Ўшанда кетаман ҳаётингиздан севги хакида шеър

Ўшанда кетаман ҳаётингиздан севги хакида шеър

Ўшанда кетаман ҳаётингиздан

Кетмайман!
Қоламан кулгичингизда,
Қитиғлаб қуёшни кулдириш учун!

Сиз шунда англайсиз,
Нечоғлик қийин. ишқига бахт 
Тилаб яшашнинг кучин.

Кетмайман!
Кўзингиз ортида яшаб,
Кўрсатгим келади дунёларимни.

Кўрасиз,
Ҳолимга турасиз қараб,
Ва секин тинглайсиз дуоларимни.

Ҳайрат…
Ўз домига ютади сизни,
Ибодатларимда кўриб ўзингиз.

Жавобсиз…
Саволлар ила мен томон,
Жавдираб қарайди шунда кўзингиз.

Ҳа…
Ўзимдан яширган ишқим эдингиз
Ҳамоно тилим ва дилимнинг йоди.
Айтмоққа журатим етмагани кез,
Ҳаққим йўқлигида чеккан фарёдим.

Бари 
Бир — бир ўтар ҳаёлларимдан,
Зор қолган эмассиз ҳозир ҳам менга.

Қўрқаман,
Йиғлоқи саволларимдан.
Сизни севмаганман ҳеч қачон денг ва

Ўшанда кетаман ҳаётингиздан!!!

Севги хакида шерлар, Шерлар
Ўшанда кетаман ҳаётингиздан севги хакида шеър