Қўлда кир ювишнинг афзалликлари

Қўлда кир ювишнинг афзалликлари

Қўлда кир ювишнинг афзалликлари

Қўлда кир ювишнинг афзалликлари

Кир ювиш машиналари ихтиро қилингач, қўлда кир ювишнинг аҳамияти сусайгандек бўлди. Аммо барча юмушларингизни техника “қўл”ига топшириш ҳам ярамайди.

Қўлда кир ювиш бир қанча афзалликларга эга. Одатда, уй бекалари қимматбаҳо ва нозик матодан ишланган либосларни кир ювиш машинасига ишонмай енг шимариб ишга киришадилар. Кирни қолда ювиш буюмларингизга зиён етказмай тозалаш имконини беради.

Қўлда кир ювиш оғир меҳнат талаб қилса-да, айрим ҳолларда сиз истагандек натижа бермай ранжитади. Унутманг: кир либос ва буюмлар қанча кўп вақт қолдирилса, уни тозалаш шунча қийинлашади. Бундан ташқари тўпланган кирга ноҳуш ҳид ўрнашиб қолади.
d29bd19ed0bbd0b4d0b0 d0bad0b8d180 d18ed0b2d0b8d188d0bdd0b8d0bdd0b3 d0b0d184d0b7d0b0d0bbd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180d0b8 660e41176ac0aИшга киришишдан аввал кирларни ранг ва мато турига кўра саралаб олинг: оқ либосларни рангли матолардан, сунъий газламаларни табиийларидан ажратиб олиш лозим. Бундан ташқари, саралаш чоғида уларнинг уларнинг қай даражада кир бўлганлигини ҳам ҳисобга олинг. Кирларни сувга солишдан аввал чўнтакларни текшириш ёддан чиқмасин.

Одатда, кир ювиш ивитиб қўйишдан бошланади. Эътибор беринг, фақатгина ўз ҳолатини ўзгартирмайдиган буюмларни ивитиш мумкин. Рангли буюмларни оқ либосдан алоҳида ивитилади. Кир буюмлар илиқ сувда кир ювиш кукунини сепиб бир неча соат қолдирилади. Энг кир бўладиган соҳалар (ёқа, манжет ва ҳоказо)ни олдиндан совунлаб қўйиш мумкин. Сув кирдан ўн баробар кўп бўлиши лозим.
d29bd19ed0bbd0b4d0b0 d0bad0b8d180 d18ed0b2d0b8d188d0bdd0b8d0bdd0b3 d0b0d184d0b7d0b0d0bbd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180d0b8 660e411786428Қоидага кўра, аввало, енгил кир бўлган, сўнгра ўртача, оҳирида энг кир либослар ювилади. Юпқа буюмларга зиён етказишни истамасангиз уларни қўлда ювишингиз талаб этилади.
d29bd19ed0bbd0b4d0b0 d0bad0b8d180 d18ed0b2d0b8d188d0bdd0b8d0bdd0b3 d0b0d184d0b7d0b0d0bbd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180d0b8 660e41174136bРанги чиқадиган матоларни қандай тозалаш керак?
Бундай буюмларни тозалашда кир ювиш кукуни эритмасидан фойдаланиш даркор (4 литр илиқ сув учун 2 ошқошиқ кир ювиш кукуни ва 3 ошқошиқ цирка).

Буюмни ушбу эритмага солиб, бир неч бор (айлантирмасдан) сиқинг, илиқ сувда чайиб тоза матога ўранг.
d29bd19ed0bbd0b4d0b0 d0bad0b8d180 d18ed0b2d0b8d188d0bdd0b8d0bdd0b3 d0b0d184d0b7d0b0d0bbd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180d0b8 660e4117b5277Ўта кир ва ранги чиқадиган буюмларни тозалаш учун уларни олдиндан ош тузи эритмасида ивитиб қўйиш лозим (бир челак сув учун 1 ошқошиқ туз).

Тозаланган либосни сув тўлиқ тоза бўлгунига қадар чайиш лозим. Рангли либосларни чайишда бир челак сувга 3-5 ошқошиқ цирка солиб юбориш мумкин. Цирка либоснинг рангини очиб, унга ялтироқ тус беради.
d29bd19ed0bbd0b4d0b0 d0bad0b8d180 d18ed0b2d0b8d188d0bdd0b8d0bdd0b3 d0b0d184d0b7d0b0d0bbd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180d0b8 660e4117c9d7fТурли матолардан тайёрланган маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Жундан тўқилган буюмларни совунли илиқ сувда ички томонидан тозаланади, чайишда бироз глисерин ва бир неча томчи новшадил спирти қўшилган сувдан фойдаланилади. Жундан ишланган буюмлар чайиб бўлингач яхшилаб сиқилади, бироқ уларни айлантириб бураш мумкин эмас. Бундай буюмлар текис юза устига тўшалиб, устига пахмоқ сочиқ ёйилганча қуритилади.
d29bd19ed0bbd0b4d0b0 d0bad0b8d180 d18ed0b2d0b8d188d0bdd0b8d0bdd0b3 d0b0d184d0b7d0b0d0bbd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180d0b8 660e4117df9cdТрикотаж матоларини илиқ совунли сув ёки кир ювиш кукунидан фойдаланган ҳолда ювиб, аввал илиқ, сўнг совуқ сувда чайинг. Чайиш жараёнида енгил сиқиб, намликни тортиб олиши учун юмшоқ матога ўраб қўйинг.

Сунъий матодан тайёрланган либослар (нейлон, капрон ва ҳоказо) совунли илиқ сувга бир неча марта ботириб олинади. Буюм аввал илиқ, сўнг совуқ сувда чайилади. Уни ярим соат олдин кир ювиш эритмасига ботириб қўйганча ўша сувнинг ўзида совунсиз ювиш мумкин. Кир бўлган қисмлар чўтка ёрдамида тозаланади.
d29bd19ed0bbd0b4d0b0 d0bad0b8d180 d18ed0b2d0b8d188d0bdd0b8d0bdd0b3 d0b0d184d0b7d0b0d0bbd0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180d0b8 660e4117ef1de

Кизикарли маълумотлар
Қўлда кир ювишнинг афзалликлари