Ҳаёт насиҳати узбекча шеър

Ҳаёт насиҳати узбекча шеър

Ҳаёт насиҳати

Индамасанг чиқади бошга
Содда бўлсанг қоларсан тошга
Хурматинг йўқ катта ва ёшга
Бу дунёда яшаш қийиндур
Буни барин пулл қилади ҳал
Камбағалга ёпишар касал
Нола қилма ўзинг нозик сал

Бу дунёда яшаш қийиндур
Яхши яшай десанг маслаҳат
Ўзингни тут ғурурни тоғ қил
Пулинг бўлса қиларсан роҳат
Бу дунёда пул обрўдир бил
Бўйин эгма кимки бўлса ҳам
Мағрур тургин юрак ўлса ҳам
Фақат отанг-онангдур дўстинг
Улар борки тўлар кам-кўстинг.
Бу ҳаётга тушуниб, бўлмас экан ҳеч,
Ой 🌙 ўнбешда ёруғ-у, ўнбешида кеч.
Бу ҳаёт ўйнатиб, кулдираркан гоҳ,
Тўсатдан ғам солиб, йиғлатар ногоҳ.
Керилма! Пулим бор, мен сендан бой деб,
Эртага қолмагин пушаймонлар еб
Керилган бу бошинг эгмасин ҳаёт
Бу дунёда ҳеч кимса эмас барҳаёт.
Бойликка хирс қўйма, бевафодир у
Фақат шайтон сенга дер вафодир у
Умринг охиригача яхшилик улаш
Сўнгги йўлда тобутинг, бўп қолсин талаш.

Шерлар
Ҳаёт насиҳати узбекча шеър