Ҳамза ибн Абдул Мутталиб
«Аллоҳнинг арслони ва мужоҳидлар саййиди»
Макка аҳли саъй-ҳаракат, меҳнат, ибодат ва лағв − беҳудага толиб- тошган кундан кейин кечаси чуқур уйқуга тушган. Қурайшликлар тўшаклари устида у ёқ- буёқларига ағдарилиб уҳлаб ётибдилар… Фақатгина улардан бир инсон ёнбошини тўшагидан узоқда тутиб, бедор бўлмоқда. У кечаси уйқуга барвақт ётиб, бир-икки соат ором олгач, буюк завқ ва шавқ билан ўрнидан сакраб турарди. Чунки у Аллоҳ таоло билан аҳдлашганди. Бас, у ҳужрасидаги ибодат қиладиган жойига бориб, роббисига муножот ва дуо қиларди. Ҳар қачон астойдил дуо билан тавба-тазарру қилиб йиғлаётган шовқинини эшитиб уйғонган аҳли унга раҳми келиб, ўз нафсини бу қадар қийнамасдан уйқу орқали ором олишга чақирганда кўзларида ёш билан унга :«Эй Ҳадижа, уҳлайдиган давр ўтди!», деб жавоб берарди.
Бу инсон даъватини эндигина бошлаб, сўзларини бошқаларга маҳфий равишда, пичирлаб гапиришига қарамай, Қурайш аҳлига уйқу бермай уларни безовта қила бошлади. У Зотга иймон келтирганлар ҳали жуда озчиликни ташкил қиларди. Иймон келтирган мўминлардан ташқари, унга нисбатан ҳурмат ва муҳаббатни қалбида кўтариб ,ҳали иймон келтиришга улгурмаган инсонлар ҳам бор эди. Бу инсонларнинг қалблари у Зотга иймон келтириб, унинг муборак карвонида сайр қилишга завқ-шавқ билан тўлиб тошган эди. Жамият ва урф-одатларнинг услуби, ота-боболаридан мерос қолган динларига тақлид қилиш босими, ғарб ва шарқ орасидан чиқаётган нидолар туфайли иккиланишдан ўзга нарса уларни иймон келтиришдан тўсмасди. Шундай инсонлардан бири Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламнинг амакилари ва эмикдош биродарлари бўлмиш Ҳамза ибн Абдул Мутталиб эди. Ҳамза жиянинг улуғ ва комил инсон эканлигини ҳамда унинг ишининг ҳақиқатини ва гўзал ҳислатларини жуда яҳши билар эди.
У жиянини фақатгина амаки сифатида эмас, балки биродари ва дўсти сифатида танир эди. Чуни у Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам билан бир уруғдан бўлиб ёшлари ҳам бир- бирига яқин, бирга ўсиб, бирга ўйнаб, бирга биродар тутиниб, энг аввалдан қадамма- қадам юриб улғайган эдилар. Гарчи ёшликда бир ҳил йўлда бўлган бўлсалар-да, улғайгач, Ҳамза ўз тенгқурлари билан дунёнинг яҳшиликларидан фойдаланишда рақобатлашиб, Макка ва Қурайш зодагоналри орасидаги ўз обрў-эътиборини ошириш йўлини танлади. Аммо Муҳаммад саллаллаҳу алайҳи вассаллам эса Аллоҳнинг йўлини унга ёритиб бераётган нурини ибодат билан зиёда қилиш ҳамда уни чуқур тафаккурга чўмдириб, ҳаётнинг ғавғоларидан йироқ қилаётган қалбининг тубидан чиқаётган нидо ҳақида ўйлаб, ҳақиқат билан кўришишга тайёргарлик кўрар эдилар. Иккисининг танлаган йўллари ҳар ҳил бўлишига қарамай, Ҳамза ўзининг жияни ва тенгқури бўлган Расулуллоҳнинг барча комил фазилатларини бир зум ҳам унутмаган эди. Албатта, бу каби комил фазилатлар ва гўзал аҳлоқлар эгаси барча инсонлар қалбларида юксак мақомга эга бўлиб, унинг буюк истиқболи учун ойдин ва равшан сурат чизиб берди.
