Қандай унутаман узбекча шеър
Қандай унутаман?…ўргатгин, майли,
Тоабат йўқ бўлиб кетаман иссиз.
Сенга берган ваъдам, аҳдим туфайли,
Кетаман, жимгина яшайсан менсиз?
Қандай унутаман кўзларингни ёр?
Бир замон меҳр-ла термулар эди.
Аҳир ўша пайтлар эдик бахтиёр,
Бугун аразлашга сабаб не энди!
Қандай унутаман кулгуларингни?
Беғубор табассум яна кимда бор?
Ўйинчоқ қилдинг-ми туйғуларимни?
Бермадинг, лек ўзинг кутдинг эътибор!
Қандай унутаман ширин сўзларинг?
Наҳотки, мен томон айтилмас энди?
Мендан комил, етук инсон изладинг,
Телбани яратдинг, ҳолим кўр энди!
Қандай унутаман қандайин айтгин?
Сени севмасликка сабабни кўрсат!
Агар қайта олсанг ёнимга қайтгин,
Сендан ўзгасини севолмам албат!
Қандай унутаман, унутолмайман?
Сен ҳам унутмайсан аслида мени.
Сенсизликка жоним кўниколмайман,
Аҳир телбаларча севаман сени!
Шерлар
Қандай унутаман узбекча шеър