Олимжон Холдор (1932)

Олимжон Холдор (1932)

Олимжон Холдор (1932)

DO`STLARGA ULASHING:

olmjonШоир Олимжон Холдор 1932 йил 18 сентябрда Андижон вилояти Булоқбоши туманининг Кулла қишлоғида туғилган. Фарғона Давлат педагогика институтини тугатган. Мактабда ўқитувчи, Андижон радиосида муҳаррир, «Коммунист» ва «Ёш ленинчи» газеталарининг мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Андижон бўлими раҳбари (1968-1983), «Андижоннома» газетасида ишлаган.

Биринчи шеърлар китоби «Армуғон тагида» номи билан 1965 йилда устоз Миртемир таҳрири остида чоп этилди. «Андижон сулуви» (1968), «Кафтимдаги тупроқ» (1970), «Ошиқона» (1972), «Андижон баҳори» (1976), «Субҳидам қўшиқлари» (1977), «Кумуш коса» (1979), «Тўёна-тўёна» (1982), «Ер фарзанди» (1986), «Сенга интиламан» (1986), «Даврани кенгроқ олинг» (1990), «Кўнгил», «Кўз тегмасин» (1992) сингари тўпламлари нашр этилган. Шунингдек, у «Мен—Андижонман», «Андижон самоси», «Келажакдан бир садо», «Субҳидам қўшиқлари», «Роз» каби лиро-эпик асарлар ҳам яратган.

Шоир драматургия соҳасида ҳам қалам тебратиб «Қотил ким?», «Севги афсонаси» каби драмалар яратган.

Олимжон Холдор «Кўнгил» қиссаси, «Аросат» ва «Миркомилбой» романлари муаллифи.

Олимжон Холдор (1932)