Бир куни эрта тонгда Ҳамза одатдагидек кўчага чиқди. Каъбанинг ёнига келиб, у ерда Қурайш бошлиқлари ва саййидларидан бир гуруиҳини кўриб қолди. Улар билан бирга ўтириб, нима ҳақида суҳбатлашаётганларига қулоқ тутди. Улар Муҳаммада соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида гаплашаётган эдилар. Ҳамза қараса, улар биринчи бор жиянининг даъвати ҳақида хавотирга тушиб гапиришар ҳамда сўзларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан аччиқланиш, ғазаб ва ҳасадга урғу беришаётганини билдиришар эди. Муҳаммаднинг даъватига илгари бу қадар эътиборлари йўқлигини ва бефарқ эканликларини изҳор қилгандай бўлар эдилар. Аммо бугунчи? Юзларида хавотир мавж уриб, ғазаб билан гўё у Зотни ғажигудай сўзламоқдалар!!! Ҳамза уларнининг сўзларини эшитиб узоқ кулди, сўнгра уларни ҳаддан зиёд ошириб, ёмон гумон қилишда айблади. Абу Жаҳл ўрнидан туриб ўтирганларга деди:«Албатта, Ҳамза Муҳаммад даъват қилаётган нарсанинг ҳабарини ҳаммадан кўра яҳшироқ билади, лекин у буни енгил санаб, ҳатто Қурайш уйқуга кетиб, сўнгра тонгда уйғонганида ҳамма ер расво бўлиб, жиянининг иши ғолиб бўлишини истайди».Мушриклар бир-бирларига ҳайқириб ва дўқ-пўписа қилиб суҳбатларини давом эттиришарди… Ҳамза эса бир табассум қилиб, бир жаҳли чиқар эди. Ҳамма тарқаб, уй- уйига жўнаб кетгач, Ҳамза бошини янги фикрлар ва хавотирлар билан оғирлаштириб ўзи билан ўзи баҳслашиб, жиянининг даъвати ҳусусида ўйлай бошлади. Кунлар кетидан кунлар ўтиб, Қурайшнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган даъватлари атрофидаги ҳайқириқ ва хавотирлари янада зиёда бўлди. Сўнгра бу хавотирлар жанжалга айланди.
Ҳамза эса бу воқеаларни узоқдан кузатиб турди. Жиянининг сабот билан туриши Ҳамзани ҳайратга сола бошлади. Чунки у Зотнинг ўз иймони ва даъвати йўлидаги фидойилиги барча Қурайш учун илгари кўрилмаган янгилик эди. Агарда ўша кунларда бирор бир шак Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ростгўйликлари ва буюк фазилатлари ҳусусида бирон инсонни шубҳага сола олса, бу шак Ҳамзанинг қалби ва хаёлига сира йўл топа олмас эди. Ҳамза Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни гўдаклигидан то улғайгунча инсонлар орасида энг яхши билувчи зот эди. У жиянини ҳудди ўзини танигандек, балки ундан-да зиёда танир эди. Икковлари бирга ҳаётга келганларидан бошлаб, то бирга ўсиб-улғайгунларигача Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти қуёшнинг нури каби покиза эди!!! Ҳамза мана шу покиза ҳаётдан етган бирор шубҳани эслай оламйди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг бирор кишига ғазаб қилганларини ёки бировдан тама қилганларини кўрмаган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишдан ўзини четга олиши мумкин эмас эди. Бас, Ҳамза тез кунда Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васалламга иймон келтиришни қалбига тугиб қўйди. Ўша кун етиб келди…. Ҳамза камонини елкасига осган ҳолда, севимли машғулоти бўлмиш овчилик қилиш учун саҳрога томон юзланиб уйидан чиқди. У овчилик бобида ниҳоятда моҳир эди. Севимли машғулотини тугатиб, ўлжаси билан уйига қайтаётганида, одатига кўра тавоф қилиш учун Каъба томон йўл олди. Каъбага бир оз қолганда Абдуллоҳ ибн Шудъон ходимаси унга йўлиқди. Ходима Ҳамзани кўрибоқ деди: «Эй Абу Умора, агарда жиянинг Муҳаммадга хозиргина Абу Ҳакам ибн Ҳишомдан етган озорни кўрганингда эди. Уни Каъба ёнида кўриб қолиб, сўкиб ҳақоратлаб қаттиқ озор беришди.» Сўнгра Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай озор берганини бирма-бир тушинтира кетди. Ҳамза унинг сўзини диққат билан тинглади, бироз сукут сақлаб, сўнгра камонини олиб елкасига осди. Кейин тез ва шаҳдам қадамлар ташлаб, Абу Жаҳлни учратиб қолиш мақсадида Каъба томон юриб кетди. Агар Каъба ёнида уни учрата олмаса, албатта, бошқа ерларни қидириб уни топишга аҳд қилди.
