўз тараққиётини усиз, унинг ютуқларисиз тасаввур эта олмайди. Айни мана шу сабабми, сўнгги йилларда ривожланган давлатлар бюджетидан илм-фанни қўллаб-қувватлашга ажратиладиган маблағлар миқдори йилдан-йилга ортиб бормоқда. Халқаро ЮНEСКО ташкилотининг хабар беришича, бугунга келиб жаҳон бўйича илмий тадқиқотлар учун йилига 1,7 триллион доллар миқдорида маблағ сарфланмоқда, унинг 80 фоизи 10 та мамлакат ҳисобига тўғри келади.

Ривожланган мамлакатларнинг ЯИМ улушида ушбу соҳага маблағ ажратиш фоизи мазкур давлатлардаги ривожланиш кўрсаткичлари билан тўғри пропорционал эканлигига гувоҳ бўламиз.

Жумладан, Корея Республикаси илмий тадқиқотлар учун ЯИМнинг 4,3 фоизини, Исроил 4,2, Япония 3,4, Швейцария 3,2, Германия 2,9, АҚШ 2,7 фоизини сарфламоқда. Табиийки, соҳага киритилаётган активлар ўзининг мевасини бермай қолмаяпти.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам илм-фанга эътибор бир мунча кучайган бўлса-да, лекин жуда кўп муаммолар ҳали-ҳануз ўз ечимини кутиб турибди. Шу ўринда илм-фан соҳасидаги энг муҳим жиҳат — кадрлар масаласига эътибор қаратмай иложимиз йўқ. Боиси, маълум бир илмий доирадаги кадрларнинг салоҳиятини ривожлантирмай туриб, ушбу минтақадаги илм-фаннинг ривожланишига эришиб бўлмайди. Малакали, кучли билимли ва замон билан ҳамнафас кадрларни етиштириш эса худди мана шу йўналишларда қилиниши керак бўлган энг муҳим қадамлардан бири бўлиши даркор. Ўз-ўзидан, бундай кадрларни етиштириб чиқаришда ўрта умумий, ўрта махсус ва олий таълимдаги ўқитиш жараёни билан боғлиқ ҳар бир жиҳат бугунги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиши, талабга жавоб бермайдиган томонлари зудлик билан қайта ислоҳ қилишини шарт.

Ҳар қандай илм соҳасининг эгаси ўз йўналишидаги дастлабки фундаментал билимларни айнан дарсликлардан олади.

Содда қилиб тушунтириладиган бўлса, айни вақтда илм-фан янгиликлари, натижалари, хулосалари жаҳон илм-фанининг норасмий тили ҳисобланган инглиз тилида мураккаб услубда ёритиб борилмоқда, улар билан зудликда танишиб бориш, жаҳон илм-фани билан ҳамнафас бўлиш тадқиқотчилардан ушбу соҳага оид элементар билимларни мукаммал билишни талаб этади. Хўш, бугунги кунда Ўзбекистондаги мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларидаги дарсликлар мана шундай замонавий талабларга жавоб бера оладими? Уларни ўқиб ўзлаштираётган ўқувчи ва талабалар ушбу фанлар, соҳалардан керак бўладиган фундаментал билимларга замон талаблари даражасида эга бўлмоқдами? Мен таълим соҳасининг бир вакили сифатида бу саволларга қониқарсиз ҳолатдамиз, деб жавоб қайтарган бўлар эдим. Фикрларим қуруқ бўлмаслиги учун ўз мутахассислигимдан келиб чиққан ҳолда, биология йўналишидаги дарсликларга эътиборингизни қаратмоқчиман.

Мактабда биология фанидан ўқитиладиган Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган дарсликлар ҳақида умумий қилиб шуни айтиш мумкинки, уларнинг деярли ярмидан кўпи айни бугунги илм-фан нуқтаи назаридан анча эскирган маълумотлар ва тушунчалар билан тўла. Масалан, 7-синф зоология дарслигини олиб қарасангиз, у кейинги 20 йил мобайнида деярли 5-10 фоизга ҳам ўзгармаганлигига гувоҳ бўласиз. Муаммо шундаки, мазкур дарсликдаги кўп рақамлар, кўрсаткичлар жуда эски. Қолаверса дарсликнинг 2017 йилги нашрида берилган айрим ҳайвон турлари систематик жиҳатдан аслида умуман бошқа систематик гуруҳларга киради. Муаллиф эса ҳар тўрт йилда қайта чоп этиладиган дарсликни ақалли тўрт йилда бир маротаба жаҳон илм фани янгиликлари билан бойитмаган, эски кўрсаткичларни янгилари билан алмаштириб кетмаган.

