Ҳар соҳадан бир шингил: Турли туман қизиқарли фактлар
Айтишларига қараганда инсон очликка 2 ой чидаши мумкин. Америкалик Чарлз МcНаб 123 кун овқациз яшаб жаҳон рекордини ўрнатган. У шу кунлар давомида фақат сув ва қаҳва ичган. Қуйида яна шу каби қизиқарли фактларимиздан бир қанчасини сиз учун жамладик. Марҳамат, улар билан танишиб чиқинг!
Илк шарикли ручкалар учувчилар учун яратилган.
Олимларнинг айтишига қараганда ёлғизлик одамни ҳудбинга айлантирар экан.
Дунёдаги энг оғир пиёз 2011-йилда Англияда, Пит Глейзбурк томонидан етиштирилган. Унинг вазни 8 кг 150 граммга тенг.
Кўзойнаклар кўзларни қуёшдан ҳимоя қилиш учун яратилган деб ўйлайсизми? Бироқ ундай эмас. Хитойликлар илк кўзойнакларни судялар учун яратганлар. Қора линзалар суд жараёни, ундаги тортишувлар чоғида ҳакамнинг эмоцияларини беркитиш учун мўлжалланган эди.
Идеал тозалик аллергия ривожланиш эҳтимолини яратади.
Бўри ўзидан кучли бўлган рақибга қарши жангга кирадиган ягона жонзотдир.
“Ламборгҳини” компанияси дастлаб тракторларни ишлаб чиқарган.
Кизай — дунёдаги ягона жигарранг панда. Унинг оғирлиги 100 кгга яқин. У кунига ўртача 20 кг бамбук истеъмол қилади.
Болалар кунига ўртача 400 марта, катталар кунига 15 марта кулишади.
Севгиси рад этилган ошиқларнинг 40%и клиник депрессияга тушадилар.
Ҳар беш кишининг иккитаси ўзининг биринчи муҳаббати билан турмуш қуради.
Ҳожатхонадан чиққандан кейин аёлларнинг 90%и, эркакларнинг эса 75 %и қўлларини ювишади. Қолганлар эса…
Ҳар 5 йилда аёл ўзининг бўйига тенг келадиган миқдорда лаб бўёғини ишлатади.
Ўрта ҳисобда энг бўйи паст одамлар японияликларга тўгри келади.
Инглизлар чойни бошқа ҳар қандай мамлакат аҳолисига қараганда кўпроқ ичишади. Масалан, америкаликларга нисбатан йигирма баравар кўпроқ истеъмол қилишади.
Россияни Европа ва Осиё қисмларига ажратадиган Урал тоғлари дунёдаги энг қадимги тоғлар ҳисобланади.
Инсон ўртача 7 сонияда уйқуга кетади.
Сиз ўз туғилган кунингизни дунёдаги деярли 20 миллион одам билан баҳам кўрасиз.
Ўртача олиб айтганда аёлларда ИҚ эркакларга қараганда юқори.
Уй бекаси уй шароитида кунига ўртача 11 километр юради.
Дунё аҳолисининг чорак қисми Хитойда истиқомат қилади.
Кўк кўзли одамлар зулматда яхшироқ кўришади.
Ўртача, киши овқатланиш учун тахминан беш йил сарфлайди.
Дунёдаги энг кенг тарқалган исм бу Муҳаммад.
Кенияда аҳолининг ярмидан кўпи 15 ёшгача бўлганларни ташкил этади.
Ўғил болалар кун давомида, қизларнинг кўпи тунда туғилади.
Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ ва баландроқ кулишади.
Эркаклар аёлларга қараганда 40% кўпроқ тер ишлаб чиқарадилар.
Ҳар қандай вақтда, Ердаги одамларнинг 0,7%и сархуш бўлади.
Киши кун мобайнида ўртача 18000 та қадам босади.
100 ёшдан ошган инсонларнинг 80%ни аёллар ташкил қилади.
Эгизакларнинг бармоқ излари ҳар ҳил бўлади.
Америкаликларнинг қирқ фоизи тиш шифокорига ҳеч қачон мурожат этишмаган.
Эскимослар ҳеч қачон хавфли деб ҳисоблаган нарсани қилмайдилар.
Ерда ҳар уч сонияда бола дунёга келади.
Баҳорда, болалар йилнинг бошқа вақтларига қараганда тезроқ ўсадилар.
Кўкрак сути билан боқиладиган болалар сунъий озиқлантиришда ўсган болаларга қараганда озғинроқ бўлиб ўсади.
Москва — миллиардерлар сони бўйича дунёдаги етакчи шаҳар, шунинг учун у дунёдаги энг қиммат шаҳар мақомига эга.
Америкаликлар болалар овқатига қараганда мушукларнинг овқатига кўпроқ пул сарфлашади.
Чарлз Осборн исмли бир киши олтмиш тўққиз йил давомида тинмай ҳиқичоқ тутган ҳолда юрган.
Оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган катта ёшли одам кунига 4 литр тер чиқаради.
Аёлларнинг 90%и универмагга кириши билан ўнгга юришади.
Ҳар ойда дунёда 2500 оналар янги туғилган чақалоқларини ташлаб кетишади.
АҚШда энг хавфли касб — бу Аляскада қисқичбақалар тутишдир.
Аёлларнинг йигирма тўққиз фоизи умр йўлдош танлашдан кўра поябзал танлашга кўпроқ вақт сарфлашади.
Мона Лизанинг қошлари йўқ. Флоренциядаги Уйғониш даврида модаистлар қошларини қириб ташлашган.
Уйни тезроқ ва қимматроқ сотиш учун уни сариқ рангда бўяш кифоя.
Ўйинчоқ ё-ё 16-асрда Филиппинда қурол сифатида пайдо бўлган.
Шветсарияда мактаб ўқитувчисининг иш ҳақи йилига 33000 АҚШ долларидан бошланади.
Ҳар куни эркакларнинг 70% ва аёлларнинг 57% душ қабул қилишади.
Кизикарли маълумотлар
Ҳар соҳадан бир шингил: Турли туман қизиқарли фактлар