Ўрик ва унинг фойдали жиҳатлари

Ўрик ва унинг фойдали жиҳатлари

Ўрик ва унинг фойдали жиҳатлари

Ўрик ва унинг фойдали жиҳатлари

Ўрикнинг янги узилган, қуритилган, ишлов берилган кўринишларида ишлатиш инсоннинг умумий ҳолатига ўз ижобий аксини кўрсатади. Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, ошқозон ичак таракти ва ортиқча вазндан азият чекувчи инсонлар ўрикка жиддий эътибор қаратишлари тавсия этилади.

Вазн ортиб кетганида ўрикни пархез маҳсулоти сифатида истеъмол қилиш зарур. Бутунжаҳон диетологлари ўрикни моддалар алмашинуви ва овқат ҳазм қилиш жараёни учун жуда фойдали маҳсулот деган умумий фикрга келдилар.

Ҳар куни мева доналарида 100 гр истеъмол қилинганда мунтазам ич келишини таъминлаш ва ичаклардаги газдан ҳалос бўлиш мумкин. Ўз таркибида юқори миқдорда темир моддасини сақлагани боис ўрик қон кўпайиши жараёнига таъсир кўрсатади ва 250 гр мева доналари жигарга ёрдам беради.

d19ed180d0b8d0ba d0b2d0b0 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d0b6d0b8d2b3d0b0d182d0bbd0b0d180d0b8 660e46ffb217aМиянинг фаол ишлаши учун магний ва фосфорга бой мева доналари зарур. Таркибидаги магний эса кўтарилган қон босимини пасайтиради. Агар гипертониядан азият чексангиз, пишиб етилган мавсумда иложи борича кўпроқ истеъмол қилинг.

Асаб-мушак таъсирчанлигида уларни ўз холига келтириш учун ўрик таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган кальций зарур. Шу туфайли бу борада мева доналари даволовчи восита сифатида ҳизмат қилиши мумкин.
d19ed180d0b8d0ba d0b2d0b0 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d0b6d0b8d2b3d0b0d182d0bbd0b0d180d0b8 660e46ff8a072Ўрик мевалари таркибидаги 10,5 фоиз шакар ўзига ҳос майин таъмни юзага келтиради. Бундан ташқари, унда инулин, олма, лимон, табиий вино кислотаси, дубил моддалари, крахмал, пектин мавжуд бўлиб, улар организмдаги  ортиқча холестерин ва заҳарли маҳсулотлар алмашинувини йўқотади.
d19ed180d0b8d0ba d0b2d0b0 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d0b6d0b8d2b3d0b0d182d0bbd0b0d180d0b8 660e46ffc66aeЎрик истеъмол қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
Таркибида катта миқдорда сахароза сақловчи ўрик мевасини қандли диабет касаллигида истеъмол қилиш мумкин эмас.

Уни гипотириоз хасталигида ( қалқонсимон без вазифаларининг пасайиши) ва гепатит (жигар яллиғланиши касалликларида) қўллаш тавсия этилмайди. Бу ҳолатларда ўрик таркибидаги А провитомини ва каротин организмда сингмайди.

Ўрик данагининг мағзини еб лаззатланиш учун эмас, унинг таркибида гликозид амигдалин бўлиб, у ичакда ёрилиб, тўқималар учун ўта кучли заҳар ҳисобланганкислота ҳосил қилади. Ўрик мағизлари оғир заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин. Доривор мақсадларда унинг кунлик меёри 20 гр ни ташкил этади.
d19ed180d0b8d0ba d0b2d0b0 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d0b6d0b8d2b3d0b0d182d0bbd0b0d180d0b8 660e46ffdeca2Ўрик қайнатмаси
Қуруқ мевалар ичидан ёқимли мазага эга туршакни танлаганингиз маъқул. Қуритилган ўрик таркибида калий тузлари янги узилган меваларга нисбатан олти баробар кўпроқ бўлади. Бунинг шарофати билан ўрик юрак-қон томир касалликларида, айниқса аритмия ва юрак етишмовчилигида ёрдам беради.
d19ed180d0b8d0ba d0b2d0b0 d183d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d0b6d0b8d2b3d0b0d182d0bbd0b0d180d0b8 660e470001e14

Кизикарли маълумотлар
Ўрик ва унинг фойдали жиҳатлари