Бироқ Каъбага етгач, Абу Жаҳл бир гуруҳ Қурайш зодагонлари орасида ўтирганига кўзи тушди. Ҳамза ўзини босган ҳолда Абу Жаҳлнинг ёнига келиб, камони билан уни бошига бир туширди. Абу Жаҳлнинг боши яраланиб қонаб кетди. Ўтирганлар даҳшатдан ўзларига келмасларидан илгари Ҳамза Абу Жаҳлга қарата қичқирди: «Муҳаммадни ҳақорат қилдингми? Билгинки, мен ҳам унинг динидаман. У айтган сўзни мен ҳам айтаман. Агар қодир бўлсанг, менга жавоб қайтар». Ўтирганлар барчалари бошлиқлари устига тушган хорликни ва унинг бошидан оқаётган қонни бир лаҳзага унутиб қўйишди. Уларни устиларига яшиндан тушган Ҳамзанинг сўзлари машғул қилиб қўйди. Бу шундай сўзлар эдики, улар орқали Ҳамза Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динига кириб, у айтаётган сўзни айтишини билдирди. −Ҳамза Исломни қабул қилдими?! −Қурайшнинг энг бақувват ва улуғ йигити-я?! Бу Қурайш устига тушган катта бир ҳалокат эдики, уни қайтаришга қодир эмасдилар. Ҳамзанинг Исломни қабул қилиши, сара инсонларнинг кўпчилигини тез кунда Ислом томонга бошлаши мумкин. Бу билан Муҳаммад ўз атрофига тез орада кучига куч қўшадиган, даъватини қувватлайдиган куч ва қувватни топиши мумкин. Натижада қурайшликлар кунлардан бир куни ўз бут-санамларини парчалаб ташлаётганнинг шовқинини эшитиб уйғонади!!! Ҳа, албатта, Ҳамза иймон келтирди. Ва Қурайш бошлиқларига ҳафсаласини пир қилган мушрик жамоатни тарк қилиб, қалбини Исломга бағишлаганини эълон қилди. Абу Жаҳл ёрилган бошидан оқаётган қонни артиш билан машғул бўлиб турган пайтда Ҳамза камонини елкасига осиб, шаҳдам қадамлар ташлаб уйи томон равона бўлди. Ҳамза теран ақл ва юксак қалб соҳиби ҳам эди. Уйига қайтгач, куннинг ғавғоларидан фориғ бўлиб, фикр қилиш учун ўтирди. Ҳозиргина бўлиб ўтган ҳодиса ҳеч ҳам кўз ўнгидан кетмасди. Ўз Исломини қандай қилиб ва қачон эълон қилди …?! Дарҳақиқат, у ўз Исломини ғазаб ва нафратга тўлиб, қизишган лаҳзаларда эълон қилди. Жияни бирор ёрдамчи тополмай ҳақорат қилиниб, зулмланганлигига ғазаб қилиб, бани Ҳошимнинг шарафини ҳимоя қилган ҳолда, Абу Жаҳлнинг бошини ёриб унинг юзига Исломни қабул қилганини очиқ- ойдин эълон қилди. Лекин инсон учун асрлар давомида амал қилиниб келган ота-боболарининг динини тарк қилиб, ҳақиқатини оз билган ва таълимотини ўрганиб чиқмаган динни қабул қилишнинг энг тўғри йўли шу бўла оладими? Ҳақиқат шуки, Ҳамза Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ростгўйликлари ва ниятларининг поклигига заррача ҳам шубҳа қилмас эди. Бироқ киши бутун фарзлари ва масъулиятлари билан янги динни ғазабга тўлган ҳолда қабул қилиши мумкинми? Бас, Ҳамза тафаккур қила бошлади…. Орадан бир неча кунлар ўтди. Аммо Ҳамза на кундузи ва на кечаси тинч ором олар эди.
Шундай қилиб, Ҳамза Ислом ҳақиқатига етишиш учун ота-боболаридан қолган эски дин билан янги динни таққослаб тарозуга солиб, ақлини бир оз ишлатиб кўрган эди, ҳатто нафсига ота-боболаридан мерос қолган динга фитрий хоҳиш ва ҳар бир янги синалмаган нарсадан фитрий қўрқув ҳосил бўлди. Унинг хаёлидан Кааба оли ҳалар ва бут санамлар ва ота-боболаридан қолган дин ва унинг натижасида қурайш аҳли ва бутун Маккага келган обрў-эътибор ўта бошлади. Дарҳақиқат, унинг қалбида жияни байроғинин кўтарган бу янги даъватга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром чексиз эди. Аммо агар унга мана шу даъватга иймон келтириб, унга эргашиб ва уни ҳимоя қилиш тақдир қилинган бўлса, бу динга киришнинг энг муносиб вақти қачон бўлиши мумкин? Ғазаб ва нафратга тўлиб тошган лаҳзалардами ёки ақлини ишлатиб чуқур фикр юргизган