1-Oktyabr O’qituvchi va Murabbiylar kuni haqida to’liq ma’lumot oling

1-Oktyabr O’qituvchi va Murabbiylar kuni haqida to’liq ma’lumot oling

1-Oktyabr O’qituvchi va Murabbiylar kuni

1 октябрь-“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”

Ўқитувчи, мураббий, устоз. Оддийгина бу сўзлар замирида шунчалик катта маъно ва мазмун борки, уни таърифлаш- га баъзан сўз ҳам ожизлик қилади. Зеро, ҳар қайси инсон ўқитувчининг қўлида савод чиқаради, мураббий ва устоз- дан таълим олади, тарбия топади. Бугун биз бирон касбни эгаллаб, Ватан ва эл корига яраётган эканмиз, аввало, улардан миннатдор бўлишимиз табиий, албатта.

Мамлакатимизда ҳар йили 1 октябрь – ана шундай мўътабар касб эгалари бўлган Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Юртимизда истиқлол йилларида ўқитувчи ва мураббийлик касби томаънода қадр ва эъзоз топди. Бу ҳақда гап борар экан, ўтг ан йиллар давомида шаҳар ва қишлоқларимизда замонавий талаблар асосида бунёд этилган мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежларини, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, ўқув-машғулот ва лаборатория хоналарини ташкил этиш, дарс- лик ва қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш, малакали кадрларни тайёрлаш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишларни айтиб ўтиш ўринли бўлади. Энг муҳими бундай замонавий билим масканларида жонкуярлик ва фидойилик кўрсатаётган ўқитувчи ва мураббийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш бўйича ўзига хос янги тизим жорий этилди. Бу бежиз эмас. Чунки уларнинг меҳнати ана шундай юксак эътибор ва эъзозга муносибдир.

Ҳар йили Ўзбекистонда Устоз ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда. Мактаб ва ўқув муассасаларининг ўқувчилари ҳаётнинг илк билимларини берган устозларга чуқур иззатдадир. Ушбу кунда ўқувчилар миннатдорчилик ила гуллар ва совғалар билан ҳаёт йўлида машаққатли меҳнат учун устозларни табриклайдилар. Ўқитувчи, мураббий, устоз. Оддийгина бу сўзлар замирида шунчалик катта маъно ва мазмун борки, уни таърифлашга баъзан сўз ҳам ожизлик қилади. Зеро, ҳар қайси инсон ўқитувчининг қўлида савод чиқаради, мураббий ва устоздан таълим олади, тарбия топади. Бугун биз бирон касбни эгаллаб, Ватан ва эл корига яраётган эканмиз, аввало, улардан миннатдор бўлишимиз табиий, албатта.

Мамлакатимизда ҳар йили 1 октябрь – ана шундай мўътабар касб эгалари бўлган Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Юртимизда истиқлол йилларида ўқитувчи ва мураббийлик касби том маънода қадр ва эъзоз топди. Бу ҳақда гап борар экан, ўтган йиллар давомида шаҳар ва қишлоқларимизда замонавий талаблар асосида бунёд этилган мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежларини, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, ўқув-машғулот ва лаборатория хоналарини ташкил этиш, дарслик ва қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш, малакали кадрларни тайёрлаш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишларни айтиб ўтиш ўринли бўлади.

Энг муҳими бундай замонавий билим масканларида жонкуярлик ва фидойилик кўрсатаётган ўқитувчи ва мураббийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш бўйича ўзига хос янги тизим жорий этилди. Бу бежиз эмас. Чунки уларнинг меҳнати ана шундай юксак эътибор ва эъзозга муносибдир.

Ёш авлодни теран билимли ва етук мутахассис бўлиб етишишларида уларнинг беминнат хизматлари улкан. Дарҳақиқат, муборак динимиз таълимотлари инсон зотини жаҳолат зулматидан нурли ҳаётга етишишда муҳим омил бўлган улуғ устоз ва мураббийлар хизматларига юқори баҳо беради ва Аллоҳ таолодан уларга улуғ мукофотлар бўлиши башоратини беради.

Президентимизнинг  Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табрикларида таъкидланганидек, ҳақиқатан ҳам кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнати доимо халқимиз томонидан эъзозланиб келган.

Устоз деганда, ҳар кайси инсон кунглида чукур хурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйгулари, шу билан бирга, ҳеч кандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек мехҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот – бу муаллим ва мурраббийлардир.

Malumotlar
1-Oktyabr O’qituvchi va Murabbiylar kuni