ЎРМОН МАНЬЯГИ…
Турмаларда шундай бир ўзига хос қонуниятлар мавжуд. Агар жиноятчи жазо муддатини ўташ давомида ўзининг яхши томонлари билан, намунали хулқи билан раҳбарларнинг этиборига тушса, муддатидан аввал озодликка чиқариб юборилади. Буни турманинг ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга.
Виктор Попов ҳам тўрт йилга қамалганди. Икки йил деганда қўйиб юборишди. У туғилиб ўсган шаҳрига келди. Аммо хотини уйга қўймади. Ўртадаги икки бола ҳам кўзига кўринмади. Шунда Виктор ўйлаб ўтирмай, яқин орадаги ўрмонга кириб кетди…
У бу ўрмонни болаликдан яхши биларди. Ҳаво очиқ эди. Демак, ёзни шу ерга палатка қуриб ҳам ўтказса бўлади. Кейин бир гап бўлар…
Эртаси куни Виктор яқин атрофдан келаётган қизларнинг товушини эшитиб қолди. Икки йил қамоқда ўтириб аёлга зор бўлиб кетганди. Аксига олгандек хотини ҳам уни уйга киритмади…
Бу орада бир неча қизлар шундоқ ёнидан ўтиб кетишди. Ҳаммалари яланғоч эдилар. Викторни кўришмагани сабаб бемалол кетиб боришарди. Попов уларнинг бўлиқ кўкракларига боқаркан, тамшаниб қўйди…
Йўқ, нафсини қондирмаса бўлмайди. Чидай олмайди. Хўш, қандай йўл билан? Ҳа, ёлғиз кетаётган қизни пойлайди. Шуниси мақулроқ…
Виктор шу куни кечаси катта йўлга чиқиб «ўлжа» кута бошлади…
Шу кеча 15 яшар Наташа Никанорова исмли қиз дугонасиникига бориб кеч қолганди. Қоронғи кечада йўл яқинроқ бўлар деган хаёлда айнан Виктор пусиб ўтирган кўчага қараб юрди. Яқин келди-ю…
Босқинчи унинг оғзини кафти билан маҳкам беркитганча ўрмон ичкарисига олиб кириб кетди. Кўзланган жойга етиб боргач, қизнинг оғзини латта билан беркитди, қўл-оёқларини бойлади. Сўнгра бир пайтлар турмада ясаб ўрганган кучли кайф берувчи суюқликдан мажбурлаб ичирди. Қиз кўз очиб юмгунча маст бўлиб қолди. Лекин босқинчининг ниятини сезиб турарди.
— Амаки, менга тегманг! — деди у ялиниб. — Ҳали қиз боламан. Умримни хазон қилманг!..
Қайси жиноятчи бундай ялинишларга қулоқ солади? Виктор ҳеч нарса эшитмагандек қизни ечинтирди-да, нафсини қондирди. Сўнгра қон йиғлаётган қизни яна келган йўлига олиб чиқиб кузатиб қўйди. Кузатишдан аввал кечирим ҳам сўради…
Наташа уйига келиб бўлган ишларни ота-онасига йиғлаб ҳикоя қилиб берди. Талвасага тушган ота-она шу заҳоти милицияга қўнғироқ қилишди. Лекин милициядагилар маняк айнан Виктор эканини хаёлларига ҳам келтиришмади. Уни ҳамон турмада деб ўйлашди. Устига устак ўрмонни ҳам тинтишмади…
Викторга эса, бу зўрлаш камдек туюлди. Нимадир етишмаётгандек бўлаверди. Эртасига у қизларни бошқача йўл билан зўрлаш ниятига тушди. Дарахт шохларидан худди гинекологларникига ўхшаган ўриндиқ ясади. Шу куни бир дайди, пиёниста аёл рўбарў келди. Босқинчи унга тегмади. Кўнгли тортмади. Катта йўлга тунда чиқиб яна кимнингдир ўтишини кута бошлади. Бахтига бу кеча 18 яшар Елена Дроздова исмли қиз келиб қолди. У ҳам қандайдир байрамда бўлиб кечикиб кетганди. Виктор ҳеч бир куч ишлатмасдан қизни ўрмонга етаклаб кирди. Киришгани ҳамоно бўйнига пичоқ тиради. Қиз бола нимаям қила оларди?..
Ғинг деёлмади қўрққанидан.
— Сен тушун, — дерди Виктор босиқлик билан қизга. — Мен аслида сени зўрламоқчи эмасман. Лекин эркаклик истагим қўймаяпти… Ишон, сени қаттиқ хафа қилмайман…
Босқинчи маняк аввал унга ҳам ўзи ясаган қўлбола суюқликдан ичирди. Лекин қиз ҳадеганда маст бўлавермасди. Шунда у Еленани калтаклаб ҳушидан кетказди ва ўзининг ёвуз ниятини ясаб қўйган ўриндиғининг устида амалга оширди. Эрталаб эса, ўйладики, қиз ҳеч нарсани эслай олмайди. Кўчага олиб чиқиб худди илгариги сафардагидек кечирим сўраб қизни кузатиб қўйди…
Попковни шундан кейин ҳам икки ҳафталар ўтиб қўлга олишди. Кимдир ўрмонда ёлғиз эркак палатка қуриб яшаяпти деган хабарни етказган экан. Милиционерлар бу ерга етиб келиб биринчи навбатда аёллар ички кийимларини кўришди. Ана шу нарса уларда шубҳа уйғотди ва Викторни бўлимга олиб кетишди. Кейинроқ Елена ва Наташалар келтирилди. Улар зўрлаган шу эркак эканини тасдиқлашди…
Маняк суд ҳукми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Хикоялар
ЎРМОН МАНЬЯГИ…