Мирзо Ҳўқандий (1880-1943)

Мирзо Ҳўқандий (1880-1943)

Мирзо Ҳўқандий (1880-1943)

DO`STLARGA ULASHING:

Мирзо Ҳўқандий (тахаллуси; асл исм-шарифи Хайруллахон Сайд Носир ўғли Мирзо) (1880, Қўқон — 1943, Тошкент) — шоир ва маърифатпарвар. Қўқон мадрасасида Сулаймонқули Рожийцям адабиёт, ҳуснихат, муаммодан сабоқ олган.

1910 йилда янги усулда мактаб очиб, ўқитувчилик қилган. 1912 йилдан мазкур мактаб қошида «Маърифат» номли кутубхона ва нашриёт ташкил этган. «Туҳфат ул-атфол» («Болалар совғаси»), «Турки аввали илм» («Дарс раҳбари»), «Раҳбари алифбо» каби дарсликларни таржима қилиб, нашр эттирган. «Гулшани Мирзо», «Гулшани хаёл» номли дарсликлар тузган.

Форс тилидан «Мушук ва сичқон» ҳикоясини, Абдураҳмон Жомийнинг «Рисолаи муаммо»сини таржима қилган.

1916 йилда Вайнер матбаасида «Жумбоқ мажмуаси» номли топишмоклар тўпламини нашр эттирган.

Мирзо Ҳўқандий (1880-1943)