Ўқитиш ҳақида ислом дини нима дейди?

Ўқитиш ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум! Менда бир холат юз берди. Мен турмуш қурганимга 1 йилга яқин бўлиб қолди лекин халигача фарзанд кўрмадик. Аллох бизга берган сабри ила Аллохдан сўраябмиз. Аёлимни хайёллари ва тушлари бошқача бўлиб қолди ва уйдегилари бир домлага бориб ўқитиб (дам солдириб) келишини айтишди мен рухсат бердим. Орадан 1-2 хафта ўтгач болишим остидан бир тугунча топиб олдим ва аёлимдан сўрадим ва аёлим айтдики улар борган домла ёш болани сочини солиб фарзанд кўрасизлар деб дам солиб берибти. Бу нарса бор нарсами? агар нотўғри бўлса мен нима иш қилишим керек? бундай нарсалар менга асло ёқмайди ва аёлимни танбех бериб қўйдим

Javob:

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Ўша “домла” деганингиз бидъат ишга буюрибди. Қайта унинг олдига борманглар айтганларини қилманглар. Шифокорга кўриниб тиббий сабабларини қилинг ва дуо қилиб сўрашда давом этинг. Валлоҳу аълам!

Savollarga javoblar
Ўқитиш