Ўша — Ўша юрак — Юрак ҳақида шеър севги хакида шеър

Ўша — Ўша юрак — Юрак ҳақида шеър севги хакида шеър

Ўша - Ўша юрак - Юрак ҳақида шеър

Ўша-ўша юрак, бу ўша юрак!
суюкли, суюксиз, суяксиз юрак!
Хар хил кўйга тушиб, ошаган синов
керакли, кераксиз, юраксиз юрак!

Тошларга урилиб ўлмаган юрак

дунё кезиб бахтли бўлмаган юрак
мендан ўзга барча жойларни кўриб
кўксимни бир бора кўрмаган юрак

Севгига интилиб талпинган юрак
кўз ёшини менга артинган юрак
ой каби кичрайиб, тўлиб галма — гал
мажнундек хеч кимга танилган юрак

Туйғуларга қалқон тутмаган юрак
бирон марта жангда ютмаган юрак
ўзини ўйлаб хеч билмади чарчоқ
бахтни ўзгалардан кутмаган юрак

Сотилган, ёрилган, отилган юрак
Aзроилга тақдим этилган юрак
хаётнинг азоби қанча кўп бўлса
барчасига ёлғиз тутилган юрак

Ўша-ўша юрак, бу ўша юрак
суюкли, суюксиз, суяксиз юрак
Хар хил кўйга тушиб, ошаган синов
керакли, кераксиз, юраксиз юрак…

Севги хакида шерлар, Шерлар
Ўша — Ўша юрак — Юрак ҳақида шеър севги хакида шеър