Ўғил бола тарбиядаги нозик жиҳатлар
Фарзанд тарбияси нозик масала, ўғил боланинг тарбияси эса икки баробар кўпроқ меҳнат ва эътиборни талаб этади. Чунки эркак киши оила бошлиғи, ҳар қандай шароитда ҳамма оғирликни ўз бўйнига олиши ва муаммони ҳал қилиш йўлларини билиши лозим. Қуйида ушбу мавзуга оид баъзи маслаҳатлар берилади.
1.Ўғил боланинг тарбияси билан ота шуғулланиши лозим. Туғилиши биланоқ. Ҳа, айнан ўзининг туғилиши билан. Чунки оиладаги тарбия – бу авваламбор насиҳат эмас, намунадир. Ўғил бола отасининг гапига кирмайди, у отасининг хулқи, юриш-туриши ва гап-сўзидан андоза олади.
Оналарга савол – ўғлингиз отасига ўхшашини хоҳлармидингиз?
2. “Ҳақиқий эркак” деганда нима тушунилади? Эркак деганда кучли жинс вакили тушунилади. Кучли дегани эса қарорларни қабул қилишни билиши ҳамда жавобгарликни ўз бўйнига олишни билиши керак,дегани.
Ота-оналарга савол – ўғлингиз мустақил қарор қабул қилишни ва улар учун жавобгарликни бўйнига олишни биладими?
3.Қарор қабул қилиш билан жавобгарликни бўйнига олиш – бу бир танганинг икки томонидир. Бирини бажарса, иккинчисини ҳам эплаши керак. Масалан, эркак киши қарор қабул қилса-ю, унинг учун аёл киши жавоб берса, бу онасининг боласи, ҳисобланади. Ёки бўлмаса, эркак киши қарор қабул қилмайди, бироқ бунинг учун жавоб берса, унда у аёл кишининг гапидан чиқмайдиган эркак бўлиб қолади.
4.Эркинлик ўзини тия билишдан бошланади. Шарқ мақолларидан бирида шундай дейилади: “Авваламбор сувни туя ичади, чунки унинг қўллари йўқ. Иккинчи бўлиб, эркак киши ичади, чунки унинг сабри йўқ. Учинчи галда эса аёллар сув ичади”.
Бизнинг тарбия тизимимизда эса қуйидагича навбат бўлади: “Энг биринчи навбатда – онага, чунки у аёл киши, иккинчи ўринда ҳимоясиз жониворларга. Ва ниҳоят учинчи ўринда эркак кишига, чунки эркак киши олийжаноб бўлиши керак”.
5. Бола неча ёшидан бошлаб эркак киши ҳисоблана бошлайди? Ақлини таниши биланоқ, яъни уч ёшдан бошлаб. Ҳа, ажабланманг, айнан уч ёшдан.
Айнан шу ёшдан бошлаб болага “Сен – эркак кишисан!”, деб қулоғига қуйиш лозим. Аян шу ёшдан бошлаб болага “Бажаришинг шарт!”, деб уқдириш лозим. Афсуски, атрофга назар солганда ўзини бирор нарсага мажбур эта оладиган эркакларни топиш амримаҳол. Ахир эркак киши ҳамма нарсани билиши ва бажара олиши шарт.
Яъни, эркак киши чидамли бўлиши, ўз нафсини енга олиши, хато қилса, уни тузата билиши, меҳрибон бўлиши, қаттиққўл, қўпол бўлиши, сўзига жавоб бера олиши лозим. Умуман эркак киши ҳамма нарсани билиши ва ҳар қандай шароитда ўзини йўқотиб қўймаслиги лозим.
6.Ўғил болага туғилиши биланоқ эркак кишига қилгандек муомала қилиш керак. Гўдак болангиз қўлингизда йиғласа, уни “Эркак киши ҳам йиғлайдими?” деб овутинг.
Бу билан сиз ўзингизни ҳам, уни ҳам шунга ўргатиб борасиз. Ҳа, болага ҳудди катталарга қилгандек, муомала қилиш лозим. Бу гўдак билан ўйнамаслик, уни эркаламаслик ва меҳр бермаслик керак, дегани эмас, албатта.
7.Бола янглишишига қўйиб бериш керак. Майли, янглишиб у теварак атрофини ўрганади, унинг чегарасини топишга ҳаракат қилади. Болани хатолари учун жазолаш керак эмас, уларни тузатишни ўргатиш лозим. Бола ўз хатосини ўзи мустақил ҳолда, фақат сизнинг ёрдамингиз билан тузатишни ўрганиши керак.
Кизикарли маълумотлар
Ўғил бола тарбиядаги нозик жиҳатлар