Қайданам билардинг, кўнгил дардларим севги хакида шеър

Қайданам билардинг, кўнгил дардларим севги хакида шеър

Қайданам билардинг, кўнгил дардларим
Қайданам билардинг, кўнгил дардларим

Қайданам билардинг, кўнгил дардларим,
Қайданам билардинг, ошиқлегимни.
Қайданам билардинг, ишқий байтларим,
Бир сенга аталган қўшиқлегини.

Ё дил бериб сенга хато қилдимми?
Кўрдим — а қанчалар — қанчалар азоб.
Ё мени севгимни ўйин билдингми?
Бу қандай саҳро бу, бу қандай сароб?

Юрагим сорбонсиз карвонга ўхшар,
Йўлга тушиб аста — аста кетмоқда….
Хаёл дил йўлига гулларни тўшар,
Лекин бу йўлнинг охири нима?

— Сўнгсиз бир азобдир поёнсиз ҳандақ,
Саҳро саробидан баттарроқ туйғу.
Бу юракни ахир тўхтатай қандоқ?
Севги деб юрибди шу йўлларда бу.

— Эй НАЗО бу саҳро севги саҳроси,
Қарши олар сени фақат азоблар.
Висол йўқ, манзил йўқ севги дунёси,
Висолга ўхшайди фақат сароблар………..

Севги хакида шерлар, Шерлар
кўнгил дардларим севги хакида шеър, Қайданам билардинг