Қор ҳақида 19 та қизиқарли маълумотлар
Деярли ҳар қиш фаслида қор теварак-атрофимизни ўраб олади. Биз унга боқамиз, уни устида юрамиз, завқланамиз, лекин камдан-кам ҳолларда унинг қандай эканлигини ўйлаймиз. Қор парчалари жуда ҳам ажойиб… Бугун диёримизда ёққан илк қор муносабати билан у ҳақидаги бир қанча қизиқарли маълумотларни сиз билан ўртоқлашамиз.
Одамлар қор парчаларини сунъий равишда пайдо қилишни ўргандилар.
Ер юзида яшовчи одамларнинг ярмидан кўпи умрида ҳеч қачон ҳақиқий қорни кўрмаган.
Олимларнинг сўзларига қараганда улар ўрганишлар жараёнида ҳеч қачон иккита бир хил қор парчаларини топа олмаганлар.
Қор қуёш нурларини 90 фоизгача акс эттиради.
Ҳозиргача кашф этилган энг катта қор парчаси диаметри 38 сантиметр бўлган.
Қор парчалари 95 фоиз ҳаводан иборат.
Тоғларда ва қутбли минтақаларда баланд бўлган қор, баъзан «қор хламидомонаси» деб номланган сув ўтлари туфайли қизғиш ёки пушти рангга эга бўлади. Ушбу қор тарвузга ўхшайди.
Ерга тушаётган қор парчасининг тезлиги соатига бир километрдан кам.
Нафақат Ерда, балки Марсда ҳам қор мавжуд.
Қор парчалари кристалларининг деформацияланиши туфайли кристалл кўринишда бўлади.
1949 йилда Саҳрода қор ёғган. Бироқ, у деярли дарҳол эриб кетган.
Японияда қор парчалари музейи мавжуд.
19 январ — бутун дунё қор куни.
Финландияда яшовчи сам халқи тилида қор, муз ва уларнинг турлари учун 180 га яқин сўз бор. Эскимо тилида қорни англатувчи 20 дан ортиқ сўз мавжуд.
Бир куб метр қорга уч юз миллиондан ортиқ қор парчалари киради.
Сув юзасига тушган қор парчалари балиқларга жуда ёқимсиз бўлган юқори частотали товуш чиқаради. Одамлар бу товушни эшитмайдилар.
Ҳатто Эквадор ва Гавайи ороллари каби иссиқ жойларда ҳам қор ёғиб туради. У тоғларнинг тепасида жойлашган.
Японияда япон қорлари чет эл қорларидан фарқ қилади деган афсона мавжуд.
Микроскоп остидаги қорнинг биринчи фотосурати 1885 йилда олинган. Америкалик фотограф Уинстон Бентли муваффақиятга эришиш учун 46 йил сарфляган.
Кизикарли маълумотлар
Қор ҳақида 19 та қизиқарли маълумотлар