вақтдами? Шундай қилиб, қалбининг тўғрилиги ва фикрининг поклиги унинг бу иш ҳусусида янгитдан, чуқур ва нозик равишда фикр қилишга чорлади. Ҳамза таажжуб қилдики, қандай қилиб инсон бу қадар ос онлик ва тезлик билан ота-бобосининг динини тарк қилиши мумкин. Ва қилиб қўйган ишига надомат чекди. Лекин яна ўзига келиб ақлига мурожаат қила бошлади. Қараса, ҳаққа етишишга ақлнинг ўзи кифоя қилмас экан. Сўнгра у Каъбанинг ёнига бориб, кўзларини самога қаратган ҳолда унга ҳидоят йўлини кўрсатишлиги учун Аллоҳ таолога ёлвориб тазарру билан дуо қила бошлади. Келинг, унинг ўзига қулоқ тута қолайлик, у бизга қолган воқеалардан ҳикоя қилиб бера қолсин: «Сўнгра қавмим ва ота-бобомнинг динини тарк қилганимга мени надомат тутди, пушаймин бўлганлигимдан кечаси билан уйқум келмади, сўнгра Каъбага бориб Аллоҳнинг қалбимдаги шак-шубҳани кетказиб, уни ҳақ томонга буришини ёлбориб сўрадим. Бас, Аллоҳ менинг дуоларимни ижобат қилиб қалбимни иймон ва яқин билан тўлдирди. Эртаси куни Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, барча бўлиб ўтган ишларни у Зотга сўзлаб бердим. Бас, у жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан қалбимни динида собит қилишини сўраб дуо қилдилар.» Шундай равишда Ҳамза розияллоҳу анҳу Ислом динини қабул қилди. Аллоҳ таоло Ҳамза розияллоҳу анҳу билан Исломни азиз қилди. Укучли ғурур билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у Зотнинг заиф асҳобларини ҳимоя қила бошлади. Абу Жаҳл Ҳамзани мууслмонлар сафида кўргач, урушдан қочишнинг ҳеч ҳам чораси йўқлигини тушуниб етди. Сўнгра Қурайш мушрикларини Расулуллоҳ билан у кишининг асҳобларига азиятлар етказишга гижгижлай бошлади. Албатта, табиийки, Ҳамза мусулмонларга етадиган барча азиятларни қайтара олмасди, лекин шунга қарамай, унинг исломи мусулмонлар учун ҳимоя ва қалқон бўлди. Шунингдек, Ҳамза розияллоҳу анҳу сўнгра Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳуларнинг Ислом динини қабул қилишлари туфайли кўпгина қабилалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб Исломни қабул қилишлари учун туртки бўлди.
Ҳамза розияллоҳу анҳу иймон келтрриганларидан кейин бутун куч қуватини ва ҳаётини Аллоҳ ва унинг динига бағишлади. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни «Аллоҳ ва Расулининг арслони», деган буюк ном билан мукофотладилар. Мусулмонлар душман билан тўқнашган биринчи жангда Ҳамза қўшиннинг амири вазифасини бажарган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга тутқазган байроқнинг илк соҳиби ҳам Ҳамза розияллоҳу анҳу эди. Икки қўшин тўқнашган Бадр жангида Аллоҳ ва Расулининг арслони буюк жасоратларни кўрсатди. Мағлубиятдан аламда бўлган Қурайш қўшинлариннги қолдиқлари Бадрдан Маккага қайтишди. Абу Суфён ҳам бошини эгиб қалбида қўрқув билан Маккага кириб келди. Чунки у жанг майдонида Қурайш бошлиқларининг энг улуғларидан бўлмиш Абу Жаҳл, Утба ибн Робиа, Шайба ибн Робиа, Умайя ибн Ҳалаф, Уқба ибн аби Муайт, Асвад ибн Абдул Асад, Ал Маҳзумий, Валид ибн Утба, Назр ибн Холис, Ос ибн Сайид, Тама ибн Ади ва ўнлаб қурайшнинг довюрак йигитларини қолдириб келаётган эди. Қурайш бу мағлубиятни осонлик билан қабул қила олмай, қайтадан ўч олиш учун бутун куч қуввати ва мол мулкини тўплаб мусулмонларга қарши уруш қилишга тайёргарлик кўрди. Қурайш Абу Суфён бошчилигида бутуб уруғ аймоғлари ва араб қабилалари орасидаги дўсталрини йиғиб Уҳудга етиб келди. Қурайшнинг бошлиқлари бу жангда икки кишини нишон қилиб олишган эди. Улар Росули акрам саллаллаҳу алайҳи wасаллам ва Ҳамза родаиаллоҳу анҳу эди.
