Ҳамид Зиёев (1923-2015) to’liq malumot oling

Ҳамид Зиёев (1923-2015) to’liq malumot oling

Ҳамид Зиёев (1923-2015)

Ҳамид Зиёев (1923.15.6, Тошкент — 2015) — тарихчи олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), тарих фанлари доктори, профессор (1968), Тошкент педагогика институтининг тарих факультетини тугатган (1946).

Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институти илмий ходими (1950—63), янги тарих шўъбаси мудири (1964—65), илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (1965—85). 1996 й.дан Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтида етакчи илмий ходим.

Ҳамид Зиёевнинг илмий ишлари Ўрта Осиё, Россия ва Шарқий Туркистон тарихи, 14—20-асрлардаги Ўзбекистон тарихини ўрганишга оид. Ҳамид Зиёев Туркистон мустамлака даври тарихи муаммолари билан боғлиқ тадқиқотлар олиб борган.

“Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш (18—20-аср бошлари)” (1998), “Истиқлол маънавият негизи” (1999), “Тарих — ўтмиш ва келажак” (2000), “Ўзбекистон мустақиллиги учун курашларнинг тарихи” (2001) каби китоблари чоп этилган.

«Жасорат» медали билан мукофотланган (1994).

Biografiya
Ҳамид Зиёев (1923-2015)