Саъдулла Сиёев (1939)
Саъдулла Сиёев 1939 йил 25 мартда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри яқинидаги Қарноқ қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1957—1962). Тошкент радиосида, «Муштум» ҳажвий журналида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабиёт жамғармасида, республика телевидениесида ишлаган. Саъдулла Сиёев ўз ижодини шеър ёзишдан бошлаган. Унинг дастлабки шеъри 1956 йилда «Қизил Ўзбекистон» газетасида босилади. У шеърлар билан бир қаторда «Қиз боланинг панди» (1963), «Минг бир қилиқ» (1964), «Чархпалак» (1965), «Уйимизга меҳмон келди» (1966) каби ҳикояларини ҳам эълон қилган. Ёзувчининг биринчи ҳикоялар тўплами — «Қасам ичмаган йигит» 1970 йилда чоп этилди. Бу тўпламга унинг лирик ва ҳажвий ҳикоялари киритилган. Шундан сўнг С. Сиёевнинг «Садағанг кетай» (1972), «Тўйлар муборак» (1975), «Ой бориб, омон келинг» (1976), «Оғир вазнли жанжалкаш», «Эркаклар учун эртаклар» каби ҳикоялар тўпламлари босилиб чиқди. Кейинги йилларда унинг қисса ва ҳикоялардан иборат «Ёруғлик» (1986), «Бепарво бўлмоқчиман» (1990), “Ёлғончининг рост гапи” (2010) китоблари ҳамда «Аваз» (1987) романи ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилди. 1993 йилда унинг «Яссавийнинг сўнгги сафари» романининг биринчи китоби, 1997 йилда эса «Ҳақиқат йўли» деб номланган иккинчи китоби чоп қилинди. 2012 йили асар яхлит ҳолда “Аҳмад Яссавий” номи билан чоп этилди. С. Сиёев ҳикоялари рус, қозоқ, қирғиз, тожик тилларига таржима қилинган. Айни чоғда у Михаил Зошченко, Леонид Ленч, Арк. Арканов, Г. Горин каби рус ёзувчиларининг кўплаб ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган.Саъдулла Сиёев (1939)
DO`STLARGA ULASHING:
Саъдулла Сиёев (1939)