Ҳа албатта! Уларнинг урушга чиқишдан илгари маҳфий суҳбатларини эшитган киши, Ҳамза Рсулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи wасалламдан кейин бу жангдаги асосий мўлжал эканлигини осонгина билиб олиш мумкин эди. Мушриклар урушга чиқишларидан аввал Ҳамзани ўлдириш учун бир кишини танладилар. У Ҳабаший қул бўлиб, найза отиш бобида юксак маҳорат эгаси эди. Улар бу ҳабаший қулнинг жандаги вазифаси фақатгина Ҳамзани “овлаб”найзаси билан уни қатл қилишидан иборатлигини уқтириб , урушнинг тақдирининг қандай ривож олишига қарамай ўз вазифасидан сира оғишмаслигини буюрдилар. Унга бунинг эвазига жуда улуғ мукофот, яъни озоздликни ваъда қилдилар. Бу кишининг исми ваҳший бўлиб, Жубайр ибн Мутъамнинг қули эди. Жубайрнинг амакиси Бадр куни ҳалок бўлганди. Жубайр қулига деди: Одамлар билан жангга чиқ, агар Ҳамзани қатл қилсанг, озод бўласан! Сонгра мушриклар Ваҳшийни ўзларининг асосий нишонларидан бири болган Ҳамзани даф қилиш учун копроқ гиж гижлаш учун, уни Абу Суфённинг ҳатини Ҳинд бинту Утбага топширишди. Ҳинд Бадр жангида отаси акаси ва ўғлини йўқотган эди. Унга: Ҳамза шуларнинг баъзиларини ўлдириб баъзиларини эса ўлдиришга кўмаклашган, деб ҳабар беришганди. Шуинг учун Қурайш эркак ва аёлларини копчилги бу урушга чиқишга ҳорис болъдилар. Уларнинг асосий мақсадлари, гарчи бу ҳатарли ишнинг қиймати ҳар қанча бўлмасин, Ҳамзани қатл қилиш эди. Ҳинд жангга чиқишдан бир неча кун илгари бутун юмушларини йиғиштириб, фақатгина ваҳшийнинг қалбини Ҳамзага нисбатан адоват ва ғазабга тўлдириш билан машғул бўлди. У ваҳшийлиги ўзи эга бўлган барча зеб зойнат, дуру гавҳарларини қўлига тутган ҳолда, деди: “Агар Ҳамзани қатл қилсанг мана буларнинг ҳаммаси сеники деб ваъда қилди. Ваҳший бу зеб зийнатларни кўриб сўлакалри оққан ҳолда, озодлигини қўлга киритиб қайтиб қул бўлмаслиги ва Қурайш бошлиғИ аёлининг бўйнини безатиб турган зеб зийнат ва дуру гавҳарларга эга бўлган ҳолда чиқадиган бу жангни ҳаёлидан ўтқазиб, уни муштоқлик билан кута бошлади. Демак мушрикларнинг маҳфий келишувлари ва бутун жангнинг асосий мақсади очиқ ойдин шаклда Ҳамзани ўлдиришдан иборат экан. Уҳуд ғазоти ҳам етиб келди. Икки қўшин бир бири билан тўқнашди. Ҳамза родиаллоҳу анҳу жанг майдононинг ўртасида турар, уруш либосларини кийиб, кўкисга ҳар доимфгидек туяқуш патини тақиб олган эди. У мардлик билан жанг қилиб, рўпарасидан чиққан мушрикларни бирин кетин ер тишлатарди.
Мусулмонлар ҳам барчалари ҳужумга ўтиб, мушриклар эса мағлуб бўлиб, ортларига қочиб, чекина бошлаганларидан гўё ғалаба нусрат жуда яқиндайбўлиб кўрина бошлади. Агарда тоғнинг тепасида турган камончилар ғаниматлар илинжида жойларини тарк этиб, пастга тушиб бунинг оқибатида пистирмада турган мушриклар қўшинга тоғнинг ортидан ҳужумга ўтишга имконият пайдо ъилиб бермаганларида, шубҳасиз Уҳуд ғазоти фақатгина Қурайшнинг эркагу аёллари учун эмас, балки унинг отларию туяларининг ҳам қабристонига айланган бўлар эди. Мусулмонлар ғафлатда қолгач, уларнинг ортларидан мушрикла отлиқлари ҳужумга ўтиб бирин кетин мусулмонларни қиличдан ўтказа бошладилар. Бу ҳолатдан мусулмонлар эсанкираб қолдилар, чунки кўпчиликлари қилич ва найзаларини ерга улоқтириб, ҳамма нарсаларни ташлаб қочиб кетаётган мушриклар қолган ғаниматларни тўплаш билан овора бўлиб қолишган эди. Мусулмонлар яна қайта ўзларига келиб, улоқтириб юборган қурол аслаҳаларини қайтиб қўлларига олиб, жанг қила кетдилар. Лекин фожиа юз бериб, бутун жангдаги ташаббус мушрикларнинг қўлларига ўтиб бўлган эди. Бу воқэаларни кўриб турган Ҳамза ўзини йўқотмай, қувватига қувват кучига куч қўшилиб янада қаттиқ жанг қила бошлади. Бирин-кетин мушрикларни қиличи билан савалаб, ер тишлатаётган вақтда Ваҳший уни кузатиб, найзаси билан забт этиш учун вақт пойлаб турарди. Келинг бу воқэаларни баён қилиб беришни Ваҳшийнинг ўзига қўйиб бера қолайлик: “Мен ҳабаший бир одам эдим. Ҳудди ҳабашиларга ҳос бўлганидек, найзаси билан бирон нарсани мўлжалга олиб улоқтирсам камдан кам ҳолда ҳато қилар эдим. Икки томон Уҳуд ғазотида тўқнашган вақтда мен ҳам бирга чиқдим. Ҳамзани қидириб оҳири одамлар орасида ҳудди кул ранг туядек ажралиб туриб жанг жанг қилаётганига кўзим тушди. Қаршисидан чиққан кишини қиличи билан уриб ер тишлатарди. Аллоҳга қасамки мен уни ўлдириш учун тайёргарлик кўрган эдим. У менга яқинроқ келиши учун бир дараҳтнинг орқасига яшириниб, пайт пйлаб турдим. Шу пайт мендан илгари Сибоғ ибн Абдул Уззо унга ташланди. Ҳамза уни кўриши биланоқ унга: “Қани бери келчи, эй аъзоларни кесувчи” деб, қиличи билан шартта унинг бошини кесиб ташлади.
