🌱Ризқ Аллоҳдан…
Денгиз қаъридаги нола!
Нақл қилишларича, Сулаймон алайҳис салом денгиз соҳилида ўтирган эдилар, тўсатдан буғдой донини кўтариб, денгиз томон ўрмалаётган чумолига кўзлари тушиб қолди.
Сулаймон алайҳис салом уни сув олдига етиб боргунича диққат билан кузатдилар.
Қарасалар, бир қурбақа сувдан бошини чиқариб, оғзини очди, чумоли дарҳол унга кириб олгач, денгизга шўнғиб кетдию соатлаб қолиб кетди.Сулаймон алайҳис салом таажжубланиб, ҳайрон эдилар. Кейин қурбақа сувдан чиқди-да, оғзини очиб, чумолини қирғоққа ташлади, дон эса йўқ эди.
Сулаймон алайҳис салом чумолини чақириб, нима иш қилганини ва қаерда бўлганини сўрадилар. Чумоли айтдики: эй Аллоҳнинг пайғамбари, сиз кўриб турган бу денгиз тубида ичи ковак харсанг тош бўлиб, уни ичида бир сўқир қурт бор. Аллоҳ уни ўша ерга яратиб қўйган, у егулик истаб ташқарига чиқа олмайди. Аллоҳ таоло уни ризқига мени тайинлаб қўйди, мен уни ризқини кўтариб олиб келаман, мана бу қурбақани эса мени кўтариб олиб тушиши ва чиқариб қўйиши учун бўйсундириб қўйди, уни оғзида менга сув зарар қилмайди, қурбақа оғзини тошни тешигига қўяди, мен кириб оламан, қачон ризқни ўша қуртга етказиб бергач, қайтиб қурбақани оғзига чиқиб оламан, у мени денгиздан чиқариб қўяди.
Сулаймон алайҳис салом:
– Уни қандай тасбиҳ айтаётганини эшитдингми? – дедилар.
Чумоли: – ҳа, уни ноласини эшитдим, у айтар еди: “Эй, сув қаърида, тошнинг ичидаги жониворни Ўз ризқидан бебаҳра қилмаган Зот!
Мўмин бандаларингни Ўз раҳматингдан бебаҳра қилма!”, деганини эшитдим, – деди.
Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли
Ислом
🌱Ризқ Аллоҳдан…