2023 йил –қуён йилида бизни нималар кутмоқда
ТАНТАНАЛИ КИЙИМ
Ҳарбий хизматчиларни замонавий, барча талабларга жавоб берадиган ҳарбий кийим русумлари билан таъминлаш Қуролли Кучларимиз таъминотини яхшиланишининг муҳим шартидир. Шу боис давлатимиз раҳбарининг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳарбий кийим русумларининг янги моделлари устида изланишлар олиб борилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълумот беришича, ҳарбий кийим русумларининг намунавий лойиҳалари кенг жамоатчиликнинг муҳокамаси учун эълон қилинмоқда.
Таклиф ва мулоҳазаларингизни қуйидаги манзилларга юборишингиз мумкин:
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси 100-уй. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги моддий-техник таъминот бош бошқармаси буюм таъминот бошқармасига.
Телефонлар: (0371) 269-86-14, 269-86-09, (998 90) 349-29-65 (телеграмм).
Электрон манзил: libos@mudofaa.uz
Сизнинг таклифларингиз ҳар жиҳатдан пухта тайёрланган, мураккаб иқлим шароитларига чидамли бўлган ҳарбий кийимлар ишлаб чиқарилишига асос бўлади.
ТАНТАНАЛИ КИЙИМ
КУНДАЛИК КИЙИМ
2023 йил –қуён йилида бизни нималар кутмоқда?
2023 йил Сув қуёни йили бўлади. Йил жониворининг ранги қора, кўк, оч ва тўқ кўк, ложуварддир. Негаки Венера 2023 йилнинг ҳукмрон сайёраси бўлади. Йил ҳомийси Венера шахсий ҳаётдаги ёқимли ўзгаришларга ҳисса қўшади, умуман кўплаб бурж вакиллари учун бу йил омадли бўлади. Бу йил тинч-хотиржамлиги ва уйғун қизиқарли хусусияти билан ажралиб туради. Чунки йил тимсоли – Қуённинг ўзи ҳам мулойим, юмшоқ, баракали ҳайвондир.
Бундай олдинги “Қуён” мучалидаги йиллар қуйидагилар: 1927, 1939, 1951, 1963, 1975, 1987, 1999, 2011.
2023 йил рамзи – Қора сув қуёни
Келаётган йил энг бахтли йиллардан бўлиши кутилмоқда. У нохуш воқеалардан йироқ. Қуён мучали остидаги йилда ҳаёт ўлчовли ва хотиржам бўлиши кузатилган.
Қуён шовқинли зиёфатларни ёқтирмайди ҳам шинам учрашувларни афзал кўради.
Никоҳ учун 2023 йил жуда қулай, чунки Қуён оилани қадрлайди!
Эсингизда бўлсин, бу йил нима қилсангиз ҳам, мутаносиблик ва қадр-қиммат туйғусини сақлаб қолиш муҳимдир.
- Шунингдек, Қуён йили саёҳат ва янги билимларни ўрганиш учун қулай. Аммо бу борада энг майда масалаларгача ҳисобга олиш зарур.
- Бу йил уй-жой муаммосини ҳал қилиш учун ҳам омадли. Лекин эсингизда бўлсин, сиз Янги йилга ҳеч қандай қарзсиз киришингиз керак. Бу кредитлар, турли тўловларни тўлаш ва, энг муҳими, муносабатларга тегишли.
“Қуён” йилида туғилган бола қандай бўлади?
2023 йил фарзандли бўлиш учун яхши вақт, негаки бу йил Сув қуёни йили. Хитой астрологиясида эса СУВ узоқ умр ва тинчликни англатади, ҚУЁН эса ҳушёрлик, зукколик, эҳтиёткорлик, эпчиллик ва ўзини ҳимоя қилиш тимсоли. Сув қуёни йилида туғилганлар бутун умри давомида омадли бўлишади. “Қуён” хитой астрологиясига кўра, Ой маъбудаси билан чамбарчас боғлиқ.
ҚУЁНЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
- Қуёнлар одатда жуда кўп душманлар бўлишига қарамай (деярли барча йиртқичлар қуёнларни ейишади!) табиатда ўз сергаклиги ва чаққонлиги боис омон қоладилар.
- Қуёнлар 150 хил рангда бўлиши аниқланган!
- Қуён секундига иккита чайнаш ҳаракатини бажаради. Ва у бир неча соат тўхтамасдан чайнаши мумкин. Унинг учун қаттиқ овқатни чайнаш муҳимдир. Акс ҳолда, тишларида муаммолар пайдо бўлади.
- Бу ҳайвонлар 56 км/соат тезликда чопа олади.
- Қуёнларнинг айрим турлари дарахтларга чиқишни ҳам уддалайди.
- Кўпинча қуёнлар гуруҳ бўлиб яшайдилар.
Манзура БАХТИЁР қизи тайёрлади
“Даракчи” газетаси
OLX – доска объявлений №1 в Узбекистане – кийимлар
Однако вы можете найти похожие объявления в этой категории.
- Основные разделы OLX
Основные разделы OLX :
- Ташкентская область (141)
- Хорезмская область (7)
- Сырдарьинская область (2)
- Ферганская область (30)
- Андижанская область (5)
- Джизакская область (1)
- Бухарская область (28)
- Кашкадарьинская область (4)
- Наманганская область (1)
- Навоийская область (15)
- Каракалпакстан (4)
- Самаркандская область (11)
- Сурхандарьинская область (3)
Доска объявлений Узбекистана
Объявления в Узбекистане на OLX.uz, раньше Torg.uz – на нашей интернет-площадке найдется именно то, что искали. Нажав на кнопку “Подать объявление” и заполнив форму, вы сможете легко и быстро разместить частное объявление с фото, подробным описанием о продаваемом товаре, с указанием номера телефона и способа оплаты покупки. Частные объявления на сайте содержат подробную информацию о товаре и продавце: фото, описание, номер телефона и способ оплаты покупки.
На сайте объявлений OLX.uz (ранее Torg) вы сможете купить или продать из рук в руки практически все, что угодно – множество выгодных предложений по темам: недвижимость, работа, транспорт, услуги, купля/продажа бытовой техники, электроники и других новых и б/у товаров. Быстрые покупки и продажи по всему Узбекистану!
OLX – продается все!
Qiziqarli malumotlar
2023 йил –қуён йилида бизни нималар кутмоқда