Шу пайт найзасини силжитиб, пайт пойлаб нишонга тегишига аниқ ишонч ҳосил қилгач, найзамни улоқтирган эдим, унинг киндиги остига тегиб, икки оёқлари ўртасидан тешиб чиқди. Сўнг у менга ташланмоқчи болъди лекин ҳолдан тойиб йиқилиб жони узилди… Унинг олдига бориб, найзасини суғуриб олдим. Сўнг жанг майдонини тарк этиб, аскарларнинг қароргоҳида ўтириб турдим. Сабаби мен жанг қилиш учун келмаган эдим. Озод бўлиш учунгина Ҳамзани қатл қилган эдим.” Ваҳший ўз сўзини ниҳоясига етқазиб қўйиш учун унга яна бир оз қулоқ туцак зарари йўқ деб ўйлайман: “ Маккага қайтганимдан сўнг озод қилиндим. Росулуллоҳ Макка фатҳида унга кирмагунларича мен Маккада яшадим. Сўнг Тоифга қараб қочдим. Қачонки Тоиф аҳли Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш учун Мадинага бир гуруҳ элчиларини жўнатгач, мен учун барча борадиган йўллар беркилди. Мен ўзимча: “ Шомга ёки Яманга ёки бошқа бирор ерга бораман” деб ўйладим. Аллоҳга қасам мен шуни ҳаракатида турганимда бир киши келиб менга деди: “ Эй бечора, албатта Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз динларига кирган бирор кишини қатл қилмайдилар”. Сўнгра мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига, Мадинага бордим. У зоднинг кўзлари менга тушиши биланоқ шаҳодат калимасини айтиб иймон келтирдим. Сўнгра менга дедилар: “Сен Ваҳшиймисан?” Мен: “Ҳа ё Росулуллоҳ” дедим. У зот: “Қандай қилиб Ҳамзани ўлдирганингни менга айтиб бер” дедилар. Бас мен бўлган воқэани сўзлаб бердим. Сўзимни ниҳоясига етказгач менга дедилар: “Эй бечора, юзингни мендан яширгин”. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам то вафот этгунларига қадар мени кўриб қолмасликлари учун у зотдан ўзимни олиб қочиб юрдим. Вақтики мусулмонлар Ямома соҳиби бўлган Мусайламатул Каззобга қарши жангга отланганларида мен ҳам Ҳамзани ўлдирган найзамни олиб, улар билан бирга чиқдим. Жанг бошлангач кўзим қўлида қиличини тутиб тик турган Мусайламага тушди. Найзамни олиб унга улоқтирдим. Бас найзам унга тегиб йиқилди. Гарчи мен манашу найзам билан инсонларнинг энг яҳшисини қатл қилган бўлсамда, ҳудди шу найзам билан инсонларнинг энг ёмонини ўлдирганим туфайли Аллоҳ мени мағфират қилади деб умид қиламан”. Аллоҳ ва Росулининг арслони мана шундай шаҳидларнинг улуғи бўлган ҳолда вафот топди. Ҳаёти ҳам шовқин суронли бўлгани каби ўлими ҳам ҳудди шундай шовқин суронли бўлди. Душманлари уни ўлдириш билан кифояланмадилар. Қандай қилиб кифояланиш ёки қаноатланиш ҳосил қилсинлар, аҳир улар бу жанг учун бутун мол давлатлари ва ҳамда эркакларини тўплаб, мақсадлари фақатгина Росулуллоҳ ва Ҳамзани қатл қилишдан ўзга нарса бўлмаса? Абу Суфённинг ҳотини Ҳинд бинту Утба Ваҳшийга Ҳамза Родиаллоҳу анҳунинг кўксини ёриб жигарини келтиришни буюрди. Бас Ваҳший бу қутурган аёлнинг рағбатини қондириб унга ўнг қўли билан Ҳамзанинг жигарини узатиб, чап қўли билан Ҳинднинг