Ўғилдек неъматни берганда Худо узбекча шеър
Ўғилдек неъматни берганда Худо
Давлатни бошингдан сочиб, суяркан
Қизалоқни бандага айласа раво
Жаннат эшикларин очиб қўяркан
Қиз кўрдим деб куйинма эркак
Қиз Отани жондан суяркан
Дард чексанг юраги бўларкан бўлак
Жилмайишинг учун хандон куларкан
Қиз туғдинг деб, аёлинг кўнглин ўкситма
Ширин қизчанг кўзига ёшлар тўларкан
Аллохнинг ҳадясин норози этма
Номус оринг шу гўзал қизинг бўларкан
Ўғлингни устун деб билма қизингдан
Ўғилдан баъзида қизлар ўзаркан
Ўғлинг қолиб, кизинг юрса изингдан
Халк ичра жойингни тўрда қиларкан
Қизни қиз деб камситиб бўлмас
Онанг каби гохда меҳр бераркан.
Ўғиллар ёнингда гоҳида бўлмас,
Қизинг ўлсанг ҳамки йўклаб тураркан.
«Оталар сўзи»дан.
Шерлар
Ўғилдек неъматни берганда Худо узбекча шеър