Ҳаётда сизи хафа қилувчилар кўпайса…

Ҳаётда сизи хафа қилувчилар кўпайса…

Ҳаётда сизи хафа қилувчилар кўпайса...
Ҳаётда сизи хафа қилувчилар кўпайса...

…. Ҳаётда сизи хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз…

…. Кечирувчан, раҳмли бўла билинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз…

…. Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…

…. Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз.…

…. Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозори, такаббур бўлиб қолибсиз.

Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..

…. Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…

…. Лавозимингиз ошдими, билинг, теварагингизда лаганбардорлар кўпайди. Диққат қилинг, бундай ёлгон «дўст»ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг.

Афоризмлар
Ҳаётда сизи хафа қилувчилар кўпайса…