Қуръон ёдлаш ҳақида ислом дини нима дейди?

Қуръон ёдлаш ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум! Эшитишимча Қуърон ёдлаёдган киши номаҳрамлардан кўзини тиймаса, Қуръон уни ланатлар экан ва ёдлаган оятлари оҳиратда у одамга зарар бўлар экан. Бу гапни эшитгач Қуръон ёдлашнинг масулиятлари борлигини тушундим. Саволим шуки : 1. Қуръон ёдлаёдган киши яна нималарга эътибор бериши ва эхтиёт бўлиши керак ? 2.Қуръон ёдлаётган одамга қандай дуоларни айтиб Қуръон ёдлашини маслаҳат берасиз ва қайси дуоларни ўқиб юрса Қуръон ёдлаш осон бўлади?

Javob:

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларга қараш нафақат Қуръон ёдлаётганларга балки барча мусулмонларга ҳаром. Қуръон ўқиётган одам бу каби саволларни устозидан сўрайди. Сиз ҳам устозингиздан сўранг. Агар устозсиз ўқиётган бўлсангиз ҳозироқ тез мутахассис устоз топиб қайтадан ўқиб чиқинг. Қуръон илмлари мустақил ўрганадиган илм эмас. Сиз албатта мутахассис устозга боғланинг. Валлоҳу аълам!

Savollarga javoblar
Қуръон ёдлаш