Ўт қопининг яхши ишлаши ва жигарнинг тикланишига хизмат қилувчи маҳсулотлар
Ушбу мақолада овқат ҳазм қилиш тизими ҳақида гап боради. Овқатни ҳазм қилиб, озуқа моддаларини парчалайдиган ферментларни шлаб чиқарадиган ички безлар – бу ошқозон ости бези ва жигардир.
Жигар ўт ишлаб чиқаради, ошқозон ости бези эса – панкреатик амилаза ва липаза ишлаб чиқаради.
Мазкур органларни тартибда сақлаб туриш учун баъзан керакли маҳсулотларни истеъмол қилишнинг ўзи кифоя (“зарарлилари” ни истеъмол қилмаган ҳолда). Жиддий муаммоингиз бўлмаса, бу нарса албатта ўз ижобий таъсирини кўрсатади.
Туршак ва мева қоқилари
Ўрта Осиё халқлари турли меваларнинг қуриган қоқисидан компот тайёрлаб ичишга ёки уларни шунчаки ейишга одатланган. Чунки уларнинг таркибида бизнинг организмимиз учун зарур бўлган витамин ва микроелементлар мавжуд.
Туршак юрак учун фойдали бўлган калий, йўғон ичак учун фойдали бўлган клетчатка, биқ қанча витаминлар ҳамда ошқозон ости безининг ишини яхшилаб, жигар фаолиятини тиклашга хизмат қилувчи темир моддасига бойдир.
Қовоқ бўтқаси
Қовоқнинг фойдали хусусиятлари ҳақида ортиқча таъкидлашнинг хожати йўқ. У энг фойдали сабзавотлардан бири бўлиб, деярли барча нарсада ёрдам беради, шу жумладан жигар ва ошқозон ости бези ишининг профилактикаси сифатида ҳам.
Қовоқ турли хил ўсимталар, яллиғланиш ва яраларга қарши самарали таъсир кўрсатади.
Денгиз карами
Денгиз карами бир тарафдан парҳезли маҳсулот бўлиб, жигарни тозалайди, иккинчи томондан қалқонсомон без учун зарур бўлган ёд моддасига бой бўлиб, ошқозон ости безига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, соғлиғингиз билан боғлиқ қандайдир муаммо пайдо бўлган бўлса, авваламбор даволовчи шифокорингизга учрашишингиз лозим, чунки Сизнинг вазиятингизда у даволаш бўйича тўғри маслаҳатлар беради. Мазкур фойдали маҳсулотларни эса профилактика мақсадида ҳамда терапевтик даволашга қўшимча равишда истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Саломатлик
Ўт қопининг яхши ишлаши ва жигарнинг тикланишига хизмат қилувчи маҳсулотлар