Аниқ мисол келтирадиган бўлсам, болаларимиз бир ҳужайрали хивчинли ҳайвон деб ўрганаётган «волвокс» деб аталган организм олимлар томонидан ўсимлик деб эътироф этилганига яқинда ярим аср бўлади ёки дарсликда ҳали ҳанузгача алоҳида туркум сифатида кўрсатиб келинаётган куракоёқлилар туркумининг ўз мақомини йўқотиб, йиртқич сут эмизувчилар қаторига қўшилганига эса 30 йил бўлади.

Бундай мисоллар шу даражада кўпки, уларнинг барчаси саналса, мақоламиз чўзилиб кетади. Дарсликлардаги бундай камчиликлар фақат зоология дарслиги билан чекланиб қолмайди, улар юқори синф дарсликларида ҳам талайгина топилади.

Энг алам қиладигани, дарсликларимиз учун асос бўлаётган маълумотларнинг аксарияти ҳали-ҳануз Собиқ иттифоқ давридаги китоблар, маълумотлар, дарсликлардан олинмоқда.

Наҳотки, ХХI асрда бутун дунё ўсимлик деяётган организмни биз ҳали ҳануз ҳайвон деб ўргансак? Наҳотки, мактабни битириб чиқаётган ўқувчиларимиз бундан 50 йил олдинги маълумотлар билан қуроллантирилса? Наҳотки, бундай ишга шу даражада масъулиятсизлик билан ёндашиш мумкин бўлса?

Шу ўринда Халқ таълими вазирлигига бу борадаги жиддий эътирозларимни билдириб ўтмоқчиман. Ёш авлодни замонавий илм-фан маълумотлари билан қуроллантириб боришдек масъулиятли ишга панжа ортидан қараш, дарсликларни кучли экспертизадан ўтказилмасдан тасдиқлаш мумкин эмас. Бошқа фанлар мутахассислари ҳам ўз йўналишларидаги мактаб дарсликларида етарлича муаммолар борлигини айтиб бера олишади. Бу ерда мақсад дарсликлардаги камчиликларни топиб, уларнинг муаллифлари ёки вазирликнинг номини қора қилиш эмас, аксинча мунтазам, сурункали давом этиб келаётган беэътиборлик иллатига барҳам беришдан иборат.

Олий таълим тизимида фойдаланиладиган дарсликларнинг аҳволи умумий ўрта таълим тизимидаги ҳолатдан ўн карра ёмон десак, ҳеч муболаға бўлмайди. Айни йўналишдаги мавжуд муаммоларни санаб ўтишга ҳаракат қиламан:

