Қиёматдан олдин яҳудлар мағлуб бўлиши ва ғарқад дарахти ҳақидаги ҳадиси шариф

Қиёматдан олдин яҳудлар мағлуб бўлиши ва ғарқад дарахти ҳақидаги ҳадиси шариф

Қиёматдан олдин яҳудлар мағлуб бўлиши ва ғарқад дарахти ҳақидаги ҳадиси шариф

Қиёматдан олдин яҳудлар мағлуб бўлиши ва ғарқад дарахти ҳақидаги ҳадиси шариф

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«لا تَقُومُ السَّاعَةُ حتَّى تُقاتِلُوا اليَهُودَ، حتَّى يَقُولَ الحَجَرُ وراءَهُ اليَهُودِيُّ: يا مُسْلِمُ، هذا يَهُودِيٌّ وَرائي فاقْتُلْهُ»
رواه البخاري في صحيحه برقم 2926

وفي رِوايةِ مُسلمٍ: «إلَّا الغرْقَدَ؛ فإنَّه مِن شَجَرِ اليهودِ»

«Соат (Қиёмат соати) қоим бўлмайди, то сизлар яҳудлар билан жанг қилмагунингизга қадар, ҳатто яҳудий унинг ортига яшириниб олган тош нидо қиладики: эй мусулмон, мана менинг орқамда (яшириниб олган) яҳудий бор, бас, уни ўлдир!»
Имом Бухорий ривояти, 2926-ҳадиси шариф.

Имом Муслим саҳиҳида қуйидаги зиёдаси билан ривоят қилинган:

«Илло Ғарқад (дарахти индамай туради). Чунки, у яҳудларнинг дарахтларидан».

Яъни, яҳудлар бу дарахтни яхши кўриб, бошқа дарахтлардан кўра шуни кўпроқ экиб, кўпайтириб юришади.

Валлоҳу аълам.

Имом Суютийнинг жомеъларида ушбу ҳадиси шариф яна ҳам батафсилроқ ривоят қилинган:

«لا تقومُ الساعةُ حتى يقاتلَ المسلمون اليهودَ ، فيقتلُهم المسلمون ، حتى يختبيءَ اليهوديُّ من وراءِ الحجرِ و الشجرِ ، فيقولُ الحجرُ أو الشجرُ : يا مسلمُ يا عبدَ اللهِ هذا يهوديٌّ خلفي ، فتعالَ فاقْتلْه . إلا الغَرْقَدَ ، فإنه من شجرِ اليهودِ».

«Соат қоим бўлмайди, то мусулмонлар яҳудларга қарши жанг қилмагунларига қадар. Бас, мусулмонлар уларни (яҳудларни) қатл қиладилар (яҳудлар устидан ғолиб бўладилар), ҳатто яҳудлар тошлар ва дарахтларнинг орқасига яширина бошлайдилар. Шунда тошлару дарахтлар айтади: «эй мусулмон, эй Аллоҳнинг бандаси, мана бу яҳудий менинг орқамда, бас, бу ерга келиб уни ўлдиргин». Илло, Ғарқад (индамайди), зеро у яҳудларнинг дарахтларидан».

Саҳиҳул-жомеъ: 7427–ҳадис

* ҒАРҚАД қандай дарахт?

Ғарқад Арабистонда, Байтул-Мақдис ва шом диёрларида машҳур бўлган тиконли дарахтларнинг бир тури. Wikipedia саҳифасида ёзилишича, русчада Селитрянка дейилар экан.

Валлоҳу аълам.

Ислом
Қиёматдан олдин яҳудлар мағлуб бўлиши ва ғарқад дарахти ҳақидаги ҳадиси шариф