Ҳуррем ва султон Сулаймоннинг биз билан замондош бўлган авлодлари
Бир пайтлар уч қитъа ҳукмдори бўлган султон Сулаймон ва рафиқаси Ҳуррем султоннинг авлодлари борми? Улар ҳозир қаерда яшайдилар ва нима иш қиладилар?
Султон Сулаймон ва Ҳурремнинг авлодлари бугунги кунда Туркия, Иордания, Сирия, Миср, Ливан, шунингдек Европа ва АҚШ да яшаб келмоқдалар. Усмонийлар империяси тугатилгандан кейин улар 30 йил давомида қувғинликда яшаганлар.
Осман Эртугрул Османўглу ҳукмрон Усмонийлар инпериясининг охирги шаҳзодаси бўлган. Султон оиласини саройдан қувиб чиқарганларида у 12 ёшда эди. У АҚШ ва Австрияда яшаб юрди, 68 йилдан кейингина усмонийларнинг бош қароргоҳига қайтишга муваффақ бўлди.
Осман Эртугрул Османўглу 2009 йилда ватанида вафот этди. Усмонийлар сулоласининг бошқа авлодлари эса бир-бирлари билан мулоқотда яшаб келмоқдалар. Улар “Муҳташам юз йил” сериали ҳақида ўз фикрларини билдирганлар.
Султон Мурод В нинг авлоди бўлмиш Осман Салоҳиддин Османўглу машҳур сериал ҳақида фикр билдирар экан, ундаги кўпгина сюжетлар ҳақиқатдан анча фарқ қилишини билдириб ўтган. “Бу тарихий ҳужжатли филм эмас – сериалдир. Шунинг учун унда томошабинни қизиқтириш учун уйдирмалар қўшилган. Маълумки султон 46 йил ҳукмронлик қилган. Унинг ҳарбий юришларда босиб ўтган масофаси 48 000 км ни ташкил этади. Табиийки султон бунча йўлни кондиционерли мерседес автомобилида эмас, от устида қийин шароитларда босиб ўтишига тўғри келган ва бунга анча-мунча вақт сарфланган. Шундай экан, Сулаймон ўз ҳарамида бунчалик кўп вақтни ўтказа олмас эди”.
Османнинг ўғли шаҳзода Орхан Мурод ҳозир Англияда яшаб келмоқда, у оилали икки нафар ўғлни ўстирмоқда. Орхан инвестиция компаниясининг эгаси. У ҳам сериал ҳақида ўз фикрини билдирди: “Бу филм туфайли юзлаб инсонлар ўз оилаларининг рўзғорини тебратаяптилар. Бизга филм юоқадими-йўқми, бировнинг нонини тортиб олиб қўйишга ҳаққимиз йўқ”.
Усмонийлар сулоласининг маликаларига келсак, улар сериалга холис баҳо бердилар. Томирларида султонлар қони оқишига қарамасдан, улар аёл бўлганликлари учун сериалда акс эттирилган ҳарам ҳаётини завқ билан томоша қилдилар.
Усмонийлар империясининг энг машҳур аёлларидан бири Роксана Кунтер – Абдул-Ҳамид ИИ нинг авлодидир. Роксана Туркияда спорт янгиликларининг бошловчиси сифатида танилган. Филм ижодкорлари Ҳуррем султон ролини ўйнашни дастлаб мана шу аёлга таклиф қилишган эди, аммо у рад жавобини берган. Унинг фикрича, Мерем Узерли бу вазифани аъло даражада бажарган.
Фотима Нозлишоҳ Османўглу султон хоним – охирги усмоний султон Маҳмуд ВИ нинг набирасидир. У Усмонийлар империясининг парчаланишидан аввал дунёга келган. Унинг бобоси Маҳмуд ВИ тахтдан қулатилган кейин, саройни тарк этиб, мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Фотима Нозлишоҳ ўшанда 4 ёшда эди. 1969 йилда у ўз ватанига қайтишга муваффақ бўлди. 2009 йилда султон хоним сулоланинг энг кекса аъзоси, деб эълон қилинди. Фотима Нозлишоҳ 2012 йилда вафот этди, у Усмонийлар империяси маликаси ҳамда Миср маликаси унвонига, унинг ўғли Аббос Ҳилми эса Миср шаҳзодаси унвонига эга эдилар.
Кизикарли маълумотлар
Ҳуррем ва султон Сулаймоннинг биз билан замондош бўлган авлодлари