Ҳалима Аҳмедова (1960) to’liq malumot oling
Ҳалима Аҳмедова 1960 йил 1 октябрда Бухоро вилояти (ҳозирги Навоий вилояти) нинг Қизилтепа тумани Пўлоти қишлоғида туғилган.
1983 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факультетини тамомлаб, Навоий вилоятидаги педагогика билим юртида иш бошлаган. 1984-1985 йилларда вилоятнинг “Дўстлик байроғи” газетасида хизмат қилган. 1986-1988 йиллари Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир вазифасида фаолият юритган.
1988-1990 йиллари Москвадаги Олий адабиёт курсида таҳсил олган. 1990-1991 йиллари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги адабиёт жамғармасида, 1994-1998 йиллари “Тонг юлдузи” газетасида ишлаган. 1998 йилдан Ўзбекистон радиосида муҳаррир.
Шоира 1987 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шу кунларга қадар Ҳалима Аҳмедованинг “Кузимнинг тили” (1986), “Тунги марваридгуллар” (1987), “Эрк даричаси” (1996), “Тийрамоҳ” (2005), “Афсун” (2007), “Умид сояси” (2008) “Шафақ ибодати” (2011) ва “Нигоҳ қибласи” (2012) шеърий китоблари нашр этилган.
Biografiya
Ҳалима Аҳмедова (1960)