Қачонгача?..

Қачонгача?..

Қачонгача?..

«Эй Одам фарзанди! Мени кимга шикоят қиляпсан? Ҳолбуки, шикоят қилишинг (учун) Менга баробар зот йўқ! Қачонгача Мени унутасан, ҳолбуки буни сендан талаб қилмадим?!

Қачонгача Менга итоатсизлик қиласан, ҳолбуки Мен бандага зулм қилгувчи эмасман?!
Қачонгача неъматимни инкор қиласан?

Қачонгача Китобимни арзимас санайсан, ҳолбуки сенга тоқатингдан ташқари нарса юкламадим?!

Қачонгача Менга хунук муомалада бўласан, Мени инкор қиласан, ҳолбуки Мендан ўзга Парвардигоринг йўқ?!

Агар бемор бўлсангиз, Мендан бошқа қайси табиб дардингизга шифо беради?! Мендан норози бўлиб, қазои қадаримдан нафратландингиз. Самодан устингизга шаррос ёмғир ёғдирган Менман. Сиз эса: «Мана бу юлдуз туфайли бизга ёмғир ёғди», деб Менга куфр, ўша юлдузга иймон келтирдингиз. Мен сизларга раҳматимни тақдирга мувофиқ белгилаб, ўлчаб, санаб, тортиб, тақсимлаб бергувчи Зотман. Агар сизлардан бирортангизга уч кунлик ризқи келса ҳам,

«Менинг аҳволим ёмон, яхши эмас», дейди. Неъматимга аниқ ношукрлик қилади. Ким молидан закот беришга қарши бўлса, Китобимни таҳқирлабди. Кимки намоз вақтини била туриб унга ҳозир бўлмаса, Мендан ғофил қолибди».

Ислом
Қачонгача?..