  • олий таълимдаги дарсликлар борасидаги энг катта муаммо бу — ўзбек тилидаги дарсликларнинг етишмаслигидир. Юртимиз олийгоҳларида ўқитиладиган талабаларнинг деярли 90 фоиздан ортиғи айнан ўзбек тилида ўқитилади, лекин асосий фойдаланиладиган дарсликлар мана чорак асрдирки, ҳамон эски совет давридаги адабиётлар бўлиб қолмоқда;
  • ўзбек тилидаги мавжуд дарсликларнинг деярли 90-95 фоизи худди мана шу фандан Собиқ иттифоқ даврида чоп этилган дарсликларнинг таржималари бўлиб, уларнинг аксариятини илмий жиҳатдан деярли яроқсиз деб ҳисобласа ҳам бўлади. Биргина мисол келтириб айтишим мумкинки, ХХI асрнинг охирги ўн йилликларидан бошлаб биология фани инқилобий тарзда ривожланди, турларни аниқлашда қўлланиладиган методлар батамом янгиланди, ўрганиш усуллари қайтадан ишлаб чиқилди, аввал ишониб келинган жуда кўп ҳолатлар сўнгги илмий тадқиқотлар асосида буткул бошқача эканлиги асослантирилди. Лекин булар ҳақида биология йўналишида ўқийдиган талабаларнинг аксарияти деярли хабардор эмас. Уларга биология фанидан сўнгги илмий мақолалар билан танишиш имконияти берилса, уларни ушбу мақолаларнинг 10 фоизини тушунишга ҳам «тиши ўтмайди». Нимага?! Чунки янги маълумотни тушуниш учун зарур бўлган фундаментал билим мавжуд эмас! Ушбу гапларимни мамлакатимиз олий таълими тизимида бакалавр босқичида таҳсил олиб, магистратура ёки PhD даража олгани ривожланган давлатларга ўқишга борган ёшлар жуда яхши тушунадилар. Улар хориж ўқитиш тизимига киришиб кетишга ҳар томонлама қийналадилар, боиси бизда аввало ўқитиш тизими жаҳон стандартларидан анча орқада қолган. Қолаверса, дарсликларимиздан ўрганиладиган билимлар талабаларни замонавий даражада қуроллантира олмайди.
  • нашр йили янги бўлса-да, айрим ўзбек тилида чоп этилган дарсликларнинг ичини варақлар экансиз, уни дарслик дейишга ҳам тилингиз бормайди. Ушбу дарсликларни қайси илмий кенгаш тасдиқдан ўтказар экан, ҳайрон қоласан киши. Мавзуларнинг ўзаро мантиқан боғланмаганлиги, маълумотларнинг бир-бирини инкор қилиш ҳолатлари, ноаниқ таржима туфайли тўмтоқ ҳолатга келиб қолган илмий тушунчалар ҳар қадамда кўзга ташланади.

Албатта, бу борада оламшумул кашфиётлар қилиш шарт эмас, шунчаки ривожланган давлатлар қўллайдиган усуллардан фойдаланиш кифоя қилади деб ўйлайман. Хитой давлати мисолида айтадиган бўлсам, дунё бўйича фанлар юзасидан чоп этилган энг машҳур ва энг янги дарсликлар чоп этилиши биланоқ, бир йилга қолмай хитой тилига соҳа мутахассислари томонидан юқори илмий сифатда таржима қилиниб, бутун олий таълим муассасаларига тарқатилади. Талабалар мана шу дарсликларни ўз она тилларида ўқиб ўрганадилар.

Ўз фани бўйича замонавий илм-фаннинг энг сўнгги фундаментал билимлари билан қуролланган талаба соҳага оид сўнгги чоп этилган илмий мақолаларни ҳам бемалол ўқиб, таҳлил қила олади, фикрини бера олади. Нега биз мана шундай қила олмаймиз? Қандай тўсиқлар мавжуд? Нега Олий таълим вазирлиги мана шундай реал муаммолар билан юзлашишни истамайди?

Шу ўринда яна бир жиҳатни таъкидлаб ўтишни истар эдим, олий таълим муассасаларини сўнгги русумдаги лаборатория, АКТ жиҳозлари билан таъминлашдан аввал (аслида ҳали ундай эмас) уларни сифатли дарсликлар билан таъминлашни ўйлаш керак. Зеро ҳар қандай амалий фаолият асосида кучли назарий билим ётади. Назарий билими етарли бўлмаган, сўнгги фан янгиликлари билан қуролланмаган тадқиқотчидан янгилик, кашфиётлар кутиш ерга уруғ сепмасдан туриб ҳосил кутиш билан баробар. Таълим соҳасидаги мана шундай энг қуйи, энг майда муаммоларга эътибор бермас эканмиз, ҳали бери биздан Нобел мукофоти соҳиб ва соҳибалари чиқмаслиги аниқ.

Балки менинг айнан дарсликлар борасидаги фикрларим, хавотирларим, мулоҳазаларим кимгадир бироз кўпиртирилган бўлиб кўринаётган бўлиши мумкин, лекин тоғнинг тепасидан кўчган мушдек қор парчаси пастга тушгунча юмалаб-юмалаб ҳажман ортиб боради ва тоғ этагига келганда улкан фалокатларга сабаб бўлади. Дарсликлар борасидаги камчиликларимиз ҳам аслида мана шундай. Умид қиламизки, масъул мутасаддилар ушбу муаммоларга ўз вақтида (аслида вақти ўтиб кетганига анча бўлган) эътибор қаратишади.

Qiziqarli malumotlar
Yangi darsliklar pdf скачать