Қиз фарзанднинг фазилати

Қиз фарзанднинг фазилати

Қиз фарзанднинг фазилати

Қиз фарзанднинг фазилати

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо шундай сўзлаб берди:
«Бир аёл икки қизи билан олдимга нарса сўраб келди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа нарса йўқ эди. Унга ўшани берган эдим, уни икки қизига бўлиб берди. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирган эдилар, буни у зотга айтиб бердим. Шунда у зот: «Ким мана шу қизлардан бирортасини қарамоғига олса ва уларга яхшилик қилса, улар унга дўзахдан парда бўлишади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

2. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки қизни балоғатга етгунича тарбиялаб-ўстирса, Қиёмат куни мен билан (мана бундай) келади» деб, бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар».

Имом Муслим ривояти.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қизларни (турмушга узатишда) мажбурламанглар, чунки улар мунис ва бебаҳодирлар», дедилар.

Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимда учта қиз ёки учта опа-сингил бўлса ёки икки қиз ёки икки опа-сингил бўлса, улар билан гўзал муносабатда бўлса ва улар ҳақида Аллоҳдан қўрқса, у киши учун жаннат бўлур», дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Кимнинг учта қизи бўлса, у киши уларга сабр қилса, ўзининг маблағидан едирса, ичирса ва кийинтирса, Қиёмат куни унинг учун дўзахдан парда бўлади», дедилар.

Ибн Можа ривояти.

Ислом
Қиз фарзанднинг фазилати