Қайси маҳсулотда қандай витамин мавжуд?
Бугунги мақоламизда мева ва сабзавотлар таркибида қандай витаминлар бор эканлиги билан сизни таништириб чиқмоқчимиз!
Анжир
Анжир витамин А, Б1, Б2, C, оқсил, пектин, кальций, темир моддаларига бой бўлиб, кўп миқдорда истеъмол қилинса, ич қотириш ҳусусиятига эга.
Анор
Анор витамин C, фолат кислотаси, углевод ва органик моддаларга бой. Ични қотиради.
Гилос
Гилос таркибига витамин Б1, Б2, ПП, C, углевод, калий, кальций, фосфор, магний, темир моддаси, органик кислота, пектин ва каротин моддалари киради.
Олма таркибида витамин C, А, Б1, Б2, ПП, фолат кислотаси, углеводлар, органик кислоталар, пектин, мис ва темир моддалари мавжуд.
Нок
Нок витамин C, А, Б1, П, ПП, угелвод, органик кислота, фитонсидлар, ферментлар, мис, фолт кислотаси, темир моддаси, пектин ва азотли моддаларга бой.
Лимон
Лимон аллергик мева ҳисобланади. Таркибида витамин C, Б1, Б2, ПП, органик кислота, флаваноид, фитонсид, каротин, фосфор, кальций, натрий, қанд моддалари бор.
Апелсин
Апелсин ҳам аллергик мева саналади. Витамин Б1, C, фитонсидлар, каротин, углевод, органик кислоталар ва эфир мойига эга. Ич юмшатиш ҳусусиятига эга.
Банан
Банан алллергик мева ҳисобланиб, таркибига витаминлар гуруҳи, калий, углеводлар ва минерал тузлар киради.
Наъматак
Наматак қайнатмаси C ав Б гуруҳи витаминларига бой, ундан ташқари, таркибида органик кислоталар, ликопин, рибоксатин, флаваноидлар углевод, пектин, калий, темир моддаси, кальций, магний, фосфор моддалари мавжуд.
Тарвуз
Тарвуз витамин Б1, Б2, C, углевод, каротин, органик кислота, фолат кислотаси, калий, кальций, магний, фосфор ва темир моддасини ўз ичига олади.
Помидор
Помидор витамин C, Б1, Б2, ПП, аминокислоталар, углевод ва органик кислоталарга бой бўлиб, таркибида калий, кальций, магний, темир моддаси ва бошқа кўплаб фойдали моддалар мавжуд.
Беҳи
Беҳи витамин C, углевод, органик кислоталар, эфир мойи, темир ва кальций моддасига бой.
Дўлана
Дўлана Б1, Б2, ПП, C, Э, углевод, ёғ,эфир мойи, каротин, органик кислоталар, холин, асетилхолин, флаваноидларга бой. Ични қотириш ҳусусиятига ҳам эга.
Олча
Олча таркибида кўплаб витаминлар ва органик, кислоталар бор.
Карам
Карамда Б1, Б2, Б6, ПП, C, К витаминлари, углевод, каротин, ферментлар, аминокислота, натрий, фосфор, магний, оқсил ва пантотен кислотаси мавжуд.
Кизикарли маълумотлар
Қайси маҳсулотда қандай витамин мавжуд?