Қийин бўлди севги хакида шеър
Етмади бир орзу-тилакка,
Бўлинди минг битта бўлакка,
Менга эмас, мендан хам кўпроқ,
Қийин бўлди, шўрлик юракка.
Фақат сени деб урар эди,
Бир сени яҳши кўрар эди,
Ўзини хам, мени хам еди,
Қийин бўлди, шўрлик юракка.
Сўзларинга ўрганиб қолди,
Ўз ичига ўзи дард солди,
Ёлғонларинг ичра йўқолди,
Қийин бўлди, шўрлик юракка.
Юрагимга севма дегандим,
Азоб чекиб юрма дегандим,
Ақлсизга ақл бергандим,
Қийин бўлди, шўрлик юракка.
Севмайман деб айтди, энди хеч,
Пичоқ бориб тегди, суякка.
Ҳатосини англаб етди, кеч,
Қийин бўлди, шўрлик юракка.
Кимлигингни билмай севди у,
Айтганимни қилмай севди у,
Энди чекар бир умр қайғу,
Қийин бўлди, шўрлик юракка.
Севги хакида шерлар, Шерлар
Қийин бўлди севги хакида шеър