зеб зийнатларини олди. Ҳинд Ҳамзага нисбатан ғайри инсоний бу нафрат ва ғазабини қондириш учун унинг жигарини чайнай бошлади. Аммо бу покиза инсоннинг жигари унинг тишларига бўйсунмади. Натижада Ҳинд уни ютишга ожиз қолиб оғзидан чиқариб ташлашга мажбур бўлди. Шундай қилиб жанг ниҳоясига етди. Мушриклар туя ва отларига миниб шаҳид мусулмонларни кўмиш учун Маккага қайтиб келдилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобийлар тепаликдан жанг майдонига тушдилар. Росулуллоҳ водийдаги Аллоҳ таолога ўз жонларини сотиб унинг эвазига буюк роббиларига қурбат ҳосил қилиб қурбон бўлиб ётган саҳобийларнинг юзларига бирма бир тикилдилар. Бирдан муборак юзларида қайғу ва алам аломатлари пайдо бўлиб кўзларидан ёш оқа бошлади. Қандай қилиб араб ҳалқи бу қадар жирканч ваҳшийликка қўл уриб шуҳадоларнинг саййиди ва Аллоҳнинг арслони бўлган амакилар Ҳамза ибн Абул Мутталибнинг ўлик жасадини манабу суратда тилка пора қилганларига ақллари бовар қилмай қолди.
Сўнгра муборак ёшлари билан жиққа ҳўл бўлиб кетган кўзларини Ҳамза радиаллоҳу анҳунинг жасадига тиккан ҳолда дедилар “Ҳеч ким сиз каби ҳолатга тушмаган, ҳеч ҳачон мана бу каби мен учун омон бўлган жойда турмаганман”. Кейин эса ашобларга қарата дедилар “Агар Ҳамзанинг синглиси София ҳафа бўлаганларида ва Ҳамза мендан кейин келадиганларга суннат бўлиб қолмаганларида унинг жасадини жундай ҳолда дафн қилмай, ҳатто йиртқич ҳайвон ва қушлар учун қолдирган бўлардим. Бордию бирор бир жангда Аллоҳ мени Қурайш устидан ғолиб қилса улардан 30 кишини мусла (жасадни тилка пора қилиш) қиламан”. Ашоблар ҳам: “Аллоҳга қасам агар Аллоҳ кунларнинг бирида бизни уларнинг устидан ғолиб қилса уларни шу қадар мусла қиламизки ҳали бирор араб уни кўрмаган” деб ҳайқирдилар. Аллоҳ таоло Ҳамза радиаллоҳу анҳуга шаҳидликни инъом этиб уни биринчи бор мукаррам этган бўлса унинг ўлимини ҳам мукаррам этиб то адолатни ҳимоя қиладиган ҳатто уқубат ва қасос вақтида ҳам раҳм шавқатни вожиб ва фарз қилувчи буюк дарс учун фурсат қилди. Шундай қилиб Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтаётган таҳдид ва қасамларини тугатмай туриб Аллоҳ таоло мана бу ояти карималарини нозил қилди: Мана шу оятнинг ҳудди шу маконда нозил бўлиши, ажр мукофоти Аллоҳнинг зиммасида бўлган Ҳамза Родиаллоҳу анҳу ҳурматини янада зийода бўлиши учун ёрқин далилдир. Жаноб Пайғамбаримиз саллаллҳу алайҳи васаллам Ҳамза родиаллҳу анҳуни жуда қаттиқ севар эдилар. Юқорида зикр қилганимиздек, Ҳмаза родиаллоҳу анҳу Пайғамбаримизга фақат амаки бўлибгина қолмай, балки эмикдош биродари, болаликдаги тенгқури ва ҳамда бутун умрлари давомидаги дўстлари ҳам эди. Ҳамза родиаллоҳу анҳу билан видолашиш учун бирор сўз топа олмай, Жаноб Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам унга жангда шаҳид кетган мусулмонларнинг сони миқдорида яъни етмиш марта жаноза намози ўқидилар.
