Қолиб кетарман узбекча шеър
Кет дейсан билсайдинг бахтингни аммо,
Кетсам ўзим билан олиб кетарман.
Чунки мен куйдирги биттаман танҳо,
Юрагингда мангу қолиб кетарман.
Бахт недир билмайсан кулмас юзларинг.
Маъносин йўқотар айтар сўзларинг.
Мендан ўзгасини кўрмас кўзларинг.
Кўзларингда мангу қолиб кетарман.
Бир мени соғиниб эзилар дилинг.
Мен ҳақимда сўраб, келади билгинг.
Исмимни такрорлар бехосдан тилинг.
Сўзларингда мангу қолиб кетарман
Афсус, армонларга бўласан нишон.
Унда кеч бўлгайдир энг сўнги пушмон.
Исмимни ўғлинга қуярсан ишон.
Хотирангда мангу қолиб кетарман.
Минг бор афсусларда бўзлайсан аммо,
Пичирлаб кечир деб сўзлайсан аммо,
Бугунги кунингдан излайсан аммо,
Ўтган кунда мангу қолиб кетарман.
Сен мағлуб мен эса ғолиб кетарман.
Севгим ўзим билан олиб кетарман.
Энг бахтли ўшалмас армонинг бўлиб,
Ҳаётингда мангу қолиб кетарман.
Шерлар
Қолиб кетарман узбекча шеър