Ғазаб ҳақида ислом дини нима дейди?

Ғазаб ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум! Онам билан тез тез тушунмовчиликлар бўлаяплбти ман бошқа ниятда гапирсам бошқача тушуниб мен нохақ айблаб урушябтилар, шу пайс синоб деб сабр қилиб туришни ўрнига ғазабим келиб ўзимни оқлашга тушиб кетаябман, ҳамма динимиз талим берган нарса ота она хаққи эсиндан чиқиб қолаябти. Бўлмасам жуда кўп ўқиб эшитдим ғазабим келмаган пайт ўшаларга амал қиламан ота она икита эшик Аллоҳнинг розилигига етказадиган, онамни норизо қилсам Аллоҳни ғазабига қоламан Аллоҳ асрасин дозох аҳлидан болиб қолиш мумкун, Онам аёлдек бўлиб чиройли тушунтирмайдилар хато қилсам тезда бошқа хунук лақаблар билан атаб бақириб қаргаб ташледилар, ман ҳам ҳали фарзандларимга озим шуна тарбия топганимга фарзандларимгаям шуна қилишликдан қўрқаман , Онамни ҳам тушунаман, Отам мен 1 ёшга тўлмай учта опам билан онамни ёлғиз ташлаб кетди, биз учун 4 кишини тушлигига етадиган озгина алимент бердилар ҳолос, онам жуда кўп яқинларидан азият чекканлар, шунинг учун базида кўп нарсага кўз юмаман, лекин ман ҳам одамеланман чиройли муомалани яҳшикораман, хатойимни чиройли тушунтиришини хохлайман. Бу эрдаги савол жавобларни ўқидим менга охшагабларга Ота Она хаққини тушунтирб уларга газаб қилиш қандай ёмон ишлигини айтибсизлар, лшкин менга бу кор қилмаябти, Онамни яхши кўраман. Сизлардан илтимос менга бир нарса ўргатинглар ҳеч қачон эсимдан чиқмай ўша ғазабим келган пайт ичимга ютиб сабр қилай.  

Javob:

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Онаси вафот этиб кетганлар билан суҳбатлашиб кўринг. Онасини қанчалар соғинишини сўранг. Етимхонага бориб кўринг. Қандай бўлса ҳам онангиз борлигининг ўзи нақадар улуғ неъмат эканини тушуниб етасиз. Валлоҳу аълам!

Savollarga javoblar
Ғазаб