📙Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулаллоҳ!
Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлидаги бир коса узумни олиб ундан едилар, бир марта олиб еганларидан кейин бир табассум қилдилар, иккинчи бор олиб еганларидан сўнгра яна жилмайдилар.
У зотни табассумларини кўрган фақир киши хурсандлигидан осмонга учай деди.
Атрофида турган У зотнинг асҳоблари қараб турардилар аммо ҳар галгидек асҳобларига бу сафар узумни улашмадилар ҳатто косадаги узумни ҳар еганда табассум қилиб, охиригача еб тугатдилар.
Фақир киши хурсандлигидан ўзига сиғмай, қайтиб кетди.
Саҳобаи Киромлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга қараб:
– Ё Расулаллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – дедилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга бир табассум қилиб:
«У узумдан бир олгандим жудаям аччиқ экан, сизлар ила шерик бўлсам, бирортангиз у кишини хурсандлигини бузиб қўймоқлигингиздан қўрқдим! дедилар».
Ассолату вассаламу алайка,
ё Расулаллоҳ
Хикоялар
ё Расулаллоҳ!, 📙Нақадар гўзал ахлоқлисиз