Шундай қилиб жаноза ўқиладиган жойга Ҳамза родиаллоҳу анҳунинг жасади келтирилиб, Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам ва барча саҳобийлар унга жаноза ўқидилар. У кишининг жасади жойида қолган ҳолда, ёнига иккинчи шаҳиднинг жасади келтирилди. Росулуллоҳ ва мусулмонлар у икковларига жаноза ўқидилар. Сўнгра яна Ҳамза родиаллоҳу анҳунинг жасади жойида қолган ҳолда ҳалиги иккинчи шаҳиднинг жасадини олиб кетиб ўрнига учичи шаҳиднинг жасади қўйилди. Шундай қилиб, Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам саҳҳид кетидн шаҳид келиб Ҳамза родиаллоҳу анҳуга улар билан қайта-қайта жаноза ўқидилар. Мана шу куни Жаноб Росули Акрам саллаллаҳу алайҳи васаллам амакилари Ҳамза родиаллҳу анҳу учун жами етмиш марта жаноза ўқидилар! Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам жангдан уйларига қайтиб кетаётиб йўлда Бану Абдил Ашал қабиласининг аёллари, шаҳид кетган эрлари учун йиғлаётганларини эшитдилар. Жанобимиз амакиларига бўлган муҳаббатлари чексизлигидан дедилар: “Аммо Ҳамзанинг ортидан йиғлагувчиси йўқ…” Бу сўзларни эшитган Саъд ибн Муоз Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам аёлларнинг амакилари Ҳамза родиаллоҳу анҳу учун йиғлашларидан ҳушнуд бўладилар деб гумон қилиб тезлик билан Бану Абдил Ашал қавмининг аёллари ёнига бориб, Ҳамза родиаллоҳу анҳу учун йиғлашларини буюрди. Бас улар ҳудди шундай қилдилар. Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам уларнинг йиғиларини эшитишлари биланоқ ёнларига бориб дедилар: “Мен буни қасд қилмаган эдим. Аллоҳ сизларни раҳм қилсин уйларингизга қайтинг, бугунги кундан кейин йиғи бўлмайди.” Қаттиқ изтиробда болъгна Пайғамбаримиз саллаллаҳу алайҳи васалламни кўнгилларини олиш учун ашоблар Ҳамза родиаллоҳу анҳу буюк маноқибларини улуғлаб, у кишини мақтаб марциаялар ёза бошладилар. Ҳамза родиаллоҳу анҳу муборак ҳотираларига янада ҳушбўйлик келтирган нарса Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам у кишини жасадини тепасида туриб айтган мана бу сўзлари эди: “Аллоҳ сени раҳматига олсин. Албатта сен мен билгандай силаи раҳм ва яҳшилик қилувчи инсон эдинг.” Росулуллоҳ саллаллҳу алайҳи васалламнинг амакилари Ҳамза родиаллоҳу анҳу вафоти туфайли кечираётган мусибатлари ниҳоятда оғир эди. Шу сабабли бу мусибатга сабр қилиб, тинчланиш ҳам ўта қийин кечди. Аммо тақдир Жаноб Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам учун жуда гўзал бўлган сабр ва тинчланишни заҳира қилиб қўйган эди. Пайғамбаримиз Уҳуддан уйларига қайтиб кетаётиб, йўлда жангда отасидан, эридан ва акасидан ажталган Бану Дийнор қабиласидаги бир аёлнинг ёнидан ўтиб қолдилар.
Ўша аёл жангдан қайтаётган муслмонларга кўзи тушиши биланоқ улар томонга югуриб келиб жанг натижаси ҳусусида сўради. Мусулмонлар унга бу жангда отасидан акасидан ва эридан ажралганини билдирдилар. У аёл эса ҳис-ҳаяжон ва ҳавотир билан: “Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламга ҳеч нарса қилмадими?” деб сўради. Мусулмонлар: “Алҳамдулиллаҳ, сен яҳши кўрганингдек, у киши сиғ омонлар” дедилар. Ўша аёл: “Менга Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламни кўрсатинглар” деди. Мусулмонлар Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам етиб келгунларича аёлнинг ёнида бироз тўҳтаб турдилар. Аёл вақтики Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламга бургач, у зотнинг ёнларига келиб деди: “сизга етадиган мусибатдан бошқаси биз учун у қадар оғир эмас”. Ҳа, албатта… Дарҳақиқат бу Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам учун энг гўзал таъзия билдириш ва у кишини ҳотиржам қилиш эди. Эҳтимол бу сўзларни эшитган Жанобимиз ҳушнуд бўлиб табассум қилгандиралр. Негаки бу ёруғ дунйода бу қадар дўстлик ва фидойилик тенги йў эди. Бир заиф, мискин аёл бир лаҳзада ҳам отаси ҳам эри ҳам акасини йўқотган. Сўнгратоғларни ларзага келтирадиган бу ҳабарни эшитган аёл: “Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламга ҳеч нарса қилмадими?” деб ташвиш ҳавотир чекяпти!!! Тақдир мана бу уринишнинг суратини ва вақтини ниҳоятда гўзал қилдики, унда Жаноб Пайғамбаримиз саллаллаҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг арслони ва шуҳадоларнинг саййиди бўлган амакилари Ҳамза ибн Абдул Мутталиб учун айтилган таъзияларнинг ичида ўзларини тинчлантирадиган энг чиройли таъзия сўзларини эшитдилар.
Ислом, Саҳобалар
Ҳамза ибн Абдул Мутталиб